Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc


Download 0.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/53
Sana30.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1415292
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53
Bog'liq
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman

САҲРОДАГИ КАРВОН 
Юксакларда оғир ва қат-қат булутларни ҳайдаб келиб, тоғларнинг юксак қоялари олдида 
қолдирган шамоллар ҳозир Осиё саҳролари узра эсмоқда эди. Жонсиз туюлган барханлар 
орасида тин олиш учун тўхтаган карвон чодирларини тикиб улгурган, энди шамол ранг-баранг 
матоларни юлқаб ўйнар, саҳронинг сариқ қуми оғир қўзғалиб тўлқинланарди. Оёқ остида 
ўрмаловчи тезчопар чумолилару калтакесаклар ғайриоддий бир сезги хусусияти билан бу 
шамолнинг оддий эмаслигини сезганлари боис қум остига кўмилиб олган эдилар, саҳронинг 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
8
бошқа фуқаролари – илонлар ва эчкемарлар ҳам ўз билганларича яшириндилар. Фақат ўжарроқ 
ва кескирроқ ўқилонгина саксовул шохида қимир этмай турар, шох билан бирга чайқалар эди. 
Шамол яна эпкин урганида, саксонларни қоралаб қолган карвонбоши чол неварасига 
узоқларда қимир этмай туриб қолган булутларни кўрсатиб: 
– Ўша ерда тоғлар бор, болам, – деди. – Булутлар чўққилардан ўта олмай туриб қолди, энди 
ёмғирларини ўша ёққа тўкади. Тангри нимани хоҳласа, ўша бўлади. 
– Шамол-чи, ўта оладими? – деб сўради невара. 
– Шамол ўта олади, чунки у кўзга кўринмас ҳаводан иборат. – деди Чол. – Аслида шамол 
ҳам, булуту ёмғир, ҳаво ҳам Худонинг махлуқи, болам. Улар Парвардигорнинг амрини 
бажарадилар. Жумладан, сену мен ҳам. 
– Мен Худонинг амрини қандай бажараман? – деди невара 
– Фикрлаяпсанми, демак, бажаряпсан, – деди карвонбоши. – Пилладан капалак чиққанини 
кўрмаганмисан? 
– Жуда кўп кўрганман. 
– Фикр ана шунақа нарса, – деди Чол. – Олдин ниманидир кўрасан, ундан ўша нарса 
ҳақидаги фикринг пайдо бўлади.
– Худди капалакка ўхшаб, а? 
– Парвардигорнинг даргоҳи кенг, у кўп нарсаларни сирлар пардасига яширган. Одамлар 
уларнинг баъзиларини биладилар, баъзиларини билмайдилар. Дунёда кўзга кўринмас 
жонзотлару ҳодисотлар мўл. Уларни одам кўрмайди холос, лекин баъзи жонзотлар кўради. 
– Сиз буларнинг тилини қандай англай оласиз? – деб сўради болакай.
– Одам боласидан бошқа ҳамма бир тилда гаплашади, ўғлим, – деди оқсоқол. – Аслида, 
бундай сирларни қанча кўп англаганинг сайин шунча чуқур сукутга толасан. Чунки баъзи 
билимлар ҳатто ҳалокатли бўлади, болам. 
– Шамол ҳозир нима деяпти? – деб сўради ўғлон. 
Чол мийиғида жилмайиб, деди: 
– Шамолми? У гапирмайди, балки қанотида билимларни ташиб юради. Керак жойига қараб 
керак нарсангни олаверасан... 
* * * 
...Отахон шамолнинг тоғларда авлиё билан суҳбат қурганини, шаҳри Ҳайбар 
харобаларининг қумларини тўзғитиб-сочиб ўтганини неварасига айтмади. Зеро, чолнинг ҳадиги 
бор эди. Шамолларнинг турларинию вазифаларини у яхши биларди. Лекин, буниси бағрида 
ёмғирларни олиб келувчи раҳмат эпкини эмасди. Гулларни тўкувчи ва меваларни 


Исажон Султон. Боқий дарбадар (роман) 

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling