Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23
www.ziyouz.com кутубхонаси
10 унга анчагача эътибор қилмабман. Эҳтимол, бирор ери бузилгандир, иш пайтида ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳеч қаёққа қарамай, ҳадеб ўроқ тортавердим. Кутилмаганда ёнимда турган Алиман жонининг борича «Эна!» деб қичқириб юборди. Бундай қарасам, ўроғини ташлаб юбориб, келинимнинг ранги қув ўчиб, кўм-кўк бўлиб кўкариб кетибди. «Илон чақиб олдимикин?»-деб ўйлаб: «Вой-вой, келинимга нима бўлди?» – деб олдига чопиб бордим. Алиман ғиқ этмасди. Унинг олайган кўзлари тикилиб турган томонга қараб турганимда, этим жунжикиб кетди. Комбайннинг ёнидан аллақандай қийқириқ товушлар эшитиларди; чор атрофдан отлиқ, яёв, аравада буғдойзор оралаб одамлар чопиб келишарди. «Вой, энажон!» – деб қичқирган Алиман комбайн томон жон ҳолатда югуриб кетди. «Воҳ, булар соғга ўхшамайди! Комбайннинг тишига илиниб, майиб бўлган шекилли!» – деган сўзлар қулоғимга урилиб, бутун вужудимни қамраб олди. «Бўл кетдик!»–дейишганда, ўроқчилар ёпирилиб югуришди. «Худо ўзинг сақла, Худо ўзинг сақла, Худо!..» – деб улар орқасидан югуриб кетаётиб, ариқдан сакрайман деб юз тубан йиқилиб, ўрнимдан турдим. Яна югуриб кетдим. Воҳ, ўшандаги жон талвасам-эй! Буғдойга ўт тушгандек устимдаги кўйлагим, буткул вужудим, сочимнинг тубигача зирқираб, талпиниб чопардим. Осмондаги сўқир қуёш юзига парда тутиб олгандек кўз ўнгимда бир неча бўлиб кўриниб, бошим айланарди. Уларга етолмай йиқилар эканман, тўхтанглар, деб қичқирай десам, овозим чиқмасди. Шу зайлда югуриб, комбайнга етиб борганимда, тўрежаган одамлар чувалашиб, кийим- кечаги жиққа ҳўл, жийрон айғирни жиловидан ушлаб олган бир одамни ўраб олишган экан. «Бундай туринглар, мени қўйиб юборинглар»–деб тўдани ёриб кирганимда комбайн ёнида турган Қосим билан Алиманни кўрганимда қалтираган қўлларимни узатиб боламга ташландим. Қосим ҳозирланиб, дарҳол мени тўсиб қолди-да: «Она, уруш бошланибди!» – деди. «Уруш? Уруш дейсанми?» Бу сўзни мен ҳеч қачон эшитмагандек, унинг маъносига тушунмагандек, яна қайтариб сўрадим. «Ҳа, она, уруш бошланибди» деди Қосим. «Нима учун уруш? Қанақа уруш?» Бу совуқ хабарнинг ортида нималар ётганини пайқамагандек, «Уруш, уруш дейсанми?»–деб пичирлаб туриб, юрагимда пайдо бўлган қўрқинчдан нафасим қисилиб, йиғлаб юбордим. Мени кўриб бошқа аёллар ҳам чувиллаб йиғлаб юборишди. “Эҳ, хотинлар, тўхтанглар ҳозир! Жим бўлинглар!”- деб кимдир биров қичқирди. Шунда баримиз ундан маслаҳат кутгандек жим бўлиб қолдик. Далага ҳам сукунат чўкди. Шу сув сепгандек жимликни аллакимнинг луқмаси бузди: «Урушга кетар эканмиз-да!» Унинг гапига ҳеч ким жавоб қайтармади. Сокинлик баттар кучая бориб, сойда шовуллаб оқаётган дарёнинг товуши қулоққа янада аниқроқ эшитила бошлади. Қосим тўрежаганларга бир сидра қараб олди- да, ўз-ўзига гапирётгандек ғудурланди: «Энди экин-тикинни эртароқ йиғиб олиш керак, бўлмаса қор остида қолиб кетади» – сўнгра яна бир оз жим қолиб, бирдан ёрдамчисига қатъий буюрди. «Нимага анграйиб турибсан, юргиз моторни! Сизларчи, сизлар энди нимага қараб турибсизлар, ўроқчилар! Одам етишмай қолса азобини ўзларинг тортасизлар. Қани туринглар, урушда туриш йўқ!» Одамлар қўзғала бошлади. Боядан бери бошини қуйи солиб турган хабарчи шундагина қаддини ростлади. Ёшгина ўрис йигит экан, ҳўл сочлари пешонасига ёпишиб, кўк кўзлари, Худо билади, умрида биринчи марта шунчалик ғамга ботган бўлса керак. Унинг қанчалик ташвишга тушганлиги беғубор юзидан шундоққина билиниб турарди. У чуқур хўрсинди-да, ёнида яйдоқ отини миниб турган йигитга юзланиб, қирғизча гапирди: «Оғайни, сен ҳозир овулга чопиб бориб, раисни, қишлоқ Советини, бригадирни топ, тўхтамай, райкомга жўнасин, хўпми? Мен яна иккита колхозга боришим керак». Хабарчи жийрон айғирига миниб, йўлга тушган эди, ҳалиги бизнинг овулдош йигит: «Ҳой, дўстим, тура тур!– деб бери чақирди. Шапканг оқиб кетибди. Ма, менинг қалпоғимни кийиб ол, кун ўтиб кетмасин» – деди. Ҳозиргина дарёдан кечиб ўтган жийрон айғир оҳудек сакраб, йўлга тушганда, орқасидан қуюқ чанг кўтарилиб, хабарчининг қораси кўздан ғойиб бўлди. Уни кузатиб турган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling