Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
34
“Туллак бўлма, сени тирик қолдираяпман. Буни толейимнинг кулгани деб бил. Шаҳрисабзда 
жондан азиз укамни ўлдиришгач, 5 йил Оренбургда яшадим. Буни билармидиларинг. Йўқ. 
Билмайсан. Укамни мен деб ўйлагансанлар-да. Кейин яна тириклигимни билиб қолдиларинг. 
Илон дам чиқарса, биласанлар-а! Тоштурмада, тилим маҳкамлигини кўриб, ўша Ермаловинг 
одамларига, мени бир одам билан қочириб, шу йўл билан хазина қаердалигини билиб 
олишмоқчи эканларини маслаҳатлашаётганида, бир бурчакда суллайиб ётардим. Рус тилини 
билишим, етти ухлаб тушларига ҳам кирмаган бўлса керак? Оми деб ўйладингларми? Ҳа, 
кўрсатиб қўяман сенларга, ҳали. Нега осонгина қочириб юборганларига, нега соқчида 
ўқланмаган қурол бўлганига, нега ортимиздан қувишга сусткашлик қилганларига ва яна бизга 
ўша пайти бошқа жойда бўлган сенинг қўшилиб қолганингга ақли етмайди, ҳеч нарсадан 
шубҳаланмайди, деб ўйлаганмидинг? Сени тўппа-тўғри хазинага бошлаб боришим керакмиди? 
Қашқадарё бўйигача қочиб келиб, кейин яна жануб томон юрганимда нега тўхтаб қолганингни 
фаҳмламади, деб ўйладингми? Китоб тоғлари томон қочаяпти, деб гумон қилганмидинг? 
Ҳойнаҳой, кейин мени ўлдиришни ҳам буюришган бўлса керак-а? Анави норасидани ҳамми?
Ҳе, оналарингни... Бориб, Ермаловга айт, хазинани сенларга бермайман. Бер-май-ман!”.
Содиқжон ўрнидан туриб, ўғлининг қўлидан ушлади. Қирғоқ бўйлаб Афғонга ўтиш учун 
саёзроқ жой қидириб кетишди. Ерда ётган, қўл-оёғи чандилган Ғуломнинг афт-башараси 
офтобда ялтираб, бужмайиб қолди. 
Хазина сари 
 
Эртаси куни эрталаб Ҳисор тоғ тизмалари бағрида, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманининг 
Тошқўрғон қишлоғи яқинида жойлашган Темур ғори сари отландик. Йўлда Беҳбуддан 
“Хазинада қанча олтин бўлиши мумкин?”, — деб сўрадим.
—Билмайман, — деб елка қисди. — Буни менга аҳамияти йўқ. Мени қадимий китоблар 
қизиқтираяпти... 
— Майли, Мирзо Улуғбекнинг 15 минг жилддан иборат энг ноёб китоблари ҳам шу ғорга 
яширилган дейлик, лекин орадан қанча асрлар ўтди, китоблар тугул, улар солинган сандиқлар 
ҳам чириб кетмаганмикан?, — деб сўрадим. 
У менга термулиб қолди. Саволим уни ҳам ўйлантириб қўйгандек туюлди. Бир оздан сўнг, 
“Йўқ”, — деди қатъий оҳангда. Юришдан тўхтаб, унга тикилдим. У ҳам менга қаради: 
— Сандиқ ёғочига икки хлорли симоб шимдирилса, у чиримайди.
— Яна “Тилла қўнғиз”ми? — деб кулдим. Унинг лаблари ҳам ётиқ ярим ой шаклига кириб, 
юзи ёришди. 
— Лекин ўша китобларнинг бугун аҳамияти бормикан? 
Унинг кўзлари порлаб кетди:
— Нега унақа деяяпсан? 
— Ахир орадан 500-600 йил ўтди. Бугун фан техника асри... 
— Аммо... у сўзимни илиб кетди. — баъзи соҳаларда ҳалигача уларга яқинлаша олганимиз 
йўқ. Масалан, тиббиётда ҳануз Ибн Синонинг бизгача сақланиб келган китобларини 
титкилаймиз. Балки бизгача етиб келмаган китобларида бугун бедаво деб келинадиган 
хасталикларнинг ҳам шифоси ҳақида сўз юритилгандир. Меъморчиликда ҳам, аждодларимиз 
биноларни бўяшда ишлатган бўёқларнининг таркибини билолганимиз йўқ. Тошни сарёғдек 
кесувчи шамширларни бугун қайси аллома ясай олади? Ўқиганмисан ўзи? Тарихий манбалар 
Амир Темур даврида бу қилич янада мукаммаллаштирилганини кўрсатади. Усталар белга тақиб 
юриладиган махсус, эластиклик хусусиятига эга “белбоғ қиличи” ясашади. Балки, ғорда 
сақланаётган ноёб китобларда уларнинг ясалиш технологиялари ҳақида ёзилгандир. Агар 
шунақа бўлса, бу хазина бутун дунёдаги энг бебаҳо хазина бўлади. Фан ва техниканинг 


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling