Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
19 – Диққатингизни шу масалага қаратмоқчиман: барчамиз ҳозир инсоният келажагини ўзгартириб юборишга қодир улкан ва таҳдидли бир жараён қаршисида турибмиз. Бу жараённинг аҳамияти ва хавфи шунчалар улканки, яқин истиқболда ҳукмронлик янги ирқ қўлига ўтиб, ривожланишнинг мисли кўрилмаган палласига кирамизми ёки одамзот икки ирққа – ҳақиқий ва сунъий инсон деб номланган ирқларга бўлинган ҳолда тараққиётда давом этадими – айтолмаймиз. Бироқ, ҳаяжонланишингизга ҳали эрта. Чунки ақлда ва ҳаёт кечиришда оддий инсонлардан устун бўлиб дунёга келадиган бундай жонзотларнинг фикрлаш мантиғини ҳам олдиндан айтиб бера олмаймиз. Мен сизга хабарини берганим барҳаёт киши, илму фаннинг бутун тарихи давомида Тангрининг иродасига исён ўлароқ, яъни, у белгилаб берган ҳаёт-мамот ва тақдир чегараларидан жасурона сакраб ўтиб, ҳалокатли барча таъсирларга чидамли ва жароҳатланган аъзосини тезда тузата оладиган, боз устига, ақлу тафаккур жиҳатидан сизу биздан бир неча баравар устун ўлароқ дунёга келди! Бу геномнинг DNA ҳалқаларида австралия калтакесагининг генлари мавжуд, фавқулодда регенерация қобилияти ана шу генлар боисдир. Бошқа ҳалқада сиз Осиё чўлларида гоҳ-гоҳ пайдо бўлиб турувчи улкан тошбақа генларини кўрасиз, калтакесак генлари билан чатишгани боис улар ҳам ўзларини янгилаш хусусиятига эга – янгиланиб турадиган DNA ҳалқалари бу одамнинг барҳаётлигини таъминловчи асосий омилдир. Шу ўринда сизларни – кунимиз илму фанининг энг закий ва истеъдодли кишиларини чин юракдан ғалаба билан табриклаш ўрнига, барҳаёт кишининг кутилмаган қарори ҳақида хабардор этишни лозим топдим. Гап шундаки, барҳаёт одам анжуман бошланишидан бир неча кун аввал тажрибахонамизнинг бетон деворларидан ва қўриқлаш қурилмаларидан бемалол ўтиб озодликка чиқиб кетган, ҳозир Осиё чўлларининг қайсидир қисмида дайдиб юрган бўлса эҳтимол. Хамелеон генлари унга тана тузилишини ва кўринишини ўзгартира олиш хусусиятини ато этган – фазовий қурилмаларнинг кучли камералари уни саҳродан излаб топа олмади, инфрақизил «кўзлар» ҳам кўра олмади. Шу боис уни ҳозир Гоби ҳудудида деб фақат тахмин қила олишимиз мумкин, холос. Тажриба хонасига кирганлар қалин ва мустаҳкам зирҳли ойнанинг ҳам, тўқсон сантиметр қалинликдаги бетон деворнинг ҳам бус-бутун эканини кўрдилар. Улар шиша идиш ичида сунъий одам қолдирган электрон хатни топдилар, ижозатингиз билан, ҳозир сизга шу мактубни ўқиб эшиттираман. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling