Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
15 тозалаётгандик. Паншаханинг сопидан ушлаб хаёл суриб турган эдим, Сувонқул чопиб келиб, отдан тушди-да, юр уйга, тайёргарлик кўрайлик, деди. Мингашиб юрайин, десам, йўқ отни сен мингин, мен ёнингда юриб гаплашиб борайин, деди. Бундай пайтларда одам сўзлашишга сўз ҳам тополмай қолади шекилли, айтадиган гапнинг бари ичимизда қолиб, жимгина келавердик. Қора булутлар осмонни қоплаб, Сариқ Ёйиқ томондан турган муздек шамол қорни учқунлатиб, бўронга айлантиргудек бўлиб, гоҳ зўрайиб, гоҳ пасайиб турди. Атрофимга қарасам, жоним туташган деҳқон далам, сен ҳам яланғоч қолиб, кимсасиз, унсиз тумшайиб турган экансан. – Ҳа, Тўлғаной, қиш босиб, танам музлаб, совуқдан қорайиб, менинг ҳам ёлғизсираган ғамгин куним эди. – Сувонқул устма-уст гугурт чақиб папирос тутатарди. Бир вақт шамолдан қочиб, отнинг панасига ўтди-да, папиросини тутатар экан, менинг қўлимдан ушлаб: «Совқотдингми?»–деб сўради. У ўшанда бир нима демоқчи бўлди, балки, болаларимиз урушда, мана энди мен ҳам урушга кетяпман, қандай бўлади, қандай қўяди, кўришамизми, йўқми, шунча йил иссиқ- совуғимизга чидашиб, бирга яшадик – рози бўл, тақдир шу экан, қандай қиламиз омон- эсонликни тилайлик, демоқчи бўлдими, ким билади. Ҳайтовур, бошини кўтариб, мени ҳам аяб, ҳам суйиб, лабларини тишлаганча узоқ тикилиб қолди. Соқол-мўйловига эндигина оқ оралай бошлаганини ўшанда сездим. Ў, хосиятли далам, менинг бошимга тушган яхши ёмонликларнинг барига шоҳид бўлдинг-а... – Ҳа, Тўлғаной, сенинг буткул умринг шундай ўтди. – Сувонқул икковимизнинг ўша далада қўшилиб, йигирма икки йил меҳнатимиз билан, ҳалол пешона теримиз билан униб-ўсиб умр сурганимиз ўша замон кўз ўнгимга келди. Умр йўлдошимдан шу ҳолда ажраламан деб ўйлаганмидим. Кечагина ўроққа тушган биринчи тунда худди шу йўл билан мингашиб бораётганимизни эслаб, овулга кираверишда ёшларнинг янги кўчаси бошланган бўйича қолиб кетганлигини, Қосим билан Алиманнинг чорбоғида уюлиб ётган ғишт билан тошни кўриб, отнинг ёнига ташланиб, ўксиб-ўксиб йиғлаб юбордим. Сувонқулнинг зеҳни ғоят ўткир эди. Менинг нимани ўйлаб келаётганимни билиб олди. «Йиғласанг, ҳозир йиғлаб ол, Тўлған, бироқ бундан кейин одамлар олдида йиғлаб юрмагин,– деди у.– Сен, Тўлған, Алиман билан Жайноққагина бош бўлмай, менинг ўрнимда ҳам бригадир бўлиб қоласан, бу ишга овулда сендан бошқа лаёқатли ҳеч ким қолгани йўқ». «Шундай пайтда бўлмағур сўзингни қўй, Сувонқул, кераги йўқ, бригадирлигингни нима қиламан, мен кимга бригадирлик қиламан!»–деб йиғлайвердим. Шундай десам кечқурун чиндан ҳам колхознинг идорасига чақириб қолишди. Фронтдан қўли ярадор бўлиб келган янги раисимиз Усенбой, Сувонқул, яна иккита-учта оқсоқол кишиларимиз ўтиришибди. «Тўлғаной янга, нима бўлса ҳам белингизни маҳкам боғлаб, кўпчиликнинг топшириғини бўйнингизга оласиз. Аёл киши бўлсангиз ҳам, ер-сувнинг тилини, элнинг шароитини сиздан яхши биладиган одам йўқ. Сувонқулдек бригадиримизни, заҳар ютиб, аччиқ чайнаб, урушга юбориб турганимизда, унинг ишонган кишиси – сизга, биз ҳам ишонамнз. Замоннинг қандайлигини ўзингиз кўриб-билиб турибсиз. Эртадан бошлаб ишга киришинг, Тўлғаной янга»–деб қатъий гапирди Усенбой. Бошқа оқсоқоллар ҳам шундай деб маслаҳат беришди. Қисқаси – бригадир бўлишга кўндим. Кўнмай илож қанча. Шундай қилганим ҳам бир томондан маъқул бўлган экан – Сувонқулимнинг энг охирги илтимоси шу эмасмиди: кета-кетгунча кўпнинг ғамини еган бечорам-эй, туни билан, қўш ҳайдашга ҳозирдан тайёрлана бер, от-уловни ем-хашакка тўйғиз, омоч-бўйинтуруғингни тўғрилаб, таъмирлаб қўй, фалончининг бола-чақаларига қийин бўлди, бериги қўшнилар эса қари қартанг, кўз-қулоқ бўлиб юр, уни ундай қил, буни бундай қил, деб гапириб ўтирди. Ташқарида тонг отгунча тинмай шамол гувиллаб, қор ёғиб чиқди. Сувонқулни ҳам катта йўлгача кузатиб қўйдик. Ўзи қатори бир талай кишилар билан аравага тушиб, кўпчиликка аралашиб кетди қолди. Ўшандаги совуқнинг шаштини-ей, юзларни |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling