Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
25
Шундай бўлса ҳам менинг йўл-йўриғим бошқа. Озми кўпми, Сувонқул иккаламиз анча йил 
бирга умр кечириб, турмушнинг аччиқ чучугини бирга тотиб қолдик, бола-чақали бўлдик, 
муродимизга етдик. Урушнинг хархашаси бўлмаганда, бирга қариб, буюрганини яна бирга 
кўрардик. Алиман билан Қосим бўлса эндигина қўшилиб, ёшликнинг энг ширин пайтида
севгининг энг қайноқ кезида, болта билан қия чопилгандек иккиси икки томонга қулаб 
йиқилмадими. Ўғлим-ку, ўлди, бироқ Алиманнинг тирик юришини демаса, тушунган кишига у 
ҳам ўлган билан баробар эмасмиди. Албатта, Алиман ёш эди; кейинчалик бора-бора, балки, яна 
ўз тенгини топармиди... Алиманга ўхшаш бева қолган кўпгина келинлар урушдан кейин 
турмушга чиқиб кетишди. Кўпчилиги бахти очилиб, ҳозирги кунда бола-чақали она бўлиб 
қолишган. Ўшалар тўғри қилади. Бироқ, ҳамма бирдек эмас эканда, баъзи бировлар 
бурунгисини тез унутиб, жон-жароҳати битгач, тезда янги йўлга тушиб олишади. Алиманнинг 
эса, шўри қуриб, ундай бўлмади. У бошига тушган бахтсизликка кўника олмади, бурунгисини 
унута олмади. Бунда менинг ҳам катта айбим бор. Ҳа, шунга қолганда бўшлик қилдим. Бўшлик 
ҳам деб бўлмайди, келинимни аяб юриб, унинг ички сирига аралаша олмай қўйганим, нима 
десам экан, бўшликми, ё ундан ҳам ёмон гуноҳми?
Эсингдами, она-Ер, ўша баҳорда шу ерда бўлган иш? 
– Ўша чоқда келининг менинг бетимга чопганини айтяпсанми? 
– Ҳа, ўшани айтаман. Ўша баҳорда баҳри дилингни яшнатиб қийғос очилган қизғалдоқ 
кўпдан буён яйдоқ қолган далангда то катта йўлга қадар тўшалиб ётмовдими. Гулнинг 
чиройлиси қизғалдоқ эмасми, айланай! 
Ўша кезларда бригадамиз аъзолари бош ариқни ковлашаётган эди. Мен ҳам шу ерда 
қўшнилар ёнига бориб, кейин кетмон чопаётганлар ёнига келиб, от устида юрардим. Одамлар 
кун ботмасданоқ ариқни чопиб бўлиб, овулга эрта тарқалишди. Алиманга, сен қиз-жувонлар 
билан уйга кетавер, орқангдан етиб бораман, дедиму, бериги томонга, қўшчиларнинг олачиғига 
бурилдим. Бир оздан кейин отланайин деб оёғимни узангига солаётганимда, Алиманни кўриб 
қолдим. У уйга кетмасдан шу ерда ёлғиз қолибди. Гул териб юрган экан. Гулни яхши 
кўрмасмиди. Ана, шўрлик Алиман, гул суйган, гулдек бўлган келиним! Қўлидаги ўнтача 
қизғалдоқни эркаланиб силар, юзига босиб, қандайдир бир чуқур ўйга чўмгандек турарди. Уни 
шу ҳолатда кўриб, чаккамга иссиқ тер югурди. Шунда унинг бир вақтлар ўроқ ўриб юриб, 
гулхайри терганлиги эсимга тушди. Шунда у бошига қизил дурра ўраб, қўлига оппоқ гулхайри 
ушлаб олганди, ҳозир бўлса бошида қора рўмол, қўлида қизил гул, фарқи шундагина. Алиман 
ўшанда хаёлга чўмган бошини юқори кўтардида, анчагача теварак-атрофга назар ташлаб турди, 
сўнг осмонга тикилиб, бирданига, бунинг энди кимга қанчалик кераги бор, дегандек, кечиргин, 
она-Ерим, сенинг бетингга ургандек, аччиғи билан қўлидаги гулни улоқтирди-ю, ўзи эса юз 
тубан йиқилиб ётиб қолди. Майли, йиғлаб олсин, деб мен олачиқнинг орқасидан паналаб 
турдим. Шу маҳал Алиман ўрнидан яна ирғиб турди-да, боши оққан томон, катта йўлни кўзлаб 
отилганича жўнади. Эсим чиқиб, отга мина солиб орқасидан тушдим. Қани энди ета олсам. 
Олдимда қора рўмолини ҳилпиратиб, қизил гуллар устидан қочиб бораётган келинимни кўрар 
эканман, саросимага тушуб: «Алиман! Алиман! Бу нима қилганинг, вой ўлай! Тўхта! 
Тўхтагин!»–деяверибман. Ўша сафар йўрға саманнинг орқасидан югургандек, Алиман катта 
йўлга етиб бориб, яна қайтиб, мен томонга юзланди. «Эна! Энажон! Менга ҳеч нима деманг! 
Индаманг! Қўйинг!»–деб қўлини ёзиб югуриб келди-да, отнинг ёлини чангаллаб бошини 
менинг тиззамга қўйди-да, хўнграб йиғлади. Мен индамадим, нима ҳам дер эдим, йиғиси 
босилгунча қараб турдим.
Бир вақт бошини кўтариб, Алиман менга қаради. Оҳ, ўшандаги аҳволини-ей, юзидан иссиқ 
ёш оқиб, кўзлари шишиб кетган. «Қаранг, эна,– деди у хўрсиниб.– Қуёш шундай ярқираб турса, 
дала шундай гуллаб турса, мусаффо осмон шундай кулиб турса, Қосим келмайди-а? Энди ҳеч 
қачон келмайди-а?»


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling