Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
18
Тасвирда шиша хонадаги ғоят катта бошли одамнинг сурати қалқди, ён қисмида унинг 
тартиб рақами, дунёга келтирилиш вақти ҳамда ёзувлар пайдо бўлди: 
 
«Мен кимман?» 
«Отим нима?» 
Лабораторияларда, зирҳли шиша идишларда дунёга келган ва ғайриоддий хусусиятлари 
билан бир қаторда, нуқсонлари билан ҳам одамни қўрқитадиган турли-туман сунъий одамлар 
анжуман аҳлига, балки бутун инсониятга ана шундай – нигоҳларида тушунмовчилик, азоб, 
қийноқ акс этган ҳолда жим, изтироб ила боқмоқда эдилар. 
«Мен кимман?» 
«Отим нима?» 
Балки уларнинг тадқиқотлар натижасида айқаш-уйқаш бўлиб кетган мияларида бошқа турли 
саволлар ҳам кўпдир, лекин энг асосий савол барибир шу бўлиб қолмоқда ва бутун инсониятга 
қарата берилмоқда эди. 
«Мен кимман?» 
«Отим нима?» 
Бир оз вақт ўтгач, уларнинг ўрнини баланд бўйли, сочлари узун, кўркам бир йигитнинг 
тасвири эгаллади. 
Бу – тадқиқотларимизнинг энг юксак чўққиси, оддий инсонга нисбатан ғоят узоқ умр 
кўрадиган барҳаёт жонзот, – деб давом этди олим. – Сиз узоқ йиллардан бери орзиқиб кутган ва 
илмий орзуларингизни ўзида мужассам этган мукаммал мавжудот шу! Аввалги нусхаларнинг 
барча фазилатлари унда мужассам. Ген турли-туманликларнинг бундай зафарли ҳалқасини 
топишда осиёлик бир ҳамкасбимизнинг жуда катта кўмаги бор, у одам ҳозир орангизда, барҳаёт 
инсоннинг вужудидаги DNA ҳалқасининг сири ҳозирча шу одамгагина аён. Бу кишининг фан 
тараққиётига қўшган ҳиссаси, бир маҳаллар Осиёдаги кичкинагина ҳужрасидан чиқмаган ҳолда, 
ақл кучи ила уммон ортида яна бир қитъа борлигини кўра олган
4
ёки турли ҳисоб-китоблар 
орқали фазода Урандан сўнг яна бир сайёра борлигини илғаган
5
икки буюк олимнинг 
ҳиссасидан кам эмаслигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Мен тилга олиб ўтган кишилар нигоҳ етмас 
олислардаги нарсаларни ва ҳодисаларни ақлу тафаккур кучи билан кўра олган эдилар. 
Тадқиқотларимизни боши берк сўқмоқлардан олдинга олиб чиққан киши – генетиканинг 
асосчиси Грегор Мендел кашф этган қонуниятлар билан Шарқ шеъриятидаги аруз вазни 
баҳрларидаги феъл турланишлари орасидаги боғлиқликни мантиқий моделлаштириш орқали 
кашф этган ва ген ўрамларининг энг мақбул комбинацияларидан бирини топган ҳамкасбимиз 
профессор Зиёдир. Мен муҳтарам профессордан ўрнидан туришини илтимос қилмоқчиман. 
Айни дамда, илм ва тафаккурнинг бундай юксаклигига етиб келган шу заковат қаршисида бош 
эгмоқчиман, сизлардан ҳам бу кишини шарафлашингизни сўрайман. 
Профессор даҳонинг бу сўзларидан таъсирланиб ўрнидан қалқди. Даҳо минбарнинг ён 
тарафига ўтиб, саҳнадан туриб таъзим қилди. Олқишлар ва шовқин тиниб, профессор Зиё ўз 
ўрнига қайтиб ўтиргач, даҳо минбарга қайтиб, сўзида давом этди: 
4
Абу Райҳон Беруний 
5
У. Леверье – Ураннинг айланиш чизиғидаги оғишларни ҳисоблаб чиқиш орқали ундан кейинги яна бир сайёрани – 
Нептунни кашф этган француз олими. 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling