Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
13 отини қолдириб, биз аравада қайтдик. Жайноқ ҳам туманда қолди, унга араваси билан аскарларни ташиб туриш тайинланганди. Тунда ҳувиллаган уйга келиб, ётмай, йиғлаб ўтирсам, Сувонқул чой қўя ётиб, менга тасалли беришга уринди. Ўшанда айтганларини сира унутмайман: «Икковимиз ким эдик, Тўлғаной. Мана шу эл, мана шу юрт бизни одам қилди. Яхшилик кўрдик, энди ёмон кунига дуч келганда, ҳар биримиз ўз ғамимизни еб қайғураверсак, биз нима деган одам бўлдик. Эртага бардам бўл. Алиман сен билан менинг кўрганимизнинг ўндан бирини ҳам кўргани йўқ, у йиғласа – йўриғи бошқа. Сен – онасан: билиб қўйгин, уруш шундай кучаяверса, мен ҳам кетаман, Майсалбекнинг ҳам ёши етиб турибди, керак бўлса – баримиз кетамиз. Мана шунга, Тўлғаной, ҳозирдан кўникавер...» Эртасига тушдан кейин аскарларни станцияга жўната бошлашди. Қосим билан Алиман йўлни қисқартиб, улардан олдин келишди. Уйингга кириб хайрлашиб чиққин, деб, Қосимга рухсат беришибди. Алиманнинг икки кўзи қип-қизил, қовоқлари шишиб кетган, йўл бўйи йиғлаб келган бўлса керак. Қосим сир бермагани билан, у ҳам ич-ичидаи куйинарди. Алиманнинг кўз ёшлари, унинг жавдираб тикилиб туришлари Қосимга қаттиқ таъсир қилди шекилли, ҳақиқатан ҳам шундай гап бўлдими, ҳайтовур, у отдан тушган заҳоти: «Сизлар станциягача кузатамиз деб овора бўлманглар, ота, балки мен қайтиб қоларман – тракторчи, комбайнчиларни бўшатмоқчи бўлиб туришибди. Буйруқ келиб қолса, уйларингга қайтарамиз, дейишди»–деди. Энди ўйласам, Алиманни аяб, бизни аяб айтган сўзи экан. Станциянинг ораси ҳам бир кунлик йўл эмасми, қайтишни ҳам ҳисобга олганга ўхшайди. Мен дарров ўша сўзга ишониб қўя қолдим, умид қурғур одам билан ҳамиша бирга экан. Бироқ, кейинчалик Қосим буларни атайлаб айтганини билдим. Ҳаммамиз ҳам бирдек билдик чоғи. Орқадан келаётган йўловчилардан олдинроқ овулдан чиқиб, катта йўлдан Қосимни кузатиб бораётганимизда, далада ишлаётганларнинг ҳаммаси хайрлашгани югуриб келишди. Арава ҳайдаган, ўроқ ўрган, хирмон бостираётганлар ҳам қолгани йўқ. Қосимнинг комбайни шу орада буғдой ўриб юрган экан. Комбайнни тўхтатиб унда ишлаётганлар ҳам етиб келишди. – Тўғри айтасан, Тўлғаной... – Ҳа, қутлуғ далам, уста жангга кетарда болғаси билан видолашади, дейишади. Қосим ҳам ўз касбининг устаси эмасмиди. Қосим овулдошлари билан хайрлаша туриб, комбайнга яқин келиб тўхтаганда, катта йўл томонга бир қараб қўйди. Қизил байроқ кўтариб, аравада, отда келаётганларнинг олди муюлишдан эндигина кўзга ташланган эди. «Ота, ушлаб туринг-чи» – деб Сувонқулга отнинг жиловини бера солиб, Қосим комбайнига қичаб борди, сўнг унинг ҳамма томонига бир сидра кўз югуртириб олдида, бирдан устига сакраб чиқди. «Ҳайда, Эшонқул! Боягидек ҳайдайвер!»–деб, тракторчига қичқирди. Элас-элас эшитилиб турган мотор овози бирдан бор қуввати билан гуриллаб, шақирлаб ўрнидан қўзғалган комбайн ортидан сомон, тўпон тўзғитиб, донни бир томонга ажратиб, шитоб билан буғдойларни ўра бошлади. Ўша пайтда менинг кўзимга шундай кўриндими, у оддийгина комбайн эмас, балки қанотини ёйиб, ер бағирлаб учиб бораётган баҳайбат чўл бургутидек бўлиб туюларди. Штурвални маҳкам ушлаб олган Қосим эса юзини илиқ шамолга тутиб, кўкрагини кериб, кулиб турарди. Тракторчи иккаласи ўша ерда нималарнидир қичқиришиб, шовқин солишиб, янада тезлатиб, тракторни майдон чеккасидан қайтара солиб келаётганда, қараб турган одамлар бир дақиқа ҳамма нарсани унутиб, қувонч билан кузатиб туришарди. Алиман ҳам ўшанда ҳозир айрилишини унутгандек кўзлари порлаб, ўзича ғурурланиб, қувониб турарди. Баридан ҳам ҳалиги қўшнимиз Ойшанинг боласи, ўшандаги ўн уч-ўн тўртлардаги Бектош,– шу кезларда комбайнда сомон тортарди,– онанг айлангур, комбайнинг устида туриб Қосим билан қучоқлашиб, хайрлашса бўладими. Қосим уни қўлига кўтариб, бету бошидан суйиб, энди сен ўргангин буни, дегандек, штурвални боланинг қўлига тутқазиб, ўрнига қолган ёрдамчиси билан хайрлашди-да, комбайндан тушиб келди. Этим жунжикиб, Сувонқулнинг тундаги гапларини эслаб, аранг тишимни тишимга қўйиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling