Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
23 марказига ҳарбий хусусиятга эга, турли таъсирларга чидамли сунъий урчитилган одамларни оммавий равишда кўпайтиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам қўйилган бўлиб, олтинчи авлод жанговар учоқларида ана шундай жонзотлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда эди. Нурланишга чидамли, босим ўзгаришларига ва ҳаво етишмовчилигига парво қилмайдиган, ўз-ўзини фавқулодда тез тиклай оладиган ва энг асосийси – ғайриинсоний бундай мавжудотлар ўлка ҳарбий қудратини мисли кўрилмаган даражада орттириши турган гап эди, шу боис, муваффақиятли етишиб чиққан сунъий одамнинг тажрибахонани осонликча тарк этиши «Фиръавн»ни қаттиқ ташвишга қўйди, боз устига, бошқа мамлакатларнинг жанговар учоқлари ҳам танув белгиларини яширган ҳолда мазкур мамлакат ҳудудига кириб келмоқда эдилар, мабодо улардан биронтаси барҳаёт кишини қўлга олса борми, у ҳолда инсонни мукаммаллаштириш йўлидаги барча ютуқлар ва шунга боғлиқ куч-қудрат бошқаларнинг қўлига ўтиб кетиши мумкин эди. Гобига бир эмас, бир нечта ҳарбий машина юборилишининг ва ҳар қандай шароитда ҳам у одамни топишга буйруқ берилишининг сабаби мана шунда эди. Ҳаво ҳудудига бегона жанговар учоқларнинг кириб келиши эса фавқулодда ҳолат бўлиб, мабодо барҳаёт одам бошқаларнинг ихтиёрига ўтиб кетса, у ҳолда бегона учоққа қарата ўт очиш ва йўқ қилишга буйруқ берилган эди. Учоқлар ҳозир «ҳаво-ер» русумидаги ракеталар ва термик бомбалар билан қуролланган, бундан ташқари, етти мингта электромагнит ўқ заҳираси билан катта калибрли пулемётлар ҳам уларнинг тумшуғида таҳдидли осилиб турар, буларнинг бари биттагина эмас, минглаб кишиларнинг кулини кўкка совуришга етадиган бемисл қудратга эга эди. Аксига олиб, Гоби узра қумнинг жунбиши кутилмоқда, Атлантикадан келган ҳаво оқими тобора шиддатланиб, саҳрода қум бўронларини ҳосил қилмоқда эди. Бу ҳолат жанговар вазифани амалга оширишни оғирлаштирарди, дунёдаги ҳеч бир кузатув қурилмаси ҳали қум бўрони остидаги нишонни кузата олиш қобилиятига эга эмас, бунинг устига, қумлар учоқлар учун ҳам жиддий хавф туғдирарди – «Фиръавн», учоқларнинг бўрон ҳудудига кирмаслигига ва бўрон шиддатлангунига қадар ишини битиришига умид қилаётган эди. Ҳозир инфрақизил, радар ҳамда нейтрон мониторларида Осиё чўллари узра «Ваҳший»ларнинг шарпалари кўриниб турарди, улар худди бургут мисол шовқинсиз ва тез, ўзаро бир хил масофада ва бир хил тезликда учиб борар, улардан тахминан икки юз мил масофадаги бегона ҳарбий учоқлар ҳам шу ҳудуд сари катта тезликда йўналмоқда эдилар. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling