Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
48 – Ҳа, она-Ерим, мен шунда нима қилишимни билмай шошиб қолдим. Бектош аравани тезроқ ҳайдаса, Алиман чидамай қичқиради, секинроқ ҳайдаса, сабр чидамасди: қон тўхтамай кетаверди, майиб бўлиб қоладику, деб менда жон қолмади. Шу зайлда ғилдираб боравердик. Бундай йўл бир текисроқ бўлсачи, айланай. Алиманнинг бошини тиззамга қўйиб, бўйнидан қучоқлаб ўтирдим. Гоҳ ёпинчиқларини ўнглайман, гоҳ фонусни юзига тутиб қарайман. Бектош айланайин, қайта-қайта қайрилиб: «Чидаб тур, янга, мана етамиз»–деб овутмоқчи бўлади. Муздек ёмғир савалай бошлади. Бир вақт инқиллаб қичқириб ётган Алиман чираниб, қайта букланиб, бақириб, қичқира бошлади. «Алиман! Алиман!»–деб чўғдек юзларини сийпалаб, ёриққа тутсам, жон талашган, қийналган кўзлари билан менга аянчли бир ҳолда, тикилиб: «Тўхтанглар. Ўляпман. Тўхтанглар»–деди. Аравани тўхтатдик. «Бошимни қаттиқроқ босинг, эна»–деб энтикиб йиғлаб гапирди. «Эна, энажоним! Ичим куйиб, ўлиб боряпман, тирик қолмайман. Хосиятингиздан айланайин энажоним, у дунё, бу дунё розиман сиздан. Ўғлингиз қаршисида мен оқман, гуноҳим йўқ. Қосимнинг кўзи тирик турганда мен шундай бўлармидим... А-а-а, Қосим-эй... Мен ҳам жони бор одам эмасманми, аёлманда... Бу дунёнинг роҳатини кўрмай кетдим, қандай қилайин, қандай қилайин. Кечиринг, кечиринг, энажон, ёмон кўрманг». Бағрим эзилиб ялиндим: «Чидаб тур, болам, чидагин, сен поксан, сенда гуноҳ йўқ. Сен ҳалол аёлсан. Сен ўлмайсан. Чидагин, мана кўприкка етиб олдик. Энди тез етамиз, сен ўлмайсан!» Ўша маҳалда Алиман яна чалқанча ётиб, кучаниб, қорни яна сиқила бошлади. Боланинг қўли чиқиб келаётган экан. Қон ҳали ҳам кетиб турибди. Бир оз вақт ўтса ўлиб қолишига кўзим етиб: «Бектош, қўлтиғидан юқори кўтариб, қорнини сиқ,– дедим.– Уялма, кўтар тезроқ!» Боядан бери йиғлаб ўтирган Бектош ирғиб туриб, Алиманни кўтариб, қорнини босганда, боланинг қўлидан ушлаб тортдим. Бола чиқмаётганди. Алиман бир ёқда қичқириб жон талашиб ётса, тавба, қулоғимни тиндириб, тағин ўша эшелон: бир-бирига улашган икки паровоз олиб учган вагонлар миямни қоқ ёриб ўтиб бораётгандек туюлди... «Она-а, Алима-ан!»–деб шамол олиб қочган ҳайқириқ товушга чақалоқнинг «Ингга-а!» деган товуши қўшилди... Эҳ, ҳаёт-эй, нега бунча бераҳм бўлдинг, нега бунча кўр бўлдинг? Бола ҳам тушди. Алиманнинг жони ҳам чиқа бошлади. Қип-қизил этни этагимга нари бери ўрай солиб қарасам, Бектош қўлтиғидан олиб кўтарган бўйича, Алиманнинг бир оёғи қийшайиб, қўллари саланглаб қолибди. «Вой, Алиман!»– деб томирини ушлаб кўрсам, жон йўқ, чиқиб бўпди... Ҳайқирган шамолни ёриб эшелоннинг шақ шақ урган овози қулоғимдан ҳеч вақт кетмайди... Дунёга келган заҳоти «Инг-га-а!» деб қичқирган бола биринчи тўнғич товушила ўлиб бораётган онаси билан хўшлашаётгандек йиғлар эди... Алиманнииг кўзи музлаб олайиб қолди. Нима қилишимни билмай қолдим. Бир вақтнинг ўзида бирини узатиб, бирини кутиб олдим. Бир вақтнинг ўзида бири ўлиб, бири туғилиб, кўз олдимда ажал билан ҳаётнинг тўқнашгани эсимни оғдирди. Ундан кейин ўзим ҳам нима бўлганини билмайман... – Сизларнинг товушингизни мен эшитдим, Тўлғаной. «Алиман! Айланайин қароғим! Кўзингни оч! Кўзингни оч!»–деб сен зор қақшаб ётдинг. Янги туғилган чақалоқ кўлнинг қирғоғида ёлғиз қолган ўрдак боласидек бўзлаб, кўкрак сўраётганга ўхшарди. Бу тонгга яқин ёмғир қорга айланиб ёға бошлагандек бўлди. – Ҳа, кўприкка етмасданоқ орқага қайтиб келаётганимизда тонг ёришди. Бўзарган осмоннинг бети зангори тусга кириб, ғира-шира ёруғда юмшоққина оппоқ қор сепкилаб ёғиб турарди. Теварак-атрофда на биронта жон кўринар ва на биронта товуш эшитиларди. Дунё бир текисда сукунатга чўмган эди. Табиатнинг ўша ҳорғин ҳолатини бузиб, ёлғиз бизнинг арава келарди. Бектош аравада ўтирган жойида бошини қуйи солиб, йўл бўйи ҳиқиллаб йиғлаб келди. Отлар аранг босиб, ёлига, қуйруғига қор ёпишиб, аравани тортолмай чарчаб, аранг келишарди. Болани чопонимга ўраб, мен араванинг ёнида пиёда келардим. Шундай қилиб, уруш энг охирги ўчини олиб тинчиди. Ўша кунги босилган йўл – |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling