Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
28
деб қўйди. Негаки бу рутубатли хонада меҳр-шафқат, одамгарчилик туйғулари ҳақида гап ҳам 
бўлиши мумкин эмасди. Ғулом сўзларини яна такрорлаб, Содиқжоннинг қўлтиғидан олди. 
Етаклаб олиб бориб, каравотга ётқизди, кейин ўзи унинг ўрнига бориб чўк тушди. Содиқжон 
уйқуга кетар олдидан қучоғига мушукваччадек, кириб олган ўғлининг қулоқларига шивирлади: 
— Ўғлим бироз чида, озгина қолди. Яқинда ҳаммасидан қутиламиз.
5-тергов ҳибсхонасининг ходими Захарченко турма бошлиғи, давлат хавфсизлиги 
лейтинанти Ермаловнинг хонасига кириб, учта маҳбус қочиб кетганини хабар қилди. Ермалов 
пинагини ҳам бузмай ишини давом эттирди. Бироз ўтгач, ёзувини тугатиб, эшик ёнида ҳалиям 
қаққайиб ўтирган Захарченкога кўзи тушди-да, қоғозга кўз югуртираётиб сўради: 
— Қочиб кетишди денг. 
— Худди шундай ўртоқ бошлиқ.
— Яхши.... — у шундай деб Захарчекога яқинлашиб келди. — Уларнинг ҳар бир қадамини 
назоратга олинг. Чегара ҳудудларда назоратни кучайтиришсин. Зудлик билан телеграмма 
юборинг. Афғонистонга чиқиб кетишга ҳам уриниши мумкин. Изларидан сояга айланинглар. 
Кейин эртага, ҳеч кими йўқ учта сартни топиб қаманг-да, маҳбуслар тутилди деб
расмийлаштириб қўйинг. Тушунарлими? 
— Хўп бўлади, ўртоқ бошлиқ, уч кун аввал буйруғингиз билан ҳамма чегара постларига 
хабар берганмиз. 
— Яхши. Дарвоқе, қочоқларнинг қўлида қурол борми? 
— Битта, лекин ўқланмаган.
— Яхши. Ҳозироқ, қуролини олдириб, маҳбусларни қочириб юборган соқчиларни жазоланг. 
Ҳаммаси қонуний бўлсин. Энди кетишингиз мумкин. 
Қуёш нурларидаги сир 
 
Беҳбуднинг уйида ярим тунгача суҳбатлашиб қолдик. У изланишларининг сўнгги 
кўринмаётгани, бундан ҳеч бир самар чиқмаётгани ҳақида гапирди.
— Бошим қотиб қолди, балки мусҳаф саҳифаларининг ўғирланиши ҳам бу нарсага 
боғлиқдир?, — деди у хаёлга берилиб.
Шу топда яна Сайёра ёдимга тушди. У мени уйларидаги яширин хонага олиб кирганида, 
Мусҳаф саҳифаси ёнида эски бир тери парчасини ҳам кўргандим. Айтсамми-айтмасамми, деб 
иккиланиб турдим-да: 
— Йўқ, пергаментга ёзилган, — дедим, ваъдамга қўл силтаб. — Мен уни кўрганман. 
Айтаётганим тери парчаси бўлиб, Қуръон кўчирилаётган пайти хаттотлар ишлатган
кейинчалик адашиб кетмаслик учун ундан хатчўп ўрнида ҳам фойдаланилган. 
— Қаерда кўргансан?, — деб сўради Беҳбуд ҳовлиқиб.
Унга бир танишимнинг уйида ўша йўқолган саҳифаларни кўрганимни ҳамда бу мутлақо 
махфийлигини айтдим.
— Қани юр, — деди у ўрнидан қўзғалиб.
— Қаерга?, — деб сўрадим.
— Ўша танишингникига-да, — деди жиддийлик билан.
Йўқ, десам ҳам, оёқ тираб олди. Эртага эрталаб, ўша тери парчасини олиб келишимни айтиб, 
базўр тинчлантирдим.
Эртаси куни эрталаб, Сайёранинг уйи яқинида у билан учрашиб, гапимни айтдим. У бунинг 
иложи йўқлигини айтиб, илтимосимни рад этиб турсада, ниҳоят рози бўлгандек бўлди. Ҳаракат 
қиламан, — деди мужмал. Кейин уйига кириб кетди. Кутиб турдим. Бир неча соатлардан кейин 
ниҳоят, тоқатимни тоқ қилиб, кўриниш берди. Бахтимга у бу ишни уддалаганди. Хайрлашар 


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling