Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
21 кузатаётгандек мўлтиллаб ёш олиб, қисқаси, келиним ўй-хаёллар селига чўмгандек эди. Ҳазилкаш Жайноқ тушмагур унн қўярда-қўймай енгидан тортиб: «Эй янга, эс-ҳушингизни йўқотганга ўхшайсиз. Шунчалик ҳолингиз бор экан, нима қилардиниз хатга қўл чўзиб... Хатни ўқий олмай, элу юртга кулги бўлди, деб Қосим оғамга ёзиб юборай. Хотинингизни яна мактабга бермоқчимиз дейин!»–деди. Алиман уни ҳазиллашиб муштлаб, бир бировларини қувлашиб кетгандан кейин, мен ҳам беихтиёр кула бошладим. «Майли,- дедим ўшанда ўзимча ич-ичимдан фахрланиб.– Ёвни ёв босади! Қосимнинг жангга кириб кўп қатори немис билан олишиб чиққани рост экан. Менинг болаларимдек йигитлар элни қўриқламай, ким қўриқласин. Фақат омон бўлиб, душманни енгиб, зафар билан қайтиб келса бўлгани, бошқа ҳаммасига чидаш мумкин, майли, ит азобини тортсак ҳам, эртароқ енгсак бўлгани! Худойим, эртароқ енгсак экан!»–деб тилак тилардим. Бу фақат менинг истагим бўлмай, кўпнинг тилаги, улуғ тилак бўлгани учун ҳам, ҳаммасига кўнар экансан. Уйда ёлғиз қолган кенжам, Жайноғим, ўн саккизга етар-етмас аскарга кетганда: «Майли, бошга тушганни кўз кўрар!»–деб ўзимни ўзим юпатдим. Қишнинг охирларига бориб Жайноқни ўз тенгқурлари қатори ҳарбий комиссариатга чақира бошлаганда, уларни шунчаки бир аскар сифатида машқ қилдириб юрса керак, деб ўйлардим. Уни аскарга олади деган хаёл ҳам кўнглимдан ўтмаган эди. Икки марта туманга бориб, ўн кун чамаси ўйнаб келди, кейинги боришда эса орадан бир кун ўтиб, эртасигаёқ Жайноқ уйга қайтиб келди. «Нима, сенга жавоб беришдими, тезда қайтиб келиб қолдинг?»– деб сўрасам: «Йўқ, она, эртага яна туманга қайтиб кетаман. Ҳарбий комиссариат бир кун уйда бўлишга рухсат берди»–деди. Мен бўлсам ўшанда ҳам пайқамабман. Узоқ сафарга отланаётгандек Жайноқ ўша куни жуда кўп ишларни битириб қўйди. Ишдан бирров қайтиб келсам, қўранинг ичини супуриб, олам-жаҳон ўтинни ёриб қўйибти. Молхонани тозалаб, томнинг устидаги пичанни қуритиб тўплаб, отаси от боғлаб юрадиган охурнинг бузилган жойларини чаплаётган экан. «Вой, уни нима қиласан, болам, ёзда шувалар»–десам: «Вақт борида битириб қўйган яхши, она. Кейин қўл тегмайди»–деди. Сўнг билсам, у бекорга уннаб юрмаган экан. Жайноғим ўз ихтиёри билан комсомол чақириғига жавобан урушга жўнаб кетди. Буни биз Жайноқ жўнаб кетгандан кейин билдик, станциядан аравакаш, овулдоши орқали хат юборибди. Алдаб кетгандек, вой бечора болам-ей, тўғрисини айтиб хайрлашиб кетсанг, йиғлаб-сиқтасам ҳам тушунар эдим-ку. Алиман иккаламизга ёзган хатида, хайрлашмай кетганим учун мени кечиринглар, сизларни биратўла билишсин, дедим, аскарга ўз ихтиёрим билан кетишни лозим топдим деб ёзибди. Менинг бу аҳдимга рози бўлмайди, деб ўйладими, ё айтишга оғзи бормадими, қайдам. Билишимча, Жайноқ урушни севиб, қизиқиб кетгани йўқ, уни ёмон кўргани учун, элга келтирган зиён-заҳматини қалбдан ҳис қилгани учун қўлга қурол олиб, беллашгани кетди. Отаси, икки акаси элу-юрт деб жанг майдонида қон кечиб юрганда, бунинг жони улардан ҳам азизмиди, у ҳам ор-номусли йигит эмасми. Ҳа, Жайноқ худди шунинг учун, урушни ёмон кўргани учун кетганига кўзим етиб турибди. Ёлғиз Жайноқ фронтга боргани билан душманни қийратиб юбормайди, бироқ, бундай дейиш ҳам тўғри эмас; Жайноққа ўхшаганлар ўнлаб қўшилади, юзлаб, минглаб қўшилади, шундай қилиб куч тўрежаади! Шундай қилиб қўл пайдо бўлади, шундай қилиб тоғ ҳосил бўлади! Жайноғим, кенжам, қувончим, ҳазилкашим, хушчақчақ сухсур тойчоғим, болам! Сен нима учун айтмай кетганингни билмади дейсанми? Сени болалик қилиб, урушнинг нима эканини, ўлимнинг нима эканини тушунмай кетаверди деб ўйлади, дейсанми? Сенинг хушчақчақлигингни кўриб, сенинг инсониятга бўлган тоғдек меҳр-муҳаббатингни ҳар ким ҳам тушунавермас эди. Ўша муҳаббатингдан хотин- халажнинг кўрган азобига тик қараб тура олмадинг. Одамнинг бу дунёда орттирган нарсаси яхшилик экан-да. Мана энди, урушда юриб, аллақаерда ном-нишонсиз қурбон бўлдинг. Қирқ тўртинчи йилнииг қайси бир қоронғи тунида партизанларга ёрдамлашиш учун самолётдан парашютда сакрабсану, парашют десантидаман, немисларнинг орқа томонига ўтиб уч бор жанг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling