Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
40 «Ундай бўлса, нега кўчага тушмай, дарвозанинг олдига тушади?»–деган ҳар хил ўй босди. Мен шу зайлда турганимда Алиман чиқиб келди. Гулли рўмолини ўраб, шойи кўйлагини кийиб ясаниб олган, тўйга бормоқчи бўлиб турган эдик. Мени кўрганда Алиман ерга қараб қизариб кетди. «Юрмайсизми, эна»–деб секин гапирди. Бояги чўпониинг нима учун келганини эндигина тушундим. Икки уч кундан бери Алиман сув олиб келаман деб ариқдаги сувни қўйиб, катта сойга бориб, кеч қайтиб юрганди. Кўнглим ниманидир сезгандек бўлувди-я... Охири бир кун шундай бўлишини, сўзсиз шундай бўлишини илгаридан билардим. Қизғанганимдан эмас, ё балки қизғанганимники ҳамдир, лекин гап бошқа ёқда. Алиманни кўп кечикмай, ўз ўрнини топиб олса экан, деб тилаб юриб, иш ўнгидан келганда, тисарилдим, қўрқдим. Боши очиқ келинимни эмас, гўё ўз қизимни эрга бераётгандек, Алиманни янглишмаса экан, тушган жойи яхши бўлса экан, деб юрдим. Тўйда ўтирганимда ҳам, уйда ўтирганимда ҳам шу ўй хаёлимдан кетмади. «Бояги йигит қанақа одам экан? Яхшилаб, билиб кўриб олгин. Шошилма, Алиман болам, алдашиб қолма!»–деб ичимда айтавердим. Нима бўлса ҳам ёшларга тўсиқ бўлиб қолмайин. Алиманни иймантирмай, ўз ихтиёри ўзида эканлигини, менинг унга ҳеч қандай қаршилигим йўқ эканлигини, қандай қилиб билдирсам экан, деб қийналдим. Ҳеч нимани сезмаган кишидек бўлиб, кундагидек сўзлаб, кундагидек кулиб юрсам ҳам, Алиман мендаги ўзгаришни сезган экан. Кечга томон сувга бораман деб челакларни олиб чиқиб кетганда елкамдан оғир юк тушгандек енгил тортдим. Борса бориб, учрашиб келсин, дедим ўзимча. Лекин кўп ўтмай Алиман сув кўтариб кириб келди. Сойга бормай, ариқнинг ўзидан олиб келган экан. «Эна, сув иситиб берайин, бошингизни ювиб олинг»–деди Алиман, челакларни жойига қўя туриб. «Эртага кундузи ювиб оларман, ишинг бўлса...» – деб бошлаган эдим, Алиман сўзимни бўлиб: «Эртага колхознинг ишидан қўл бўшамайди, эна, ювиб олинг, сочингизни тараб қўяйин»– деди. Кўнглига келмасин деган ўй билан кўниб қўя қолдим. Катта қозонни тўлдириб сув иситиб, мени бош ювиб кўрмаган боладек ўтирғизиб, дарров қатиқ билан ювиб, ундан кейин совунлаб, сувни илиқ қилиб чапиштириб, бошимга қуйиб турди. Бошқа вақтда бўлса, болам, қўя қол, ўзим ювиб оламан, дердим, бироқ бу сафар индай олмадим. «Оббо, бу қандай бўлди, мени деб икки ўртада ваъда қилган ерига боролмай қолдику»– деган ўйга бордим. Ундай десам, Алиман уни-буни гапириб, кўнгли кўтаринки бўлиб юрди. Бор-йўғи сочимни тараётиб сал безовта бўлди. «Эна, ёшлигингизда сочингиз зап соч бўлган бўлса керак!»– деб манглайимни, сочимни эркалатиб силаб, юзларимга, бўйнимга қўлларини узоқ қўйиб турди. «Мен билан хайрлашяпти-ку»– деб ўйланиб, кўзимга келган ёшларни яшириб, ўзимни аранг тутиб турдим. У бўлса сочларимни ўриб, сандиқдан атир олди. «Вой болам, менга унинг нима кераги бор, вой айланай, қариганда уят эмасми?»–деганимга қўймай кулиб, зўрлаб бошимга атир сепдида, бўйнимдан қучоқлаб ҳидлади. «Мана қандай сулув, ёп-ёш бўлиб қолдингиз»– деб роса суюнди. Мен ҳам кулдим. «Энди чой ичинг, эна»–деди. Чойдан кейин эса: «Тўшагингизни солиб берай, ётайлик»– деди. Ўша кеча икковимиз ҳам ухлаганимиз йўқ. Алиман ўзича хаёл суриб ётдими, гоҳ-гоҳда қаттиқ хўрсиниб қўярди. Мен бўлсам кўзимни юмсам ҳамки, Алиманнинг бугунги қилган яхшиликларига меҳрим товланиб, ўтган-кетганлар кўз ўнгимдан ўтиб турди. Алламаҳалгача Алиманнинг ҳов ўшанда гулхайриларни комбайннинг пиллапоясига олиб бориб қўйганини эслаб ётдим. Бир маҳал Қосим аскарга жўнашда уни отга мингизмай, бўйнига маҳкам осилиб, ёш боладек қўлларидан тортқилаганини эсладим. Яна бир маҳал шошиб станцияга бораётганимизда ёққан оппоқ қор Алиманнинг рўмолига, пешона, сочига, ёқасига қўниб, унинг ҳуснига ҳусн қўшиб, чинакам гўзал қилиб кўрсатгани эсимга тушди. Сўнгра, менга қучоқ очиб югуриб: «Энажоним-эй! Есирмиз, бирдек, есирмиз!»–деб бақиргани қулоғимга эшитилгандек бўлди. Яна бир маҳал қизғалдоққа тўлган минг далада қора рўмолли Алиманнинг катта йўл томонга чопиб кетгани эсимга тушди. Қўйчи, шуларни ўйлаб ётиб, энг охирида бояги улоқчи |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling