Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
47 ҳеч кимса йўқ, қишлоқ ичи эгасиздек жимжит. Юзларига чиммат тутгандек тоғ чўққилари ғира- шира кўриниб турарди. Ёмон кўрса кўрсин, орқасидан борайин, тўлғоғи тутиб зах ерга ётиб қолмасин, деб томорқанинг этагига етиб борганимда Алиман кўринди. Бошини қуйи солиб оғир юриб келаётган экан. Орқамга дарров қайтиб келдимда, чой қайнатиб, тухум солиб, қуймоқ қилдим. Сақлаб қўйилган олмалардан танлаб, қизилларини дастурхонга қўйдим. Алиман кириб келдида, дастурхонни кўриб, индамай кулимсиради. «Кечикиб кетдингку, болам. Энди ўтириб чой ичгин»–дедим. «Кўнглим ҳеч нимани тортмай турибди, эна. Олмадан биттасини берингчи, ўшани еяйин»–деди. «Нима бўлди сенга, Алиман? Ёки бирон еринг оғрияптими?»–десам, лабини тишлаб: «Сўраманг, эна, кўнглим ҳеч ннмани тусамай турибди. Боя сизга қаттиқ гапириб қўйдим. Мени ўз ҳолимга қўйинг»–деб қўл силтаб қўйди. Яна кеч бўлиб, тун кириб келди. Тўшакка ётганимда, менинг сўзим ҳам унга ёқмай қолибди-ку, деб ичимдан ўксиниб, ётиб ухлаб қолибман. Бошқа вақтда узоқ тун бўйи тез-тез уйғониб, Алиман томонга қараб қўярдим. Бу кеча нима бало бўлиб ухлаб қолганимни билмай қолибман. Ухламай кўзим ўйилса-чи... Туннинг қайси вақти эканини билмайман, бирдан уйғониб кетдимда, Алиманга қарадим. Ўрнида йўқ. Эшикка чиқиб кетгандир, деб бир оз кутдим, яна кутдим. Йўқ. Тура солиб, Алиманнинг тўшагини ушлаб кўрдим: муздек, қачонлардир туриб кетган. Дарров уни-буни кийина солиб, эшикка отилиб чиқдим. Ҳовлининг ичини айланиб қараб, кўчага чопиб чиқиб, ундан томорқа томонга ўтдим. «Алиман! Алиман!»–деб қичқирсам ҳам, ҳеч ким йўқ. Итларгина ҳуриб қўйишди. Бўғинларим бўшашиб кетди. Кетган эканку, энди нима қилсам экан-а? Уйга қайтиб чопиб келиб, даҳлиздаги фонусни ёқиб, бурчак-бурчакларни қараб, энди эшикни излайин деб фонусни кўтариб ҳовлига чиққанимда, нариги саройдаги сомонхонанинг ичидан одамнинг инграган, қичқирган товуши эшитилди. Сомонхонанинг эшигини тез очиб кириб бориб, серрайиб туриб қолдим. Сомоннинг устига чалқанча тушган Алиман туға олмай қийналиб ётган экан, кўрибоқ, эсим чиқиб кетди. «Бу ниманг, вой тушмагур! Нима учун айтмадинг?»–деб қўлтиқлаб кўтарай деб оёғига қўлимни теккизганимда, билчиллаб қонга ботган чопон, кўйлаклар иссиқ бўлиб билагимга урилди. Юзлари кўкариб, кўзлари олайиб нафас ололмай ҳиқиллаб: «Ўлдим! Ўлдим!»–деб инқиллаб ётибди. Қорнини ушлаб кўриб иш чатоқ эканини дарҳол тушундим. Худонинг ўзи сақласин, қон кўп кетиб қолибди. Ўзи ҳам анчадан бери тўлғоқ тутиб ётган экан. Бундай вақтда дўхтирдан бошқа даво йўқ, жонини олиб қолса ўша олиб қолади. Тентираклаб кўчага чопиб чиқиб, Ойшаларнинг деразасини муштлаб юбордим: «Туринглар, вой, туринглар! Бектош, айланайин, аравангни тезда тайёрла, Алиманни дўхтирга олиб бормасак бўлмай қолди»–деб уларни уйғотиб қайтиб чопиб келиб, Алиманга сув ичирдим. Қалт-қалт этиб, тиши тишига тегмай, аранг ичди. Унгача тўшакда касал ётган Ойша чопиб келди. Алиманнинг афтини кўриб, бўздек оқариб, титраб: «Айланайин, Алиман, чидаб тур. Чидаб тур, эй Худо, Худо!»–деб куюнди. Ўша кечаси Бектош ишдан кеч қайтиб, Худо ярлақаб, отларини бостирмага боғлаб, аравасини уйга киритиб қўйган экан. Кўп ўтмай аравани ҳовлига ҳайдаб кирди. Аравага кўрпа-тўшак солиб, ёстиқ қўйиб, қоронғида тимирскиланиб уч киши бўлиб Алиманни зўрға кўтариб ётқиздик. Шу билан у-буга қарамай тез жўнайвердик. Оҳ, ўшандаги йўл азоби-ей, оҳ, ўшандаги қоронғи тун-эй... Дўхтирхона у вақтда сувнинг нариги бўйида, катта қишлоқда эмасмиди. Кўприк бўлса ҳов пастда, анча йироқда эди. Уйдан чиққанимиздан Алиманнинг тўлғоғи қайта кучайиб, беш букилиб, беш ёзилиб, устидаги ёпинчиқларини ирғитиб, одам чидай олмайдиган товуш билан чинқирарди. – Ҳа, Тўлғаной, ўша қоронғн, изғирин тунда қиш келишини кутиб жунжикиб, совуқдан қалтираб ётган эдим, одамнинг қаттиқ чинқирган ягона товушидан сесканиб қўзғалдим. Ўша сизлар экансизлар-ку. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling