Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
30 суякка етганда одам ҳеч нарсага қарамас экан. Қоронғи тун эмас, майли, зимистон бўлсин! Уз уйимни ўғри уриб, ўз мулкимни олиб кетишса розиман, хирмонга қўл солиб, ўн қоп ғалла олиб кетса чидар эдим – хирмоннинг чўриси дер эдим, бироқ бу уруғ учун жонимни беришга тайёр эдим!.. – Ҳа, Тўлғаной, элнинг оғзидан тортиб олинган ҳар бир дон учун, одамнинг қонидан қиммат ўша уруғ учун жонингни қурбон қилсанг ҳам оз эди. Ўшанда сен зим-зиё тунни ларзага солиб: «Тўхта! Тўхта! Юзи қоралар!»–деб шундай даҳшатли қичқирган эдингки, мен уйқуга кетиб бораётганимда чўчиб уйғонгандим. Сен, отингнинг тўрт туёғи дупурлаб, ўғриларга яқинлаб келаётган экансан. – Ҳа, оламни бузиб ҳайқирганим рост. Ўшандай ҳайқириб келаётганимда ниятим пок экан, ўғриларнинг орқасидан билгандек йўл солибман. Кўп ўтмай олдинда ўғриларнинг қораси кўриниб, отларнинг тақалари тошга урилиб эшитила бошлади. Учта экан. Отга қопларни ўнгариб, тоғ тарафга уриб кетишяпти. «Тўхта! Уруғликни ташланглар! Ташланглар уруғликни! Ташла дейман!»–деб қамчи босиб кела бошладим. Орамиз тобора қисқараверди. Улар қопларни ортиб олгани учун қаттиқ чопиб кетиша олмади, лекин уруғни ҳам ташлашмади. Қайси биридир ўртада йўрға миниб борар эди. Илгариги синчковлигим эмасми, орқасидан танидим, юришидан, орқа ола туёғидан танидим – бизнинг саман йўрға эди. Қишда отларни ўғирлаб кетганлар шулар эмасмикин? «Тўхта! Мен танидим сенларни, мен танидим сени, Жекшенқул! Сен Жекшенқулсан! Қутултирмайман энди сени, тўхта!»–деб ҳайқириб келаётсам, чиндан ҳам у Женшенқул экан, йўрғанинг бошини бура солиб, отдан «лип» этиб тушдида, қоронғида кўзларимни қамаштириб милтиқнинг оғзидан ярқиллатиб ўқ узди: гумбурлаган товуш билан қўшилиб, отим мункиб кетиб, устидан дўппидек учиб тушдим. Йиқилаётиб бу отилган милтиқ эканлигини, ўқ елкамга текканини сездим. Ундан бошқаси менга қоронғи эди. Бир вақт ўзимга келиб, кўзимни очсам, теварак-атрофим жимжитлик, чалқанча тушиб ётган эканман, бутун вужудим ўзимники эмасдек бўйсинмас, зирқираб оғрирди, қимирлашга дармоним йўқ эди. Ёнгинамда гоҳ пишқириб, гоҳ тепиниб, оёқ силкиб, ўқ теккан от жон талвасасида ётибди. У шу аҳволда бир оз пишқириб, қийналиб ётди-да, кейин қимирламай, чўзилиб қолди. У билан бирга бир зумга ҳаёт тўхтаб қолгандек туюлди. Сукунатли тунда ёлғиз ўзим қолдим... Мен қимир этмай ётардим, қимир этишга ҳаракат ҳам қилмасдим. Қандай ишлар бўлиб ўтганини ўшандагина тушуниб етдим. Шу бўйича кўзим юмилиб кетса-ю, ўлсам дедим. Элга энди нима дейман, қайси кўзим билан қарайман? Кўзларимга ёш тўлиб, осмонга тикилсам, нурсиз-хира сомон йўли тепага келиб, худди Ойшанинг юзларидан оққан кўз ёшларидек бўзариб, сарғайиб турган экан. Титраган лабларимни тишлаб, эл учун, юрт учун сўраб, тилаб, Ойшаларни йиғлатиб тортиб олган уруғимни ўғирлаб кетган қочоқларни қарғадим: «Илоҳим, қон тўккан элнинг уволи тутсин сенларни! Урушнинг уволи урсин сени, Жекшенқул! Шундай қилиб яшаганингдан кўра дунёга келмай қўйсанг бўлмасмиди? Сувонқулим, Қосимим ичган сувни сен ҳам булғаб ичиб юрган экансан-да, туф бетингга!..» Мен анчагача шу аҳволда ётдим. Бир вақт кимдир бировнинг оёқ товуши эшитилди. «Тўлған опа! Тўлған опа-а-а-а!»–деган боланинг йиғламсираган товушидан танидим – Бектош. Излаб юрган бўлса керак. Бошимни аранг кўтариб: «Бектош, бери кел»–деб чақирдим. Одамда, отасининг боласи-да, ёнимга етиб келиб: «Тўлған опа, соғ-саломатмисиз, Тўлған опа?» – деб бошимда йиғлай бошлади. «Соғ-саломатман, белим сал турғизмай турибди, тузалиб қолса керак» десам: «Бу ҳеч нима эмас, соғайиб кетасиз, Тўлған опа»–деб бирам суюниб, нариги ёқда излаб юрган ўртоқларига: «Болалар, бери келинглар. Тўлған опам бу ерда экан, омон-эсон, омон-эсон экан!»– деб қичқирди. «Энди опангга нима деб жавоб берамиз?»–десам, Бектош бир оз индамай туриб: «Жавобини мен ўзим бераман, Тўлған опа. Элнинг барига жавобини ўзимиз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling