Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
23
баракали бўл, урушда юрганларга қувват бўл, деб, Сувонқул билан Қосимдан кўпдан буён хат-
хабар узилганини эслаб, ўзимча ўйланиб турсам, овулдаги қариялардан бири келиб қолди. «Э, 
оқсоқол, келиб қолибсиз, иш бошидан бир фотиҳа бериб юборинг!»–дедим. «Деҳқон – бобом, 
хирмон баракали бўлсин, ҳузурни эл кўрсин!– деб, от устида фотиҳа қилди-да: 
– Тўлғаной, тумандан келган вакил, бригадир келсин, деб чақиряпти, юргин»–деди. 
Қўшниларга ишни тайинлаб, овулга йўл олдим. Уйимда ҳеч нима йўқ, тумандан кунига 
катталар келишади, айниқса ер ҳайдаш бошланганда янада кўпроқ келишган. Қария билан аста-
секин уни-буни гапиришиб келар эканмиз, у киши гап орасида сўз қистириб: «Раҳмат сенга, 
Тўлғаной! Шундай мушкул кунларда элга бош бўлиб юрибсан, дадил бўлиб ишлайвер. Сенга 
ҳам осон эмас, одамнинг бошига нималар тушмайди, нималар ўтмайди, дегандек бундай оғир 
кунларда бир-биримизни қўллашимиз, мададкор бўлишимиз даркор, йўқ бир-биримизга 
мадормиз, элмиз. Эл билан кўтарган юк ерда қолмайди»–деб қўяди. 
Овулга киравериб, кўча бўйлаб келаётганимизда уйимиз ёнида ғала-ғовур тўрежаиб турган 
халқни кўриб ҳам ҳеч нарсани сезмабман. Қария менга ялт этиб қаради-ю, чўчигандек: «Отдан 
туш, Тўлғаной»–деди. Мен ҳайратланиб қараб турган бўлсам керак, у киши отидан туша солиб, 
менинг қўлтиғимдан олди: «Туш, Тўлғаной, тушишинг керак!»–деб такрорлади. Тилим 
калимага келмай, бутун вужудим жунжикиб, отдан тушдим. Бир вақт қарасам, нариги ёқдан 
Алиманни эргаштириб, уч-тўрт аёл келаётган эди, Алиман ўша куни ариқ олишда ишлаётган 
эди. Унинг кўтариб келаётган кетмонини бир аёл елкасидан шартта олди. Шундагина 
ҳаммасини тушундим: «Бу нима қилганларинг, вой Худо, шўрим қурсин!»–деб кўчани 
тўлдириб бақирдим. Шу маҳал Ойша қўшнимнинг уйидан аёллар чиқа солиб, қўлларимни 
маҳкам ушлашди: «Бардам бўл, Тўлғаной... Сувонқул билан Қосимдан жудо бўлдик!»–деганда: 
«Эна, энажоним-эй!»–деб чинқирган Алиманнинг товуши чиққач, турган одамларнинг 
ҳаммаси: «Жигарим-эй! Жигарим-эй»–деб ўкириб йиғлайверишди... 
Оҳ, лаънати уруш, мақсадинг шумиди? Оҳ, қора кун кўргилик шумиди? Менгина эмас
кўча-кўй, уйлар, дов-дарахтлар чайқалиб эгилар, ер-кўкни бузган йиғи товушларидан қулоғим 
тиниб, гаранг одамдек ҳеч нарсани эшитмай, аллақандай бир мудҳиш жимлик ичида, гўё 
тушдагидек, гўё кишиларнинг юзини булут қоплаб олгандек кўзга чалиниб ё ўлик, ё тирик 
эканлигимни сезмай, орқамга қайрилган қўлларимни бўшатиб олишга ҳаракат қилардим. 
Ёнимда ким борлиги, эшик ёнида дод-вой солаётган одамлар кимлар экани билан ишим йўқ, 
менинг биргина аниқ кўриб турганим – Алиман. Юзини, кўйлагини юлиб, сочлари тўзғиган 
келиним ҳам нималарнидир зор қақшаб, чинқириб, икки ёқдан осилганларга, бўйин бермай, у 
ҳам мен томон талпинарди. Алиманга тезроқ ета қолсам деган хаёл билан мен ҳам унга 
интилавердим, бироқ худди қирқ кунлик олис йўлдан келаётгандек бир-биримизга етолмай, 
қўшилгунча анчагина вақт ўтди. Ўртага узоқ йўл тушгандек, бир вақт Алиман етиб келди. 
Битган қулоғим ўшандагина очилди. Икки қўлини ёзиб: «Бошимизга қоронғи кун тушди, эна, 
айрилдик, есирмиз, есирмиз! Ой-кунимиз сўнди, бирдек есирмиз!»–деб, Алиман фарёд чекиб, 
қучоғимга ўзини отди. Ҳа, ўша пайтда икки есир қўшилиб, бир-биримизга ёнган кўкрагимизни 
босиб, зор қақшаб йиғлардик... 
Ажойиб азаматлар, тоғ нураса бўлмасмиди, кўл қуриса бўлмасмиди! Сувонқул билан 
Қосимим, ота-бола иккови ҳам қандай деҳқон эди-я! Дунёнинг таянчи шунга ўхшаш 
заҳматкашлар эмасми: элни тўйғазганлар ҳам ўшалар, ёв келганда қўлга қурол олиб, 
мамлакатни қўриқлаб, қон тўкканлар ҳам ўшалар. Агар уруш бўлмаганда, Сувонқул билан 
Қосимим қанча одамларга ризқ-рўз улашиб, мушкулини осон қилиб, экин экиб, қанча хирмон 
кўтариб, қанча ишни бажарган бўларди. Ўзлари ҳам эл меҳнатидан ҳузур-ҳаловат кўриб, 
одамнинг қанча роҳатига шерик бўлишар эди.
Ўйлаб қарасанг, қизиқ, айланайин, она-Ер, уруш бошланар экану, у урушда одамзоднинг 
энг асл, ҳунари бор азаматлари ўз ишини ташлаб, бирининг қонини бири тўкиб, бирини бири 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling