Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
44 қиймай юриб, шундай маломатга дучор бўлишини билмабманми. Ихтиёрини ўзига қўйиб бердим. Эртами-кечми, ахири бир кун вақт-соати етганда келажак ҳақида очиқ-ойдин гаплашиб олармиз. Кўнглимизда шуни сақлаб юрдик. Шундай бўлса ҳам, бугун-эрта деб четга суриб келмадикми. У тугул Алиман кетиб ҳам қолди-ку. Бу ҳам мендан ўтди, менинг бепарволигимдан бўлди... Ёз охирида, Алиманнинг бўйидаги ўшанда беш-олти ойлик кези эди, эрта билан молни подага қўшайин, деб кўчага ҳайдаб чиқдим. Подачи овози қўнғироқдек ўн икки-ўн уч ёшлардаги етим бола эди. Ўша куни у кўчанинг нариги бошидан алланималарни шанғиллаб қичқириб, олди туриб келаётган овулни бирдан уйғотиб юборди. У уйимизнинг яқинига келганда, сигирларни «хўш-хўшлаб» келаётиб: «Тўлған опа!–деб менга ҳам ялт этиб қаради.– Тўлған опа, суюнчи беринг! Жўрабек акамнинг келини кўзи ёриди, суюнчи беринг!»– деди. «Э, айланайин, кўпайсин, кўпайсин. Қачон туғди?» «Тонг маҳали». «Ўғилми, қизми?» «Қиз. Отини Тўрғай қўямиз, дейишди. Тўлған опа, тонг маҳали туғилган, тўрғай, дейишди». «Жуда яхши бўлибди, болам. Умрини берсин»–дедим. Бировнинг ёруғ дунёга келганига ўзича қувониб, шу катта қувончни ҳаммага бўлишиб, хабар қилиб юрган подачи боланинг сўзи меҳримни қўзғаб юборди. Қандайдир бир мусаффо илиқлик юрагимга тўпланиб келиб, дарвозадан кириб келаётганимда, юрсам ҳам, турсам ҳам доим дилимда турган нарсани қандай қилиб эсимдан чиқариб юборганимни билмайман: «Алиман, суюнчи! Жўрабекнинг келини туғибди. Эшитдингми? Ой-куни етиб юрганди, бечора, омон-эсон...»–деб гапириб келаётиб, Алиманни кўрганда мум тишлагандек бўлдим. Уйнинг деворига суяниб шалпайиб турган экан. Бошини аранг чайқаб, лабларини тишлаб бўзариб турган экан. «Мен туққанда ҳеч ким бунчалик суюнчи тортиб хабар қилмайди», деган ўйга борди шекилли, ким билсин, ўзимнинг гапимдан ўзим хижолат бўлиб, юзим қизариб, нима қиларимни билмай, гапиролмай қолиб, тандирнинг ёнига ўтирдим-да, индамай, тезак қалай бошладим. Юзимнинг қизаргани тарқаганда қайрилиб қарасам, Алиман ҳали ҳам ўша бўйича бўзариб турибди. Ҳушим учиб, нима қиларимни билмай: «Бирон еринг оғрияптими?»–дедим ёнига бориб. «Йўқ, эна, ўзим шундай»–деб қўйди - «Бирон еринг оғриса, уйга кириб ётсанг-чи, қийналмай». «Қийналаётганим йўқ. Тамаки баргини ипга тизишнинг нима қийинчилиги бор, борайин»–деб жуволдизларини қўлига олиб чиқиб кетди. Шундай бўлгандан кейин энди очиғини айтайин. «Тортинма, болам, уялма. Бунинг ҳеч қандай уяти йўқ, бу ҳам ҳаётнинг ажойиб бир томони. Кимнинг қандай туғилгани ҳам гап эканми, туғилганларнинг ҳаммаси бирдек, айирмаси йўқ. Дунёга келган ҳар бир нораста ҳамма одамзоднинг боласи, демак, бу менинг ҳам болам, сен туғсанг у менга бегона бўлмайди, ўз боламдек ардоқлаб боқарман. Шуни тушунгин. Кўнглингни ёзиб хурсанд бўлиб юргин»–деб илгаридан тайёрлаб қўйган сўзларимни айтайин деган ўй билан орқасидан югуриб кўчага чиқдим. «Ҳой, Алиман, тўхтаб тур. Бу ёққа қара»– десам, эшитмаганга солиб юриб кетаверди. «Хафа бўлди шекилли», деган ўй кун бўйи ичимни тирнади. Аёллар билан тамаки юлиб юриб ҳаммасини бир-бир ўйлаб: «Майли энди, кечқурун айтайин, бундай юрншимиз яхши эмас»–деб ўзимни пишиқлаб олдим. Лекин бу ўй хаёлларимни айтиш насиб бўлмади. Кечқурун ишдан қайтиб уйга келсам, Алиман йўқ. Ана келади, мана келади, деб ўтириб юрагимни ваҳима босди. Нима фалокат бўлди экан. Кўчага чиқиб излайинчи, деган хаёл билан уйдан чиқиб бораётсам, экин тарафдан ўтин кўтариб Бектош келаётган экан. Бектош унда колхознинг аравасини шалдиратиб ҳайдайдиган йигит бўлиб қолган эди... У индамай келиб, ўтинни уйнинг орқасига ташладида, менга жавдираб қараб қўйди. «Тўлған опа, Алиман, мени энам изламасин, деб айтиб кетди. Қайиндидаги қариндошларимникига кетдим, деди». |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling