Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
16
ёриб юборай дерди-я... 
– Ўша куни сен Сувонқулни кузатиб қайтиб келаётганингда, қайта-қайта орқангга қараб, 
қаттиқ йиғладинг, Тўлғаной. 
– Ҳа, она-Ерим, ўша кундан бошлаб раисимиз Усенбой айтгандек, белни маҳкам боғлаб 
отга миниб бригадирлик ишига киришдим. Эндиги бригадирларнинг ҳам иши осон эмасу, лекин 
у кезларда тамомила турган-битгани азоб эди. Ишга яроқли эркаклардан ҳеч ким йўқ, ҳаммаси 
урушга кетган, қолганлари қиз-жувонлар, ёш болалар, қари кишилар. Топган-тутганимизни 
фронтга юбориб турдик. Аравачаларнинг ғилдираги йўқ, хомут-бўйинтуруқлар ишдан чиққан, 
устахонада кўмир ўрнига сой бўйидаги ўтинларни ёқиб, босқонни бир амаллаб ишлатиб турдик. 
Элнинг турмуши кундан-кунга оғирлашиб борарди. Шундай бўлса ҳам, колхозда ишни 
тўхтатмай, тебратиб туришнинг пайида бўлдик. Ҳозир ўйласам, бировга яхши, бировга ёмон 
гапириб, колхоз деб юриб, кўп ишлар бошдан ўтган экан, бироқ эл учун, унинг озиб-тўзса ҳам 
эл бўлиб тура берганлигига жонингни садақа қилсанг ҳам арзийди. Ўшандаги аёллар – ҳозир 
кампир, ёш болалар – беш-олтитанинг отаси, у кунларни унутиб ҳам юборишгандир, бироқ, мен 
уларни кўрган сайин, кўз олдимда ўлмас-ўчмасдек уларнинг ўшандаги ҳаёти гавдаланади, оч-
яланғоч юриб колхозда ишлаганлари, орзу ҳаёли – борлиғи тошга тамға босгандек эсимда. Мен 
ўзим ҳам қандай аҳволда эдим, шундай бўлса ҳам, йиқилиб-сурилиб, бригадир бўлиб 
юрганимга ҳеч қачон ўксинмайман. Тонг – азонда колхознинг саройига етиб бориб ҳар бирини 
ишга чақириб, шу билан кечгача отдан тушмай эл ётгунча идорада кундалик мажлисда ўтириб, 
кўпчиликнинг иши билан алақсиб юрган эканман. Майли, баъзан жони ачиганидан баъзи 
бировлар гапимга қулоқ солмай, мени сўккан кунлари ҳам бўлди, бундай пайтда Алиман билан 
Жайноқ, ўз болаларим эмасми, уларга тиним бермай куну тун ишга ҳайдай бердим. Шундай 
қилганимга ҳам койинмайман, бўлмаса не бўлмағур ўй-хаёлларга берилиб кетардик. Бир уйдан 
қаторасига уч киши урушга кетиб ўтирса, ўйланмай бўладими. 
– Рост, Тўлғаной. Сен ўшанда мен билан сўзлашишдан қочаётгандек, доим чопиб
аллақаерларда шошилиб, ҳаллослаб юрардинг. 
– Шундай қилмасликка иложим бормиди, сирдошим она-Ер. Фронтга кетдим дегани 
бўйича бир ярим ой чамаси Қосимдан хабар келмай турди. Араваси билан станцияга қатнаб, 
Жайноқ саёғим уйда йўқ бўлса, Алиман иккимиз ҳарна бўлса ичимизда сақлаб, Қосим ҳақида 
гаплашишдан қўрққандек, кўзимиз бир-бирига тушганда, бошқа бир бўлар-бўлмас тирикчилик 
ҳақида гап очиб, ёш боладек бир биримиздан сўрашга ошиқамиз. 
Қишнинг ўрталарида, аёзли кунларнинг бирида устахонада отларни тақалатиб юрардим, 
сизга шошилинч телеграмма келибди, деб, раис аллақандай қоғозни олиб чопиб келди. «Қўй, 
вой бу нима?»–деб юборибман. «Вой, Тўлған янга-ей, қўрқманг, ёмонликнинг бети қурсин, бу 
телеграмма Майсалбекдан экан, Новосибирскдан юборибди берироқ келинг!– деди Усенбой.– 
Ҳозир дарров станцияга жўнанг, ўғлингиз шу икки куннинг ичида ўзимизнинг станциядан ўтар 
экан, учрашиб қолай, дебди. Отларга ем-хашак солдириб, аравани тайинлатиб қўйдим. 
Тўлғаной, янга, кечикмай жўнанглар!» – деб қолди. Суюнганимдан нима қиларимни билмай, 
ҳаллослаб, устахонада нари-бери югуриб, ундан шошиб уйга жўнадим. Ишнинг олди-кетини 
суриштирмай, айтганим фақат: «Майсалбегим кутиб олсин, дебди! Майсалбегим келсин, дебди! 
Сени кутиб олмаганда, кимни кутиб оламан, айланиб кетай, ўғлим, талпиниб учган қушдек яёв 
югуриб борарман!»–деб, ўзим билан ўзим сўзлашиб, қаҳратон аёзда ҳаллослаб, терлаб пишиб 
келавердим. А-а, ўшанда мен қурғур, ҳушим ўзимга келиб, Майсалбегим қай тарафдан ўтар 
экан, деб ўйламабман. Нари-бери куйманиб, Майсалбегим ўртоқлари билан уйнинг овқатидан 
тотиб кетсин, деб, бўғирсоқ, юпқа, гўшт пишириб, ўша куниёқ Алиман иккимиз аравага тушиб 
жўнаб қолдик. Аввал Жайноқ билан борсаммикин, деб ўйланиб турдим. Шундай десам, 
Жайноқнинг ўзи: «Қўй, она, Алиман борсин, мен уйда қолайин. Менга қараганда Алиманнинг 
бориши зарур»–деди. Жуда тўғри иш қилган экан кенжа болам. Иш бўлса ҳам, Жайноғим ҳар 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling