Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
43
Кейинги кезларда Алиман қандайдир ўзини халқдан четга тортгандек, феъл-атвори ҳам ўзгариб, 
бегона одамдек, гапирмай, кулмай қолганига мен шунчаки хафа бўлиб юрган бўлса керак, деб 
ўйлардим. Ҳалиги чўпон йигит кўнглига ўтирмай, келишолмай қолишган бўлишса керак, деб 
гумон қилардим. У, ўшанда кўринмай тоққа кетиб қолган эди. У
НИ 
иккинчи ҳеч ким кўрмади. 
Кейин билсам, иш бошқача экан. Афсус, афсус... Бундай бўлишини ким билган эди. Энди 
қандай бўларкин деб ўйлайвериб, қаддим дол бўлди. 
– Ҳа, Тўлғаной, сен ўшанда менга келиб, энди нима қиламан, деб сирингни айтган эдинг. 
Сенга айтмай, кимга ҳам айтардим. Жоним туташган, деҳқон далам, муштдайлигимдан 
бошлаб, шу қариган чоғимгача сенинг ҳароратинг билан, сенинг куч-қувватинг билан ҳаётда 
қанчадан-қанча довон ошиб яшаб келяпман. Нима қилайин, десам, сен ўшанда: «Ўйлаб кўр, 
Тўлғаной, чуқурроқ ўйлаб кўр. Кўнглингни кенг қил, узоқни кўзлаб иш тутгин. Номус қилиб 
юриш билан иш битмайди, ақлсизлик қилма»–деган эдинг. 
Бу менигина эмас, балки бошқаларни ҳам ўйлантирганидан мамнунман. Ичган сувимиз 
бир, кўрган кунимиз бир, тақдиримиз ҳам бир бўлган замондош овулдошларимнинг кенг 
феълига раҳмат айтиб, таъзим қиламан. Ўша воқеанинг эртасига Ойша қўшним уйига чойга 
чақириб, сўз орасида уни-буни гапириб: «Ҳалиги Жекшенқулнинг хотини кечаси кўчиб 
кетибди»–деди. Индамадим. Кўчса ҳар кимнинг ўз ихтиёри. Кейин орадан анча вақт ўтгандан 
кейин билсам, у ўзи эмас, ўша кечаси, бутун эл тўпланиб келиб: «Бизнинг овулдан чиқиб кет!»–
деб аравага солиб, кўчириб юборишибди. Ўшандан кейин катта-кичикнинг биронтаси бу ҳақда 
гап-сўз қилмади. Балки, тенгқурлари Алиманнинг ўзига айтса айтгандир. Лекин менга ҳеч ким 
бу ҳақда гапиргани йўқ. Ўшандан бери қанча вақт ўтди, ҳали ҳам ҳамма ҳурмат қилади. Раҳмат, 
кўзим юмулгунча розиман. Агар илгариги замонлар бўлса, не-не аччиқ сўзларни юзимга 
солмасмиди, деб ўзимча ўйладим. Энди бўлса, бу урушнинг қанча азоб-уқубатини тортиб, 
тирик қолган ҳар бир одамнинг баҳоси, қадр-қиммати қанчалик мўътабар эканлигини, унинг 
кўнгли қанчалик ярим эканлигини, замонанинг катта сабоғини олган элнинг ўзи ҳам тушунди, 
Алиманнинг гуноҳини кечирди. Агарда улар Алиман иккаламиздан кулишса, ўзларидан кулган 
билан баробар эмасмиди. Дарвоқе, шундай бўларди. Майли, одамлар ҳар нима дейиши мумкин. 
Мол оласи сиртида, одам оласи ичида, дейишганку. Бировнинг оёғи сал тойиб кетса, бас, етади 
одамларга. Шундай одамлар ҳозир ҳам орамизда бор. Лекин аслини олганда, умуман олиб баҳо 
берганда, одамдай беғубор нарса йўқ, бунга аминман, бундан фахрланаман. Ўзимнинг 
бошимдан ўтдику булар, биласанку, она-Ер, ўша йили мен учун қандай машаққатли йил бўлди. 
– Ҳа, Тўлғаной, сен ўша йили анчагина чўкиб қолдинг. 
– Чўкканим ҳам майли-я, Алиманимни ҳозир ўйласам, ич-ичим ачишади. О, Худо-ей, 
Худо-ей, қаерда топиб, қаерда йўқотдим уни... Алиманнинг бўйида бўлиб қолганини билиб 
қолганимдан кейин, доим уни авайлашга тиришдим. Кўзга ташланиб қолган бўлса ҳам нима 
учундир, билмасликка солиб, гап-сўз қилиб юрмадик. Тирикчиликка доир ҳамма нарсани 
аввалгидек кенгашиб, бор-йўғимизни бирга баҳам кўриб юрдик. Бироқ, ҳалиги хусусда гап 
очишга ботинолмади. Мен унинг кўнглини оғритмайин дедим, у эса тўғридан-тўғри айтишга 
уялдими, хаёлида кетмоқчи бўлиб юриб, унгача мени қизартириб-бўзартириб юрмай, 
ҳаммасини кетиш олдида айтаман дедими, ҳар қалай, билолмасдим. Мен учун ўша кезларда 
буни билиш ҳам қийин эди. Ўзи лом-мим демагандан кейин нима ҳам дея олардим, қандай 
сўрай олардим. Қўққисдан сўраб қолсам, уйдан кетгин дегандек тушуниб, кетиб қолмасмикин, 
деб хавотирланардим. Соғ юрганда хўп-хўп эди, иккиқат бўлганда йўлингни топ деб 
бўлармиди. Йўқ, йўқ, Алиманимга бундай ёмонликни ҳеч қачон раво кўрмайман. Кўнглимда, 
мен уни айблаганим ҳам йўқ. Бутун нарсани ўз кўзим билан кўриб-билиб юрмабмидим. 
Алиманнинг бошига тушган кун – менинг ҳам бошимга тушган кун, у туққан бола – менинг ҳам 
болам, номус-орини, яхши-ёмонини, бори-йўғини бирдек баҳам кўраман, ўзимча шундай 
қарорга келганман. Алиман кетиб қолса, менсиз куни ўтмай қолармиди, ташлаб кетишга кўзи 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling