Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
32
қўналғадан қорувлигина бир йигитча чироқ кўтариб чиқиб келди. Яқинлашгач,
—Кимсизлар, — деди гавдасига ярашмаган йўғон овозда.
— Бизлар адашиб қол.., — Содиқжон Ғуломнинг сўзларини шартта бўлиб:
— Биз тош турмадан қочдик, — деди.
Чўпон чироқни улар томон тутиб, афт-ангорига, кийим бошига, бирининг қўлидаги 
милтиққа қараб, бироз иккиланиб турди. Кейин ичкарига таклиф қилди-да, дастурхон ёзди. 
Анчагача суҳбатлашиб қолишди. Чўпон йигит Дониёр улар айни дамда Қовчин қишлоғида 
эканликларини айтгач, Содиқжон эски танишини суриштирди:
— Шу қишлоқлик бир танишим бор эди. Исми Сори эди. Отасининг исми Вали. 
Таниймайсанми, мабодо, — деди. 
— Ҳа, танийман, ўғли биз тенги, исми Абдиназар — деди чўпон йигит чуқур хўрсиниб. — У 
кишини Фарғона канали қазишга олиб кетишганди. Афсуски, ўша ёқларда ичак туюлишидан 
вафот этибди. Бир жўраси кийимларини олиб келди, деб эшитдим.
— Воажаб, — деб ҳайқирди Содиқжон. — Қарши тупроғида туғилган биродарим мен 
туғилган тупроққа қўйилибдур, мен эса унинг киндик қони томган қишлоқда овораи-сарсонман. 
Наҳот, дийдор қиёматга қолган бўлса?... 
Содиқжон марҳумнинг шаънига дуои фотиҳа қилди. Кейин танишининг фарзандлари, 
яқинларини обдон суриштирди. Уларга ҳамдардлигини етказиб қўйишини тайинлади. 
Учовлон тўйиб-тўйиб овқатланиб, иссиққина қимиз ичишгач, уйқу элитиб, бошларини 
болишга қўйдилар. Тонг отмай, чўпон йигит уларни уйғотди. Бу орада чўпоннинг онаси ва 
хотини латта-путталардан меҳмонларга кийим-кечак тикиб қўйишган экан. Қочоқлар бундан 
жуда хурсанд бўлишди. 
Раҳмат айтиб, хайрлашдилар. Лекин Содиқжон бир неча қадам юргач, яна ортга қайтиб, 
чўпон йигитдан:
— Нега бизни уйга киритдинг, биз турмадан қочганмиз, ўғри, қотил бўлишимиз ҳам мумкин 
эдику, — деб сўради. 
— Сиз рост гапирдингиз, — деди Дониёр вазмин оҳангда. — Қолаверса, бизда эшикдан 
келган меҳмонни ҳайдашмайди. Шунинг учун сизларга қўналға бердим. Содиқжон уни бағрига 
босди.
Уч қочқин дам олиб, дам олиб юришди. Бир сафар тин олар чоғларида Зариф ботаётган 
қуёшга термулиб қолган отасининг елкасидан қучди. Содиқжон хиргойи қилаётганди. Зарифга 
бу шеърнинг оҳанги жуда ёқади. Ҳар гал ичида қўшилиб такрорлайди. Яна шундай бўлди.
Бир сафар, — унда ҳали қамоқда эдилар, — бир ўзи шу шеърни овоз чиқариб, баралла 
айтганди. Ўшанда уни отасидан айириб, бир хонага олиб киришди. Тўрда икки киши 
суҳбатлашиб ўтирарди. Энг юқоридаги сариқнусха одам унга ўқрайиб қараб қўйди. Зариф 
уларнинг ўзаро мулоқотларидан бу одамнинг исми Захарченко эканини билиб олди. Ўш 
шуурига захар сўзи ўрнашиб қолди. “Захар, захар, — деб такрорлай бошлади ичида. — Нега 
бунақа исм қўйишибди экан-а?”, — деб ўйлади. Шу пайт, Захар исмли одамнинг ёнидаги киши 
тўсатдан мулойим оҳангда ўзбекча гапирди: 
— Отанг сенга хазина ҳақида гапирганми? 
Зариф бош чайқади. 
— Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи ёки махфий васият тўғрисида-чи? 
Тўғрисини айтсанг, отангни ҳам, сени ҳам қўйиб юборамиз, агар айтмасанг, отангни 
ўлдиришади, майлими, шундай бўлса? 
Зариф отаси унга бунақа нарсалар ҳақида гапирмаганини айтди. 
Мулойим киши ҳам, Захар исмли киши ҳам унга анча вақт термулиб қолди. Кейин яна ўзаро 
суҳбатлашиб, кетишди. Зариф уларнинг бу бола ҳеч нарсадан хабари йўқ, отасини қистовга 


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling