Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТИЁНШОН БАҒРИДАГИ ҒОРДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ АВЛИЁ
www.ziyouz.com кутубхонаси
10 – ... Сен билан бир неча марта учрашдик, аммо нима учун бундан энди гап очяпсан? – деб сўради чол, узоқ сукутдан сўнг. У меҳмоннинг мақсадини пайқагандек эди. – Мен Тиёншон этагидаги яна бир одам билан видолашмоқ истайман, – деди меҳмон. – Ким билсин... қайта кўришиш балки насиб қилар, балки насиб қилмас... ТИЁНШОН БАҒРИДАГИ ҒОРДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ АВЛИЁ Айтишларича, бу авлиё Тиёншон этагида бир юзу йигирма йилдан буён ибодат қилар эди. Ғор оғзида анжир ўсган эди, у ҳар куни янги мева тугарди. Қилган ибодатларига мукофот ўлароқ ҳамда авлиёнинг тирикчилик илинжида чалғимаслиги учун берилган бир иноят ёхуд мўъжиза эди балки бу анжир. Бу ердан ўтганларнинг баъзилари, ғор оғзининг икки томонида икки баҳайбат шернинг турганини кўришган. Бошқалар эса кулча бўлиб ўралиб олган илонни, бургутни, ҳатто аждарни кўргани ҳақида ривоятлар бор. Баъзилар эса ҳеч қандай жонзот йўқлигини, бир тутамгина, аммо нигоҳи ғоятда нурафшон қарияни кўрганларини айтадилар, қария шу даражада кексайган эдики, худди укпардай ҳилвираб қолган эди. Бошқа бировлар эса, Тангрига яқин зотларнинг унинг ҳузурига суҳбат учун келиб турганларидан хабар берадилар. Дарҳақиқат, авлиёлар – Парвардигори оламнинг марҳамати ва мукофотига сазовор кишилар эканига шак-шубҳа йўқ. Авом уларнинг ҳикматларини англашга ожизлик қилиши ҳам рад этиб бўлмайдиган ҳақиқат. Бизлар англаб ета оладиган даражада баён қилинган бошқа бир ҳақиқат эса мана бундай: Бир куни авлиёнинг ҳузурига баланд бўйли, узун сочлари елкасига тушган, ялангоёқ бир одам кириб келади ва ундан мўъжиза кўрсатишини, агар кўрсатмаса, ўлдиражагини айтиб таҳдид қилади. – Қандай мўъжиза кўрсатишимни истайсан? – деб сўрайди Авлиё ундан. – Билмадим, ишқилиб, ғайриоддий бир нарса бўлсин, – дейди келгувчи. – Унда, у мўъжизани нимага сабаб бўлишини хоҳлайсан? – Сенинг ростдан ҳам авлиё эканингга ишонишим учун. – Сен ўзинг дунёда нима исташингни билмасанг, мен бечора банда қаердан ҳам билайин, – деб жавоб берган Авлиё. – Қара, оламда ҳамма нарса мукаммал бир тартиб билан ҳаракатланиб турипти. Баҳорда бу ердан турли-туман наботот униб чиқади. Саноғини Тангридан бошқа ҳеч ким билмайди. Шунча набототнинг униши учун керак бўлган сувни томчи-томчисигача ўлчови билан булутлар олиб келиб ёғдирса, ҳатто сен қудратини кўриб ҳайратланишинг ёки эски тупроқларни ичидаги бор-йўқ жасадлари билан ювиб, бошқа жойларга озуқа бўлиши учун олиб кетадиган ёхуд ҳар иккаласи учун ҳам бўронлар эсса, селлар оқса... Қуёш керагича қиздирса, дов-дарахту ўт-ўланнинг чангланиши учун қанча асалари ва ҳашарот керак бўлса, шунчаси яратилсаю гулларни чанглантиришидан ташқари яна бол ҳам тўпласа ва ўзининг мавжудлиги ва ҳаёти билан яна унинг қудратидан хабар бериб турса... Сен айтаётган мўъжиза мана шу низомга қарши равишда, шу тартибни бузиб пайдо бўладиган ҳодисадир. Айт-чи, эй Тангримнинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling