Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
28
Тўғрисини айтсам, колхознинг кундалик ташвишлари билан юриб, бу воқеа ёддан ҳам 
кўтарилай деб қолган экан. Уч от – икки тишли омочни ўғирлаш билан баробар деган гап, лекин 
иложи қанча, ғунон-сунонларни эплаб, бригаданинг омочларини бир амаллаб ўрнини 
тўлдирдик. Шу билан қўш ҳайдаш ҳам бошланиб кетди. Ўғри эмас, Худони ҳам унутиб 
юборадиган вақт бошланди. Ҳаётимдаги энг машаққатли кўклам ўшанда бўлган эди. Эл нима 
қилсин, эл ишласак дейди, лекин очликдан силласи қуриб, кетмон кўтара олмайдиганлар ҳам 
бўлди. Илгаригидек куч-қувват йўқ, бир кунлик иш ҳафтага чўзилиб кетарди. Бунинг устига, 
колхозда уруғлик ҳам етишмасди. Хампанинг
2
бор-йўғини сидириб, ҳар бир донни битталаб 
териб олиб бригада режаини базўр бажардик. 
Ўша кунларда халқнинг аҳволини кўриб жуда ачиндим. Меҳнат кунига ҳеч нарса олмаса, 
ейишга нони бўлмаса, нима, элни қирамизми. Эндиги кўкламда бундан беш баттар очарчиликка 
дучор бўламизку. Йўқ, бу ҳолда яшаш мумкин эмас, қандай қилиб бўлса ҳам бир йўлини топиш 
керак, деб юриб, ҳов юқоридаги бекор ётган ерлар бор эди-ку, ўшани ҳайдатиб, уруғ 
септирмоқчи бўлдим. Раисга маслаҳат солдим, райкомгача бордим, тушунтирдим: буни биз 
режадан ташқари ўз кучимиз билан элнинг меҳнат ҳақига мўлжаллаб экамиз, дедим. Столга 
бағрини бериб ўтирган кимдир биров: «Йўқ, бундай қилиш мумкин эмас. Агар биз бунга йўл 
қўйсак, колхоз қонунини бузган бўламиз!»–деди. «Қонунинг қора ерга кирсин! - дедим мен.– 
Биз оч юрсак сизларга ким нон топиб беради?» – десам: «Оғзингга қараб гапир, ўлгинг 
келяптими?»–дейди. «Оғзимга қараб гапиряпман. Биз ишга ярамай қолсак, фронтдаги 
солдатларга ким нон топиб беради? Буни ўйламайсанларми?..» 
Хуллас, охири рози бўлишди. Бироқ гап бошқа ёқда эди – сепишга уруғ йўқ эди. 
Колхознинг ҳаммасида дон дегандан умуман қолмаган-ку, уни қаердан оламан. Бошим қотиб, 
охири элни йиғиб маслаҳат солдим, ҳамма гапни, бор мақсадимни айтдим: «Қани халойиқ, 
маслаҳатли тўй бузилмас, деганлар. Нима қиламиз, келгуси кўкламда ҳам шундай гезариб 
ўтирамизми, ё бир ҳаракатимизнн қиламизми? Мана бу экилганлардан умид қилмайлик, 
яширишнинг нима кераги бор, унинг уруғлигидан бошқа ҳаммаси фронтники, урушда юрган 
аскарларнинг ризқи. Агар уруғлик топсак, режадан ташқари ер ҳайдаб экин экиш ниятимиз бор. 
Унинг ҳосилини меҳнат ҳақига, қари-қартанг, етим-есирларга бўлиб берамиз. Менга 
ишонсаларинг ҳамма миннатни, жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Гапнинг пўсткалласи 
шуки, еб ўтирган тишларингда сақлаб турган дон дунларингни беринглар. Ерга сепайлик. 
Майли, ҳозир емасак емайлик, сабр қилайлик, сут-қатиқ ичиб бўлсада, бир амаллаб 
пишиқчиликка етиб олармиз. Ўзларинг учун, бола-чақаларинг учун мардлик кўрсатинглар, 
айланайлар, йўқ деманглар, чайнаб турганларинг бўлса ҳам беринглар, вақт ўтмасдан уруғни 
сепиб олайлик».
Одамлар йиғилишда хўп дейишгани билан иш бошланганда қийин бўлди. Айниқса, кўп 
болали оналар худди ўлмай туриб қўлидан ҳеч нарса бермайдигандек, хуллас, улар урушни ҳам, 
ҳаётни ҳам, колхозни ҳам қарғаб, яшириб ўтирган буғдойи борми, арпаси борми, болаларининг 
ризқини қийиб бўлсада, беришди. Аравани кечгача уйма-уй қатнатиб, бировга яхши, бировга 
ёмон гапириб, ҳатто айтишиб ҳам қолдик, олди бир пуд буғдой, кети килодан сули берса ҳам 
унганини, барини қўймай йиғиб юрдик. Майли, бир қисм дон шу ҳам фойда, кузда ўша бир 
сиқим дондан бир пуд ҳосил олсак ҳозиргининг ўрнини қопламайдими, деган ўйдаман. Шундай 
бўлмаса бу ишга қўл урмасдим. 
Қандай бўлса ҳам ўшанда нима учун мунчалик қаттиқ қўллик қилдим экан-а? Ўнгга қараб 
кулиб, чапга қараб йиғлаб ҳеч кимни ҳам аяганим йўқ. Бир хилларини қўлидан тортиб олгандек 
бўлдим. Бечора қўшним Ойшанинг ўшандаги ҳолатини сира унутмайман. Куёвидан эрта 
айрилиб (Ёмонбой урушдан бурун қазо қилганди), ғам чекиб юриб, Ойша касалманд бўлиб 
2
Хампа –
омборхонада дон сақлаш учун ажратилган қисм.


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling