Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
турибди. Бари бирдек индамай, бошларини қуйи солиб, аза тутиб туришган экан, ҳеч ким товуш 
чиқариб йиғлагани йўқ. Майсалбек ҳеч ким йиғламасин деган эмасми. Аёллар мени 
қўлтиғимдан суяб зўрға турғизишди. Гуллаган олмага шамол тегиб, бутоқлардан учган оппоқ 
гуллари юз-кўзимга урилиб, юмшоққина силаб ўтарди. Ўша гуллаган олманинг нариги ёғи, 
овулнинг устки томони, олисдаги тоғнинг тепаси, учи-чеки йўқ мусаффо осмон эди. Дунёнинг 
мунчалик кенг эканини кўриб, оламнинг мунчалик тор эканини сезганимда ҳамма ёқни бузиб, 
бўзлаб, ҳайқириб йиғлагим келди. Бироқ бунга эрк бермай, лабларимни маҳкам тишлаб турдим. 
Алиман боядан бери қандай турганини билмайман, мен уйда турганимда икки қўлини ёзиб, кўр 
кишидек мени кўзлаб, тимирскиланиб келавердида, бирданига юзларини қўли билан беркитиб, 
тескари бурилиб кетди. 
Мана шундай қилиб ўртанча ўғлим Майсалбекдан ҳам ажралдим. Фақатгина ташлаб кетган 
қалпоғи қолди. 
– Менда эса Майсалбекнинг Ватани деган ном қолди, Тўлғаной. Элга қилган иши, донги 
қолди. 
– Ҳа, Майсалбекнинг оти ўчгани йўқ. Ботир деган номини ардоқлаб, қишлоғимиз 
«Майсалбек» номидаги колхоз бўлди. Фронтдагилар Майсалбекнинг ёзиб кетган хатига 
ўзларининг хатларини қўшиб, қишлоқ Маслаҳатига юборишган экан. У хатда Майсалбекнинг 
жангчи ўртоқлари унинг кўрсатган мардлиги ҳақида ёзиб, барчамизнинг кўнглимизни кўтариб, 
сизнинг ўғлингиз, жигарбандингизни ҳеч қачон унутмаймиз. Ватанимиз у билан фахрланади
дейишибди. Кейин билсам, Майсалбегим разведкачи экан. Бизнинг аскарлар ҳужумга ўтиш 
олдидан немисларнинг пистирмада тўплаган қурол-яроғ, ўқ-дорилари бир кечада ўт олиб, 
атрофдаги тўқайлар ёпирилиб ёниб, фронтдош жангчиларимизга катта йўл очилибди. Шу ишни 
қилган менинг ўғлим Майсалбек бўлибди. Мен ҳам унинг бу ишидан ғурурландим.
Шундай бўлса ҳам, менга қолса уруш чиқмаганда, мен унинг бошқа ишлари билан 
фахрлансам бахтли бўлармидим. Ўғлимнинг ўзи айтгандек, болаларни ўқитиб, ўқитган ёшлари 
ўзидан илғор, ўзидан билимли чиқиб, ҳар хил ишда, ҳар хил илмда донг таратишса
Майсалбегимнинг ҳам обрўси шунда эди. Одам боласига энг аввало обрў керак. Урушда 
кўрсатилган ботирликнинг зўр жасорат эканлигига шубҳам йўқ. Бунинг учун бош эгиб, ўғлимга 
раҳмат айтаман. Лекин тирик юрганига нима етсин эди. 
Азалдан ҳам урушдан ҳеч ким яхшилик кўрган эмас... 

– Рост, Тўлғаной, урушда енгиб чиққан кунда ҳам, алами қувончидан кам бўлмас экан. 
Ўша йили, ғалаба келтирган баҳорда, сизларнинг аскарларни кутиб олганларингни ҳали ҳам 
унутмайман, Тўлғаной. Ўша воқеаларнинг қайси бири қувонч, қайси бири армон эканлигини 
ҳалигача айтолмайман... 
– Мен ҳам айтолмайман – қувончимиз кўпмиди ёки ғам-аламимиз... Душман енгилиб, 
уруш тугаганда, остин-устин бўлган дунё тинчиб қолди-да, аввали лаънати урушнинг қизиғи 
билан унча сезилмаган нарсалар ўшанда элнинг юрагини яна бир марта ғазаблантириб юборди. 
Чунки, ғалаба ўлжа олиб, байрам бўлиб келгани йўқ, у бизга урушда омон қолган 
жангчиларнинг сирли тимсолида қанча йўллар босиб, товони тешилган солдат этигини кийиб 
келди. 
Ўша куни бизга қўшнинг навбати тегиб, омоч билан томорқамизни ҳайдаб, жўхори экиш 
билан овора эдик. Кўчада қандайдир бир товушлар чиқиб, чопиб юришган кишиларни кўрганда, 
Алиман билиб кела қолайин, деб югуриб кетди-да, тезда қайтиб келди: «Эна, одамларнинг бари 
аскарларни кутиб олгани кетяпти, овулда ҳеч ким қолмай жўнаяпти.– Юринг, эна, тезроқ 
бўлинг!» деди.. Омочни ҳам, ҳўкизларии ҳам жой-жойида қолдирганча жўнадик. Ҳақиқатан ҳам 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling