Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
21 ОСИЁ. Ғ-22 «RAPTOR» ҲАРБИЙ УЧОҚЛАРИ Айни шу маҳалда Гоби узра занжи даҳонингу анжуман аҳлининг етти ухлаб тушига кирмаган воқеалар содир бўлмоқдайди. Йиғин бошланишидан бир соат аввал, Гобига туташ мамлакатлардан биридаги муваққат ҳарбий базадан «Ваҳший» деб ном олган бешинчи авлод Ғ-22 Raptor русумли жанговар учоқлар ҳавога кўтарилди. Ҳозир улар саҳрони аниқ катакларга бўлган ҳолда, турли-туман кузатиш қурилмалари орқали ҳар бир қадамни жуда синчковлик билан кузатиб-ўрганиб бормоқда эдилар. Кўриниши баҳайбат ваҳший қушга ўхшагани учун ҳам уларга шундай ном берилган эди, кичкина қанотларнинг ост қисмидаги саккизта жанговар ракета худди улкан қушнинг чангалига ўхшаб осилиб турар, бурун қисмидаги компьютерли мўлжал тизимининг қуроллари баҳайбат тумшуқни эслатарди. «Ваҳший»нинг ўз-ўзидан нишонга олувчи ўта синчков қурилмалари саҳродаги ҳар бир жонзотнинг ҳаракатини инсон нигоҳидан юзларча бора сезгирлик билан қайд этар, компьютердаги нишон билан таққослар ва нишон теграсидаги қизил ҳалқа кўк рангга алмашар, яъни қайд этилган нарса хотирадаги қиёфага мос эмаслиги билдирилар, учоқларнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида камида бешта нишонни мана шундай «ушлаб» тура олиш қобилиятига эга эди. Айни вақтда қандайдир йўллар билан воқеадан хабар топган бошқа ўлкаларнинг ҳарбий машиналари ҳам Гоби ҳудудига кириб келмоқда эдилар. Улар орасида «Қора акула» деб ном олган, қанотларида иккита «ҳаво-ҳаво» ва олтита «ҳаво-ер» типидаги ракеталар осиғлиқ машҳур «Миг» ҳам, «Кфир» ҳам, «Торнадо» ва «Мираж» ҳам бор эди. Қизиғи шундаки, жанговар машиналарнинг биронтасида танув ишоратлари кўринмас, фазо алоқаси орқали фақатгина ўз раҳбарияти билан алоқа қилар, бошқа ҳар қандай чақирувларга жавоб беришлари тақиқланган эди. Бу учар ўлим машиналарининг мукаммал қурилмалари ҳаво ҳудудида бир-бирларини аллақачон кўрганларига қарамай, гўё бехабардай учиб бормоқда эдилар. Уларнинг ҳар бирига саҳродаги номаълум кишини топиш, иложи бўлса тутиб келтириш, иложи бўлмаган тақдирда эса барча қуроллардан фойдаланган ҳолда тамомила йўқ қилишга буйруқ берилган, номаълум кишининг давлат хавфсизлигига таҳдид қилаётгани, жуда хавфли экани айтилган эди, шунингдек, унинг бошқа мамлакатларнинг ҳарбий кучлари қўлига ўтиб кетишининг олдини олиш, мабодо шундай бўлгани тақдирда, номаълум кишини қўлга киритган бегона ҳарбий учоқни ҳам тамомила йўқ қилиш вазифаси юклатилган эди. Гоби бўйлаб шу маҳал ўттиздан ортиқ ҳарбий ҳаво кемаси турли кенгликларда, бир-биридан турлича узоқликда ва турлича баландликда учиб бормоқда, махфий алоқа каналлари орқали турли тилларда нур тезлигида маълумот алмашилмоқда эди. «Ваҳший» саҳро ҳудудига кириб боргач, марказ билан боғланди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling