Microsoft Word chingiz aytmatov somon yoli ziyouz com doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/51
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1010093
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51
Bog'liq
dokumen.tips chingiz-aytmatov-somon-yoli-ziyouz-comn-aytmatov-somon-yo-2013-11-23

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
аллақаёққа югуриб кетди. Юрагим ҳовлиқиб, бутун вужудим титраб кетди. Энди Майсалбегим 
ҳали пачақланган эшелон келган томонга, қон майдонига йўл олади-да.
Қосим нима бўлди экан? Сувонқул ҳам Рязань шаҳрига яқин ерда машқ қиляпмиз, деб 
ёзибди. У ер фронтдан унча узоқ эмасга ўхшайди... 
Қуёш чиқиб, туш ҳам бўлди, умидимиз узилди. Майсалбек биз келгунгача ўтиб кетган 
эканда, бўлмаса станцияга келган ҳар бир эшелонни қўймай қараб чиқдик-ку. Энди нима 
қиламиз? Майсалбек билан юз кўришмай қолганимизми бу? Аравадаги отларга сақлаб қўйилган 
ем-хашак ҳам тугаб қоляпти, деб ҳар қайсисини бир ўйлаб, овулга қайтиб кетишга кўнглимиз 
бўлмай, Алиман икковимиз темирйўлчиларга ёрдамлашиб, темир йўлларнинг орасига уйилган 
қорларни тозалашдик. Шундай қилмасак, вақт ўтадигандек эмас. Совуқ кечагидан бўш келмай, 
ёмғир аралаш шамол бўлиб турди. Бир вақт ҳаво очилди, булутларни ёриб қуёш чиқди. «Оҳ, 
Худойим-эй, шу қуёшдек бўлиб ўғлим ярқ этиб кўзга кўриниб қолса-я!.. Худойим, ўзинг 
етказгин боламни!» – деб ёлворардим. Шу орада кун чиқар томондан паровознинг ҳайбатли 
овози эшитилиб, станиияга яқинлашаётган эшелон кўринди. «Эна, шу эмасмикин? Худо 
хоҳласа шу!»– деди Алиман, худди билгандек хуржунни елкасига солиб, ўшанда билиб 
тургандек, нима учундир бўзариб, юзидан қони қочди. Менинг ҳам нафасим қисилиб, юрагимга 
ваҳима тушди. Бир-бирига туташган икки паровоз яқинлаб, тутун, буғ, қора чўян, қизил темир 
ғилдирак гуркираб, шақиллаб ўтаверди, бирма-бир очиқ вагонларга юкланган замбарак, танклар 
ёнида милтиқли кишилар кўзга чалиниб турарди. Вагонларнинг эшигига тўрежаган 
солдатларнинг ўйин-кулгисидан уларнинг сўзларини англаб бўлмасди. Вагонлар кўз илғамай 
зинғиллаб ўта бошлади. Қўлига байроқча ушлаган қандайдир бир темирйўлчи югуриб келиб 
«Тўхтамайди, тўхтамайди!»–деб, қўлини силтаб, бизнинг кўкрагимиздан итариб темир йўлдан 
четлатаётган эди, шу маҳал ёнгинамиздан: «Она! Алиман!» деган қичқириқ эшитилди.
Майсалбек! У ҳам, айланиб, қоқиниб кетайин болам-эй, бир қўли билан вагоннинг 
тутқучини ушлаб, бўйнини орқага ташлаб, қулоқчинини силкиб, хайрлашиб бораётган экан. 
«Майсалбек!»–деб қичқирганимни биламан. Ўша кўзга ташланган пайтда, Майсалбекнинг 
қадди-қомати аниқ кўринди: шинелининг этакларини шамол тортқилаб, юзида, кўзида ўкинч 
ҳам, севинч ҳам, учрашув ҳам, хайрлашув ҳам бор! Қутуриб эсган шамол унинг овозини олиб 
қочди, Майсалбекнинг ўша туришидан кўз узмай, у узоқлашган сайин поезд билан бирга юриб, 
эшелоннинг энг охирги вагони ёнимдан ўтганда, орқасидан яна чопиб, юз тубан йиқилдим. Оҳ, 
ўшанда бўзлаб, қақшаб йиғлаганим-эй! Ўқ ёғиб турган майдонга кетиб бораётган ўғлимнинг 
ўрнига, темир йўлни қучоқлаб, видолашиб ётдим. Ғилдиракларнинг рельсга тақ-туқ урилиши 
ҳам тобора узоқлашиб борарди. 
Ҳозир ҳам, гоҳида ўша эшелон қулоғимни тиндириб, бир-бирига туташган икки паровоз 
олиб учган вагонлар миямни қоқ ёриб ўтаётгандек бўлади. 
Ўшанда орқамдан хўрсиниб йиғлаётган Алиман етиб келиб, унинг кетидан яна бир 
темирйўлчи ўрис аёл келиб ётган еримдан қучоқлаб тургизишиб, темир йўлдан четга олиб 
ўтишди. Алиман мени қўлтиқлаб келаётиб, ўшанда, қўлимга аскар қулоқчинини тутқазди: 
«Манг, эна, муаллим бола ташлаб кетди»–деди у. Майсалбегим менга ташлаб кетган экан. 
– Тўғри айтасан, Тўлғаной, аравада келаётиб, қалпоқни кўксингга босиб келмаганмидинг. 
– Ҳа, ўша қулоқчин ҳозир ҳам уйда илиғли турибди. Пешонасида қизил юлдузи бор, бўз 
матодан тикилган солдатча қулоқчин. Баъзан қўлимга олиб ҳидлайман, ундан ҳали ҳам 
ўғлимнинг иси келиб тургандек... 
IV 
– Тўлғаной, бояқиш Тўлғанойим, сумбул сочларингга кумуш қиров тушириб кетган ўша 
кунлар эмасмиди? Эссизгина ўрим-ўрим сочлар! Сен бу ерга келганда ҳар гал ҳам бошқача 


Чингиз Айтматов. Сомон йўли (қисса) 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling