Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
17 нарсага фаросати етадиган бола. Янгасининг қандай димиқиб, ғам чекиб юрганини сезиб юрган экан, Алиманни пичанда ишлаб юрган еридан ўзи чопиб бориб, чақириб келди. Кўпдан бери келинимнинг бундай хурсанд бўлганини кўрганим йўқ эди. Худди ёш боладек суюниб, мендан бешбаттар талпиниб: «Бўлинг, эна, кечикиб қолмайлик!»–деб ўпкасини босолмай қолибди. Йўлга чиққанда ҳам шундай эди: аравани тезлатиб ҳайдаб, гоҳи тизгин, гоҳи қамчини аравакаш боладан тортиб олиб, ўзи шошилиб ҳайдарди. Йўл бўйи бир текисда заҳар сочиб, лайлакқор ёғиб турди. Ўша қор оппоқ бўлиб, Алиманнинг рўмолига, манглай сочига, ёқасига қўниб, унинг милтиллаган қоп-қора кўзларини, нур томиб турган қип-қизил юзини янада гўзал кўрсатиб, ҳуснига ҳусн қўшаётгандек эди. Бунинг устига, бора-боргунча бирпас жағи тингани йўқ келинимнинг. Биринчи бор тўйга бораётган боладек, у-бу ҳақда эркаланиб гапириб: «Муаллим бола поезддан тушганда, сиз индамай туринг, эна. Мени танирмикин?– дерди. Сўнг яна бир оз туриб:– Йўқ, эна, мен орқасидан бориб, муаллим боланинг кўзини юмиб олсам, нима қилар экан, ой, бу ким ўзи деб, чўчиб кетармикин?»–деб кулиб борарди. Оҳ, Алиманим-эй, оҳ, келиним-эй, сенчалик куёвини севган аёл бўлганмикин? Мени билмайди деб келаётиб, ўзгинанг охири сирингни очиб қўймадингми. Боягидек ҳазиллашиб келаётиб, бир вақт ғамли қиёфада ўзича гапириб юборди: «Муаллим бола Қосимга жуда ўхшайди-я?»–деди-ю, индамай қолди. Бир оздан сўнг хафақонлиги яна тарқади. «Ҳайда отларни, ҳайда тезроқ!»–деб шоширарди. Шундай қилиб, станцияга кун ботарда етиб бордик. Станция жойлашган дара шамолнинг уяси экан, қор учқунлари изғиб юрибди. Майсалбек ҳозир келиб қоладигандек, аравадан тушган заҳоти, Алиман иккаламиз шиддат билан темир йўлнинг бўйига етиб бордик-да, у ёқ-бу ёқни қараб, нима қиларимизни билмай мустар бўлиб қолдик. Эрталабдан бери уриниб қизиган танимиз совий бошлади. Тарам-тарам темир йўллар орасидан у ёқ-бу ёққа пишқириб қатнаб юрган паровоз гоҳ музлаб ётган вагонларни тақир-туқур қўзғатиб қўяр, сим ёғочлар эса шамолда ҳуштак чалиб ётарди. Бир-иккида поезд кутмаган одам қурсин. Қачон келади, қайси томондан келади – билолмай тураверибмиз. Кўп вақт ўтмай олисдан поезднинг қичқириб, шақиллаб келаётгани қулоққа чалинган эди: «Ана, келаяпти!» деди Алиман. Оёқ-қўлим титраб, юрагим ҳалқумимга тиқилди. Поезд тобора яқинлашиб келаверди, шошганимдан: «Ма, хуржунни сен ушлаб турчи!»–дедим. Буғ чиқариб паровоз бир оз ўтдида, вагонлар тўхтади. Вагонлар йўловчиларга лиқ тўла экан, хотин-болалар ҳам бор, кўпи солдатлар. Уларнинг ким эканини, қаерга бораётганини Худо билади, лекин Майсалбек кўринмайди. Поезд ёнига югуриб, эшиклардан бош чиқариб турган кишилардан: «Сувонқулов Майсалбек борми? Айтинглар-чи, айланайлар, Сувонқулов Майсалбек борми?»–десак, бир хиллар билмаймиз дейишса, бир хиллари индамайди, бир хиллари кулиб ҳам қўяди. Орадан ҳеч вақт ўтмай поезд ўрнидан қўзғалиб, юриб кетди. Бизнинг станцияда бор-йўғи уч минут тўхтар экан. Тарвузимиз қўлтиғимиздан тушгандек туриб қолдик. Поезд йўлга тушганда уни кузатиб турган ўрта ёшлардаги қора тўнли, чўлоқ темирйўлчи ўрис киши бизни кўриб, сизлар кимни кутиб турибсизлар, деб сўраб қолди. Унга узоқдан келганимизни тушунтириб, Майсалбекнинг юборган қоғозини кўрсатдик. Шунда у кўзойнагини тақиб, ўқиб чиқди-да, сизнинг ўғлингиз аскар эшелони билан келаётган экан. Унинг қайси эшелон экани, қайси вақтда ўтиши номаълум. Кечикмаса бугун-эрта етиб келиши керак. У, балки, ўтиб ҳам кетгандир, кунига қанча эшелонлар ўтади, гоҳида тўхтамай ҳам кетади, қайсиниси эканини ким билсин, дегандек даргумон гапирди. Бизнинг бўзариб кетган рангимизни кўриб, темирйўлчи ачинди шекилли: «Эҳ, уруш, уруш! Барчани қақшатдинг-ку,– деб бошини чайқади-да,– сизлар энди совуқда турмай, мана бу ёққа кириб ўтиринглар, поезд келар олдидан чиқиб кутиб оласизлар»–деди. Станциянинг ёлғиз хонасида қуруқ ўриндиқда чўзилиб ётган ўнтача киши бор экан. Урушнинг дастлабки куниданоқ ҳар қайсиси ўз еридан бош олиб чиқиб, йўл азобини тортган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling