Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
49 ҳаётимдаги энг оғир йўл бўлди. «Тфу, сенинг бетингга, дунё!– дедим. –Кечдим сендан, кечдим. Яшашни истамайман! Бундай қилиб яшагандан кўра, бугуноҳ ўлганим бўлсин!»–деб ниятим бузилиб, ҳаётдан безиб келавердим. Мен шундай келаётганимда, чопонимдаги бола, тирик жон- да, бир қимирлаб, бир овоз чиқариб, бир ингалаб йиғлаб келарди. Унинг танаси борган сари қалбимни иситиб, юрагимга яқинлаша борди. Ўғилми, қизми, ҳали билганим йўқ. Оббо бечора- ей, ҳадеганда онангни йўқлаб қолдинг-ку, деб ундан баттар уввос тортиб йиғладим. Ўша қайғули, изтиробли йиғининг орасида қандайдир ғалати бир фикр туғилди: «Умр тап-тақир тугаб қолмабдику. Орқасидан кичкинагина тирик жон қолибдику. Ҳаёт билан яна бир марта беллашиб кўрсак қандай бўларкин?» Бироздан кейин яна ўйладим: «Она сутини тотмаган гўдак одам бўлади дейсанми. Қанча ҳам яшай оларди»–деб гумон қилдим. Унга ҳам кўнмай: «Худо- ей, энди шу норастанинг умрини бер!»–деб тилайман. Қўйчи, шундай ҳар хил ўй-фикрлар билан олишиб оппоқ тонг отганда овулга етиб келдик. Уккининг патидек юмшоқ қор учқунлари бирини бири қувишиб ҳавода айланмачоқ ўйнаб ёғиб турарди. Овулга кираверишдаги ҳали янги кўча деганимиз кўзимга аллақандай совуқ, аянчли бўлиб кўринди ўшанда. Уй-жой солиб, боғ-роғ қилиб, оз-моз чорва кўпайтирамиз, кун кўрамиз деганларнинг бундан етти йил бурун бошлаган ишлари олға босмай, орқага кетиб, меҳнатларнинг изигина қолган эди. Қўнқайган харобаларни оққурай, тиканаклар ғовлаб босиб кетганди. Қор ёғиб, уларнинг кемтик-семтигини яшириб ётарди. Қосимларнинг чарбоғига қарасам, Алиман икковининг орзу-тилакларига ўрнатилган ҳайкалдек уюлган тош тепа, аллақачон тупроққа айланиб кетган ғиштларнинг унутилиб ётгани юрак-бағримни эзиб юборди. А-а, қароғларим, орзуларингга етмай қолдиларингку, деб аравада ётган Алиманнинг афтига қарасам, юзи оппоқ бўлиб, дунёнинг ҳамма яхши-ёмонига рози бўлгандек тинчиб, кўзи юмилган. Юзига тушган қор эримай, арава қимирлаганда сидирилиб тушиб турди. Кўчага кириб келган эканмиз... Айланайин Бектош йигитлардек аравадан сакраб тушдида, умрида биринчи марта йиғи бошлаб: «Жигарим-эй! Жигарим эй!»–деб бутун овулни бошига кўтариб юборди. Ҳар тарафдан эл югуриб кела бошлади. Йиғлаб, бўзлаб етиб келган Ойша: «Болани менга бер энди»–деб олдида, чопонига ўраб, уйига кўтариб кетди. Орадан бир кун ўтиб Алиманни ўрнига қўйдик. Аёл киши бўлсам ҳам қабрининг бошигача ўзим бордим, келинимни ўз қўлим билан қўйдим, мангуга видолашдим. У куни ҳам қор учқунлаб турди. Уюлган қора тупроқ тезда оппоқ тепага айланди. Ўша йили, кўкламда келинимнинг қабрига гул ўтқаздим. Ўшандан бери ҳар йили гул экиб ўстираман. Ёдгорлигим, эрмагим шу. Алиманим гул суйган келин эмасмиди... Шу билан у қилиб, бу қилиб Жонбўлотни эчкининг сути билан боқиб катта қилиб олмадимми. У икковимиз кўрмаган азоб қолмади. Ҳайтовур, туз-насибаси бор экан, омон қолди. Мана ҳозир ўн икки ёшга кириб қолди. Айланиб келиб қариганда топганим, кўрар куним шу бўлиб қолди. Шунисига ҳам қаноат қиламан, ёқамни ушлайман. Айтганча, ўша пайтдаги дўхтир йигит энди катта киши бўлиб қолмадими, ҳар сафар йўлиққанда сўраб қолади: «Қандай опа, ўғлинг катта бўлиб қолдими?»–дейди. «Худога шукур, йигит бўлиб қолди»–дейман. Шунда у жилмайиб қараб қолади. «Шундай қил, опа, яхши одам қилиб ўстиргин»–дейди. Жонбўлот гўдаклигида қаттиқ шамоллаб, бир кун қарасам, лаблари кўкариб, кўзлари олайиб мазаси қочиб боряпти. Эсим чиқиб, ўша ердан ола югурдим. Тун эди. Дўхтирга тезроқ етайин, деб қиш бўлса ҳам катта сувдан кечиб ўтмадимми. Кийим-кечагим жиққа ҳўл кириб борсам, дўхтир янгидан келган ёш бола экан, қўрқиб кетди. «Нима учун сув кечиб юрибсиз, тинчликми? Бунинг ота-онаси қаерда?» «Бунинг отаси ҳам, онаси ҳам мен. Болам, шунимни омон сақлаб қол. Бу ўлса мени тириклай кўмавер. Яшамайман»–дедим. Кечаси билан ёнидан кетмай дори-дармон қилиб турди. Менга ҳам янги уст-бош, дори бериб, олдини олди, лекин эрта билан иситма босиб, қон йўталиб йиқилдим. Қалин туман ичида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling