Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
38
кўнгли совимасин, тирикчилик қилсин, дегани эканку. Омочнинг тутқичидан ушлаб 
келаётганимда, орқасига қайрилиб қараб: «Эна, омочни астароқ босинг, тоши бетга чиқиб 
қолмасин!»–деб бошлаб юрди. Яна икки-уч бориб келадиган ер қолганда ёмғир томчилай 
бошлади. Борган сари кучайиб, жалага айланди. Бу кучайган бевош жала ўткинчи экан. Шундай 
бўлса ҳам у овулда ташвиш орттирди. Қанотларини шапиллатиб қақағлаган товуқлар ўзини ҳар 
ёққа урар, аёллар ёйган кирларини олиб қочар, болалар кўчада қувлашиб: 
«Жала, жала, ўтиб кет,
Қора сувдан кечиб кет»,– 
дейишиб, чопишиб юришди. Ивиб кетамиз, айланай, уйга кириб турайлик, десам, Алиман: «Ҳеч 
нима эмас, эна, битириб қўяйлик!»–деб, ёш қизчадек ёмғирнинг қитиқлаганига қотиб кулиб, 
ҳўкизларни тўхтатмай ҳайдаверди. Келинимнинг бу ишидан хурсанд бўлдим. «Феъл-
атворингдан айлансин энанг, ўткинчи ёғиндек ярқиллаган юзингдан айланайин, ёмғирдек 
шўхлигингдан ўргилай! Қандай бахтли аёл эдинг! Э-э, дунё, дунё, дунё шундай экан!» – деб 
юрагим қувониб, Алиманнинг афтига тикилиб тўймадим. Кейин ўйласам, унинг бу ишлари ҳали 
менга аталган, менинг кўнглимни кўтармоқчи бўлган экан.
Алиман ҳадеб кафтини ёғинга тутиб: «Эна, бу ёққа қаранг-чи! Қандай сўлим ёмғир-а! 
Қандай мусаффо ёмғир! Бу йил дон мўл бўлади. Чўх, чўх-э, ёмғир, баракангни тўкавер, 
тўкавер!»–деб қамчи билан ёмғирни, ҳўкизларни саваларди. Ўшанда у ўзининг нақадар гўзал 
эканлигини, ивиган кўйлаклари баданига ёпишиб, қоматининг қанчалар хушбичим эканлигини, 
кўзларининг қанчалик чақнаганини сезмаган бўлса керак.
Илоҳим, уволинг тутсин урушни! 
Жала тўхтаб, олислаб кетганда, Алиман ҳам тезда ўтиб кетар эканда, деган хаёл билан узаб 
бораётган ёғиннинг ортидаи мунгланиб тикилиб, олисга кўз югуртириб, ёмғирнииг босилиб 
бораётган куйига қулоқ солиб, қаттиқ аксирди. Бояқишим-эй, Қосимни эслади шекилли ўшанда. 
Кўзи менга тушиб, кулиб юборди-да: «Ёмғирнинг нами билан маккажўхорини экиб олайлик»– 
деб, уйга чопиб кетди. 
Ивитилган маккажўхоридан Алиман катта бир чангал олиб чиқиб: «Эна, шу маккажўхори 
думбул бўлгунча кичкина бола омон-эсон қайтиб келсин!»–деб ният қилиб, уруғини ерга сочиб 
юборди. Алиманнинг ўшандаги қиёфаси кўз ўнгимдан сира кетмайди. Булут орасидан ялт этиб 
чиқиб, ҳозиргина кўтарилган қип-қизил чўғдек, офтоб текканда, ёмғирдан кейин нам бўлган 
қора тупроқни ялангоёқ босиб, қадам сайин шудгорга олтин сочаётгандек уруғ сепиб, бу 
хосиятли меҳнатни яхши ният, яхши умидга бағишлаб, Алиманим жўхори эмас, яхшилик уруғи 
сепиб юргандек эди. «Кўрасиз-ку, эна, менинг айтганларим тўғри чиқади. Насиб бўлса, кичкина 
болага думбулни ўзим ўтга кўмиб, пишириб бераман. Илгарилари думбулни мен билан талашиб 
егучи эди-ку. Эсингиздами, бир марта иссиқ сўтани олиб қочаман деб, қўйнига солиб 
юборганда, бадани куйиб қолмаганмиди. Уҳ, уҳ, деб, ичини ушлаб, сакраб юрса, мен жинни 
одамдек: «Бу ҳам оз сизга. Оз!»–деб кулаверибман. Эсингиздами?–деб Алиман мени ҳам 
кулдириб юборди. 
Майли, энди, шунисига ҳам раҳмат! Маккажўхори бир эмас, икки марта, уч марта думбул 
бўлди, бироқ Жайноғимиз қайтиб келгани йўқ. Алиман кейин ўзи айбдор одамдек индамай 
қолди... 
Олатоғда қиш ўтиб, кўклам келиб, ҳаёт ўз оқимида аввалгидек давом этаверди. Эл тўйиб, 
колхоз қаддини тиклаб, кўрган кечганларимиз аста-секин хаёлдан кўтарилиб, урушнинг излари 
йўқола бошлади. Алиман иккаламиз аввалгидек колхозда ишлаб юрдик. Йигитлар фронтдан 
қайтиб келгач, бригадирликни мен уларга топширдим: «Сизларнинг йўқлигингизда уч йил 
эплаб, ишлаб турдим, энди эса қаридим, ҳоридим, йигитлар, энди ишни ўз қўлларингга 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling