Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
29 қолган эди. Сал тузалганда колхозда меҳнат қилиб, томорқада ишлаб ёлғизи Бектошни аранг боқиб катта қилди. Ўзи ҳам сўнгги кунларда ишга яраб, оиласини тебратиб қолган эди. Ўша кунларда Бектошга уруғ йиққан аравани ҳайдатиб қўйган эдим. Уларнинг уйининг тўғрисига келганда: «Бектош, уйларингда ҳеч нарса борми?»– дедим. «Озгина бор,– деди бола.– Печканинг орқасида, тўрвачада». «Бўлмаса олиб чиқ»–десам: «Йўқ, Тўлған опа, ўзингиз бориб олинг» – деди. Икки-уч кундан бери оғриғи зўрайиб, Ойша уйда ётган экан, дарднинг зўридан ранглари синиқиб кетибди. «Эл қатори берадиганингни бергин, Ойша» – деган эдим: «Бори-будимиз шу»–деб тўрвачани кўрсатди. «Шуни бўлса ҳам бергин. Уруғлиққа ер тайёр, сепмоқчимиз»– десам, Ойшанинг қовоғи уйилиб, индамай қолди. Лаънати йўқчилиг-эй, одамни қандай хор қилади-а! «Ойша, бу билан кўп бўлса ўн кун тирикчилик қиларсан, лекин ҳали қаҳратон қиш турибди, келажакни ҳам ўйлаш керак, болангнинг аҳволини қара, кўчада араваси билан кутиб турибди» – дедим. Ойша ерга тикилиб туриб ялиниб-ёлворди: «Бор бўлса аяйди дейсанми, Тўлғаной. Ўзинг кўриб турибсанку, мен бундай яримжон бўлсам, охиратли қўшнимсан-ку...» Кўнгилчанлигим тутиб бўшашиб кетдим, бироқ шу заҳотиёқ кўнгилчанликни йиғиштириб қўйдим: «Мен ҳозир қўшнинг эмасман!– деб қаттиқ гапирдим.– Мен бригадирман, кўпчилик учун шу донингни олиб кетаман!»–дедимда, ўрнимдан туриб, тўрвачани қўлимга олдим. Ойша индамай тескари қаради... Олти-етти кило буғдой экан. Тўрваси билан олиб кетаверайин дедиму, яна кўнглим бўлмай, ярмини катта товоққа тўкдим. «Менга қара, Ойша, ярмини олдим, хафа бўлмагин»–дедим. Ойша мен томон қараганда, кўзидан оққан ёшлар бетига сизилиб тушаётган экан. Ўшанда ташлаб кетаверсам бўлмасмиди. Бундай бўлишини ким билибди, тўрвачани ушлаган бўйимча уйдан чопиб чиқдим. Одамни бундай қийнагандан кўра, э, қурисин бу дунёси! Нега, нега шундай қилдим экан? Ҳозир ҳам шу қилмишларимни эсласам – ўзимни кечиролмайман. – Йўқ, Тўлғаной, сенинг унда ҳеч қандай гуноҳинг йўқ. Сен элга яхшилик қилай деган эдинг, аксинча бўлиб қолди-да. – Ҳа, айланайин деҳқон далам, сен барига гувоҳсан: ниятим холис эди. Агар ўшанда овулдагилар ёпирилиб уриб ўлдиришса ҳам рози эдим. Биласан-ку, иккита катта қоп уруғлик дон тўпланди. Уни биз ғалвирлаб, тозалаб далага ўзим чиқариб қўйган эдим. Ўша куни қўйиб турсам ҳам бўларди. Ҳайдаладиган бир оз ер қолган эди. Бироқ мен тезроқ экиб олсам деб шошилардим. Эртаси куни азонда туриб уруғ сочмоқчи эдим. Уруғ тайёр, ер тайёр, деярли ҳамма иш кўнгилдагидек бораётган эди. Кечга томон уйга келиб нимагадир уннадим, тинчим йўқ эди. Кундузи Бектош билан яна бир болага бароналарни аравага солиб, далага олиб бориб ташланглар, деб тайинлаган эдим. «Бола, боланинг иши чала» деганларидек улар айтганимни қилишдими, йўқми, деб ишонолмай Алиманга айтдим: «Мен қўшчилар томонга бориб келайин, тезда келаман» – деб отланиб жўнаб кетдим. Овулдан ўтавериб отни йўрттириб ҳайдадим. Қош қорайиб, ҳамма ёқни зулмат қоплаб олаётган эди. Қўшчининг бошига етмай шудгорда омочга қўшилган ҳўкизлар ўз ҳолича юрибди, ёнида ҳеч ким йўқ. Нега шу маҳалгача ҳўкизларни қўшдан чиқармади экан, деб қўшчи боладан аччиқландим. У жувонмарг қаерларда юрибди экан, деганимча бўлмай, йўл бўйида моллалари билан ағдарилиб ётган аравани кўриб эсим чиқиб кетди. Араванинг ёнида ҳеч ким йўқ. «Ҳой болалар! Қаёқда юрибсизлар, қаердасизлар? Ким бор бунда?»–деб қичқирдим. Одам зоти йўқдек ҳеч ким жавоб бермади. «Бу нимаси, булар соққа ўхшамайди-ку»– деб олачиққа чопиб бордим. Отдан сакраб тушиб, гугурт чақиб, кириб келсам, Бектош, ўртоғи, қўшчи бола учаласи қўллари боғланган ҳолда ерда ётишибди, кийимлари титилиб, юзлари қонга ботган, оғизларига латта тиқилган. Бектошнинг оғзидан латтасини юлиб олиб: «Уруғ! Уруғ қани!»–дедим. «Олиб кетишди! Уриб, олиб кетишди!»–деб ўғрилар кетган томонни боши билан ирғаб кўрсатди. Ўша ерда қандай бўлганини билмайман, отга ирғиб миниб қувишга тушдим. Умримда бунақа от чоптирмаган бўлсам керак. Пичоқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling