Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
50
куйиб бораётгандёк эс-ҳушимни билмай ётсам, дўхтир дам-бадам келиб, муздаккина қўли билан 
чаккамни ушлаб: «Опа, ўғлинг яхши бўлиб қолди. Бўшашма, касалга бой берма!»–деб 
ғайратлантирди. «Ундай бўлса, ўлмайман, ўлмайман»–деб шивирлаб қўйдим. Ўлмай тирик 
қолганимга ҳам шу сабаб бўлдимикан дейман... 
– Ўғлинг йигит бўлиб қолибди, Тўлғаной. Бу йил ўроқ маҳалида шу ўртада чопиб юрган 
экан, Алиманга ўхшашлигидан таниб олдим. 
– Ҳа, қутлуғ далам, онасига ўхшашлиги рост. Бироқ ҳеч нимани билмайди-да. Отам 
фронтда ўлган, дейди, онамнинг қабри бўлса овулнинг четида, деб қўяди. Бу йил ёзда бир қизиқ 
воқеа бўлди. Ёзги таътил кунлари эди. Қосимнинг ҳалиги бир велосипеди бор эди-ку. У 
йигирма йилдан бери саройда қозиқда осиқлик турарди. Жонбўлот ўшани эшикка олиб чиқиб 
тузатди. Бола-да, қачонлардан буён занг босиб, яроқсиз бўлиб ётган эди. Бир вақт Бектош ҳам 
унга ёпишиб олибди. Иккаласи тузатмоқчи бўлишди. Роса овора бўлишди. Жонбўлотни Бектош 
бошидан ўз боласидек кўрарди. Ҳозир учтанинг отаси, оғир, салмоқли, кучли киши бўлмадими. 
Кўпдан бери комбайн ҳайдайди. Ойша бўлса – ўлган. Тенгдошимдан ажралиб, шундай қаттиқ 
ўксидим. 
Хуллас, бир кун қарасам Жонбўлотим югуриб-елиб велосипедини етаклаб қолди. «Эна, 
қаранг, отамнинг велосипеди қандай яхши бўлиб қолди»–деди. Юрагим аллақандай бўлиб 
кетди. Шунда мақтаниб: «О-о, мен ўрганиб қолдим, эна. Қараб тур ҳозир!»–деб велосипеднинг 
эгарига бўйи етмай бир ёқ томонига қийшайиб ёпишиб, лапанглаб, гоҳ бу ёғига оғиб, гоҳ у 
ёғига оғиб ҳайдаганда йиқилиб кетадими деб қўрқиб: «Туш, вой шўрим, йиқиласан!»–десам, яна 
қаттиқроқ ҳайдаб бориб, велосипеди билан бирга йиқилди, қаттиққина йиқилди. «Ўргилай, 
қаёқдаги ишни бошладинг, ўласанку бундайда!»–деб ҳаллослаб етиб бордим. Ердан даст 
кўтариб, юз-бошини артдим. Шунда қарасам, нариги ёқда Бектош тек, анчайингина
тикилиб 
қараб турибди. Индамади, мен ҳам индамадим. Бир-биримизни тушундик. 
Орадан кўп ўтмай экинлар пиша бошлади, бир кун Бектош келиб: «Жонбўлотни 
комбайнига ёрдамчи қилиб олайин», деган эди. «Яраса ола қол»– дедим. 
Айтишга айтиб қўйиб, икки кундан кейин кўнглим чидамай боламни кўргани бордим. 
Подада келаётган молдек димиқиб гармсел юриб турса ҳам, пишиқчилик маҳалига нима етсин! 
Деҳқоннинг йил бўйи тўккан терининг, қилган меҳнатининг натижаси, самараси шунда 
кўринмайдими. Бойлиги қўлига сиғмай, мардлиги терисига сиғмай ердан топган озиқ-овқати 
қанча одамзодга насиба бўлади. Деҳқон – оламни боқади. 
Доннинг анқиган хушбўй ҳидидан, айланай деҳқон далам, мавжланган экинларни кўриб 
хумордан чиқмадимми! Ҳов олис-олисларда гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай чопиб келаётган 
отлиққа қараганингдагина дунёнинг нақадар кенглигини билар экансан. 
Жонбўлот комбайинда сомон ташиб юрган экан, мени кўра солиб: «Эна, эна! Мен бу 
ёқдаман» дегандек мақтаниб қичқирди. Штурвалнинг ёнида мағрурона турган Бектош бошини 
ирғаб қўйди. 
Ариқнинг бўйида, толнинг соясига ўтириб кечгача томоша қилдим. Йўл чангитган 
машиналар бир-бирига уланиб буғдойни хирмонга ташиб турди. 
Қош қорайганда комбайнчилар дам олгани келишди. Бектошнинг ёнида мағрурланиб 
келаётган Жонбўлот анчагача гапиролмай, ярмигача яланғоч бўлиб ариқдаги сувга ювиндида
олиб келган тугунчагимни кўриб: «Эна, олма олиб келдингизми?»– деб севиниб кетди. «Олиб 
келдим»–десам, югуриб келиб бўйнимдан қучоқлаб ўпа бошлади. Бектош пиқиллаб кулиб 
юборди: «Боядан бери шундай қилсанг бўлмасмиди. Майли, бугунча эркаланиб ол энангга»– 
деди. 
Кўчма уйнинг ёнида ўтириб чой ичдик – янгигина ёпилган иссиқ нон экан. Жонбўлот катта 
кишилардек нон тўғраб: «Олинг, эна»–деди. Бир бурда нон олиб, тишлаганимда, Қосимнинг 
қўлининг ҳидидек комбайнчининг мойли қўлининг ҳиди анқиб турди. Ҳа, ҳа, худди ўшандай – 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling