Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


BOENG 787 DREAMLINER. ПРОФЕССОР ЗИЁ


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

BOENG 787 DREAMLINER. ПРОФЕССОР ЗИЁ. 
Лекин бу воқеалардан ҳали ҳеч кимнинг хабари йўқ... профессор Зиёнинг қулоғи остида 
ҳали-ҳануз мурожаатни ўқиб эшиттирган занжи олимнинг сокин ва бир оз тушкун овози 
жаранглаб тургандек эди. 
Дарҳақиқат, сўнгги технологиялар ва илму фан ютуқлари татбиқ этилиб урчитилган
касалликларга чалинмайдиган, оддий кишилардан кўра узоқ умр кўрадиган, мантиқ ва фикр 
қуввати ҳам кучлироқ бўлган сунъий урчитилган инсоннинг ана шундай хулосага келиши ғоят 
кутилмаган ва фавқулодда бир ҳолат эди. 
Барҳаёт одам бу ҳаётни рад этиб, Яратганни излаб топишни ихтиёр қилган экан, бошқа 
томондан, Парвардигори олам истаган тарзда дунёга келган инсонлар келажак сари мутлақо 
бўлак бир йўлдан илгарилаб бормоқда эдилар. Пул ва бойлик ўйинлари, иқтисодий ва 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
24
ижтимоий ҳийлалар, маъдан, нефть, газ ва ҳарбий ўйинлар қаторида кишиларни шайтоний 
ҳудудлар сари тортқиловчи оммавий кўнгилхушликлар, умумий маданият ғоялари, бутун-бутун 
халқларнинг, миллатларнинг ва юртларнинг ихтиёрига қасд қилишдан то ақл бовар 
қилмайдиган ғайриинсоний алдамчиликларгача – ҳамма-ҳаммаси инсониятни иблисона келажак 
ва абадий жаҳаннам сари етаклаб кетмоқда эди. 
«... Яна бир қанча вақт ўтгач, дунёда на ватан, на миллат ва на тил тушунчаси қолади, деган 
башоратлар наҳотки ҳақ бўлса? – деб ўйлади Профессор. – Бу жараён балки аллақачон 
бошланиб улгургандир? Араб давлатлари ҳам, Европа ҳам бирлашди. Яна қанчадир вақт ўтиб 
рўй берадиган иқтисодий ва ахборот хуружларидан кейин мамлакатларнинг чегаралари йўқолиб 
кетса, бошқариш иплари тўғридан-тўғри капитал қўлига ўтса, яъни ер юзини қитъалараро 
ширкатлар бошқарса-чи? Ҳақиқий глобаллашув ана шунда авж олса, қаерда иқтисод гуллаб-
яшнаса, одамлар ўша ерга тўплана бошласа... ва вақт-соати келиб, қадриятлар емирилиб-тамом 
бўлса-чи?..» 
Булар – профессорни ташвишлантирган ҳалокатли тараққиёт йўлининг дебочаси, бор-йўғи 
бир қисмигина эди, холос.
* * * 
...Профессор Зиё тиззасига қўйиб ўтирган кичкина компьютернинг монитори ва учоқ 
монитори бараварига огоҳлантирувчи овоз чиқарди. Профессор эгилиб, уларнинг бири – учиш 
хизматининг огоҳлантириши, иккинчиси эса ўғлидан келган хат эканини кўрди.
Учиш хизмати Атлантика уммони устида бўрон бошланганидан хабар берган эди. Орадан 
ярим соат ўтмай, унинг тезлиги соатига икки юз километрга чиққан ва энига тахминан беш юз 
километрни энлаган ғоятда кучли ҳаво оқими шиддат билан қуруқлик томонга 
ҳаракатланмоқдайди. 
Профессор Зиё шамолларнинг ҳосил бўлиш сабабларини яхши биларди. Бу аслида Европа, 
Хитой ва Мўғулистондаги жазирама ёз туфайли рўй берди. Европада қирқ, Хитойда қирқ олти 
ва Мўғулистонда эллик икки даража ҳарорат икки ҳафтадирки туриб қолган, бу мисли 
кўрилмаган кўрсаткич эди. Бугун кундузи миллионлаб куб километр қайноқ ҳавонинг 
Австралия, Хитой ва Атлантика ҳудудларидан Гоби томон силжий бошлагани қайд этилди, 
табиийки, уммонлар ва ҳатто мамлакатлар устида бўрон ва гирдобларнинг юз бериши 
кутилаётган, қурбонларнинг олдини олиш учун эҳтиёт чоралари ҳам зудлик билан кўрилаётган 
эди. 
Профессор ўғлининг мактубини очди. 
АВЛОД 
«Ассалому алайкум!» 
...Бугун онамнинг хокисор ва азиз қадамларининг изи қолган ҳовлимизда эканман, 
Парвардигори оламга имон келтирган барча кишиларнинг, аввало сизнинг ва онаизоримнинг 
ҳаққига кўзларимда ёш билан дуо қилгач, ушбу мактубни битмоқдаман.


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling