Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
42 Шу билан орадан икки-уч ой ўтиб, ёзда ҳалиги қочқинчи Жекшенқулнинг тергови бўлди – урушдан кейин элга қовушолмай уйига яширинча келиб-кетиб юрган экан. Бироқ четда юрганида ҳам тинч юрмай, олиб-сотарлик қилиб, қўй ўғирлаб, қўлга тушиб қолибди. Терговда унинг илгариги қилмишлари очилиб қолиб, бизнинг овулга сўроқ қилишга олиб келишган экан. Қишлоқ Маслаҳатининг одами мени ҳам гувоҳ бўласан, деб келибди. Кўчада кетаётсам, Алиман кетмон кўтариб ишдан келаётган экан. Секин юриб, элдан ажралган кишидек мунғайиб, ёлғиз ўзи келаётибди. Кўринишдан хафа, озиб, кўзи киртайиб қолибди. Ўша ёзда юзини ҳам доғ босиб кетган эди. Юрагим ачишиб кетди. Энди уйга бориб, тағин ёлғиз ўзи ўтирмасин, деган хаёл билан: «Юр, болам, идорага бирга бориб келамиз»–дедим. Шундай десам: «Йўқ, эна, у ерда нима бор менга. Бошим оғриб турибди, уйга борайин»–деди. «Майли,– дедим,– дам олиб ётиб тур, сигирни ўзим кутиб оламан». Идоранинг ёнида ҳамма ёғи ёпилган машина турибди. Гувоҳликка чақирилган ва ишдан қайтаётиб бу ерга келган бир тўда кишилар очиқ деразанинг ёнидан гапга қулоқ солиб туришибди, мен ҳам ўшаларга қўшилиб турдим. Жекшенқулни кўрмаганимга анча йил бўлган, тўлишиб, семириб кетибди. Елкалари этга тўлиб, кўзлари қисилиб, олайиб ўтирган экан. Соғиб ўтирган ёлғиз сигирларимизни қўшга қўшиб, очдан ўлиб бораётганимизда, топган- тутганимизни қўлимиздан тортиб олган шу ит эмасмиди? Менинг Худо қўшган ёрим, болаларим фронтда қон кечиб жангда юрганда, бу лаънати ўзини элдан ортиқ тутиб қочиб юрмаганмиди? Энди бўлса овулдаги оқсоқоллар билан айтишмагани қолибди. «Шу ҳам гап бўлдими, фронтда ўлганларнинг ўз ажали ўзи билан, менга уларнинг нима алоқаси бор?– дейди.– Ўғри дейсизлар, кўзларингиз билан кўриб, қўлларингиз билан тутиб олганларингиз йўқ. Минг гапиринглар – ҳаммаси қуруқ сўз. Далил керак». Буни эшитганда қоним қайнаб кетди: «Жонингни сотма, имонсиз! Далил керакми сенга, мен далил!»–деб деразадан туриб қичқирдим. «Опа, ичкарига киринг. Бу ёққа кириб гапиринг»– деди ўрнидан туриб терговчи. Кириб бордим-да, ҳаммасини айтиб бердим. «Ҳа, биз сени қўлимиз билан тутиб олганимиз йўқ, сенинг орқангдан тушиб ушлашга вақтимиз ҳам бўлганмас. Биз у вақтда ер тирмалаб фронтга нон берганмиз, биз унда машоқ териб болаларни боққанмиз. Сен эса унда қўшга боғланган отларни ҳайдаб кетиб, элнинг битта доналаб йиғган уруғини олиб қочиб, бола-чақаларнинг насибасини қуритиб, қўл солгансан. Демак, сен шу билан фронтдаги солдатларнинг қўлидаги нонини тортиб олгансан, орқангдан етиб бориб: «Тўхта! Мен биламан сени, Жекшенқул. Тўхта!» деганимда, қайрила солиб, мени отгансан!»– деб юракда қайнаган сўзларимни барини айтавердим. Шунда, айт, тортинмай айтавер, дегандек, Ойша қўшнимнинг бўзарган юзидаин оққан қатор-қатор ёш, ўша мунчоқ кўз ёшларидек бўлиб милтиллаган осмондаги сомон йўли кўз олдимга келиб турди. «Далил деб ҳийла қилиб қутулсанг, қутулиб кетарсан, лекин билиб қўйгин, эл-юртнинг мушкулидан ўзингни четга олиб, унинг ўлим-етимида баравар қайғу чекмаганинг учун одам сонидан чиқиб, умринг якка моховликда ўтади. Сенга далил ҳам, жазо ҳам шу»–дедим. Мен гапириб бўлганимдан кейин терговчи: «Раҳмат сизга, она. Энди бўшсиз, уйингизга бораверинг»–деди. Идорадан келаётсам Жекшенқулнинг хотини эшикни тўсиб олди. Жин теккандек ўзини уриб қичқирди: «Ўлигингни кўрай, қоқбош. Виждоним соф деб нима яхшилик кўрдинг. Сен тоза, виждонинг соф экан, келинингнинг қорнидагига нима дейсан? У қаёқдан бўлган? Уйингда бўлаётган шармандаликни кўрмай, нима қилиб юрибсан? Шармандалар!?» Юрагим «шув» этиб, жунжикиб кетди. Ҳа, ҳа, бу хотиннинг айтганлари тўғри эмасми? Кўпдан бери ўйлаб, гумон қилиб юрган нарсаларим шу заҳоти очиқ-ойдин бўлиб қолди. Шунда эшикда турган кишилар: «Овозингни ўчир, ўласан» дейишиб, Жекшенқулнинг хотинига ҳамла қилиб қолишди. «Тегманглар, унга қўл тегизманглар»–деб индамай жўнаб кетдим. Кўчада келаётиб, турли ўй-хаёлларга берилдим. Бундай бўлишини ўйламаган эдим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling