Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

www.ziyouz.com кутубхонаси 
15
нарсаларнинг молекуляр бутунлигини буза олиш қобилиятига эга бўлиб, қаршисида на пўлат, 
на темир, на шиша тўсиқ бўла оларди. Шунингдек, ўзак ҳужайраларни ўстириш борасида 
олинган барча ютуқлар унда жамулжам бўлган эди. Аслида оддий инсон боласига ўз-ўзини 
тиклаш салоҳияти азалдан ато этилган, масалан, бирор жойини кесиб олса, бу жароҳат маълум 
вақтдан сўнг битиб кетади. Сунъий одамда мазкур хусусият такомиллаштирилган, ҳатто ички 
аъзоларини ҳам тиклай олишига умид боғланмоқда эди. 
Аввалбошда на отаси, на онаси, на ватанию миллати, на қариндош уруғию ака-укаси бўлган 
бундай мукаммал жонзотларни оммавий равишда кўпайтириш йўлга қўйилароқ, хатарли 
ҳудудларда, конларда, ҳаёт учун хавфли маконларда, вулқон тубларидаю сув остида – хуллас, 
ҳақиқий инсонларни қўллаш ҳам эстетик, ҳам инсоний қадриятлар туфайли мумкин бўлмаган 
ишларда ишлатиш кўзда тутилган эди. Ген соҳасидаги ютуқлар уларни ҳали ҳомила 
эканликларидаёқ нурланишларга, касалликларга ёхуд бошқа таъсирларга чидамли қилиб 
ўстириш имконини бермоқда эди. Ижтимоий қадрият қозонишларига ҳақ-ҳуқуқлари йўқлигини 
таъкидлаш мақсадида ҳатто исм бериш ҳам кўзда тутилмаган, рақамлар билан ифодаланишлари 
етарли эди. 
Одам боласини исм билан эмас, рақам билан ифодалаш ўтган асрдан: Польшанинг Дахау 
қамоқхонасидан ҳамда Япониянинг Хитой чегарасидаги Харбин яқинида жойлашган исмсиз 
зиндондан одамзотга маълум. Уларнинг ижтимоий аҳамият касб этмасликларини ўзларидан ҳам 
кўра атрофдагиларга таъкидлаш муҳимроқ эди. Бироқ, қамоқхоналардаги тажриба одамлари – 
азалдан давом этиб келгани каби, ота ва онадан туғилган, ҳақиқий инсонлар эдилар
тажрибахоналарда сунъий равишда дунёга келтирилган ва генлари ўзгартирилган жонзотлар 
эса, гарчанд кўринишию тутуми инсондан фарқ қилмаса-да, барибирам ғайриинсоний мавжудот 
деб ҳисобланмоқдайди. 
Бундай тажрибалар муваффақиятли тугагач, дунёда инсоннинг олий ирқ бўлиб қолиши ва 
яна бир ирқ – на исми, на тили, на қадриятлари ва на миллати номаълум, аммо ҳам жисмоний, 
ҳам ақлий жиҳатдан инсондан бир неча баравар устун қуллар ирқининг пайдо бўлиши 
кутилмоқда эди! 
Бироқ, анжумандаги олимларни, шунингдек, Профессор Зиёни саросимага солган нарса 
бошқа! Шов-шувлар, ген ва ўзак ҳужайра муҳандислиги эришган ютуқлар ортидан чўмган 
жимлик... мангу барҳаёт инсон яратиш йўлидаги уринишларнинг ҳисоботлари ортидан, 
мукаммал ирқ яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг илк ютуғи ҳисобланган бу мукаммал 
жонзот ақлни шоширувчи ва ҳеч кутилмаган бир хулосага келган эди!

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling