Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
“Эгамни ёв ўлдирди. Кўзимни очганимдан бери унга шоён
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
“Эгамни ёв ўлдирди. Кўзимни очганимдан бери унга шоён
садоқатда бўлдим.” “Энди эгам қолмади. Эгамнинг эгасигина қолди”. “Мени бу кўйга солган ҳам, бундан чиқарувчи ҳам эгамнинг эгасидир.” – Бу оддий кучуклардан эмас, – деди шамол, шивирлаб. – Бир куни унга бир одам рўпара келди-да, хунуклигидан таъсирланиб, “Мунча бадбашара кучук экансан”, деди. Шунда кучук тилга кириб: “Эй одам! Нақшни айблаяпсанми, наққошними?” деб сўради. Шунда уни маломат қилган киши нодонлигидан ҳўнг-ҳўнг йиғлаб, ўз йўлига кетди... 7 Бу кучукни йўлинг давомида кўп марта кўрасан, кимлигини ҳам англарсан балки, – деб шивирлади у. Қушча Шу маҳалда битта қушча тиккасига кўклардан тушиб келиб, тошлару харсанглар узра гир-гир айланиб, тинмасдан “Куёв-куёв, кимга куёв” деб сайрамоқда эди. Учёнғоқ 7 Нуҳ алайҳиссалом. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 19 Энди Озод қирнинг тепасида эди. Юқорига кўтарилган сари сўқмоқ сийрак туман аро кўздан йўқолиб борган, шу боис уч қирнинг орасини қоплаган оқиш парда остида ҳеч нарса кўринмас, катта харсангларнинг учлари қорайиб кўзга ташланарди, холос. – Бу ерларни нега Учёнғоқ дейишларини биласанми? – деб сўради шамол. – Бир куни бир қарға ёнғоқ чақиш учун осмонга кўтарилди, ёнғоғини ташлаган эди, у юмалаб чуқурчага тушди. Мен чуқурчани қум билан кўмдим. Ёмғирлар ёғиб, тупроққа нам ўтгач, бир мағиздан учта ёнғоқ ниш уриб чиқди. Бу воқеалар ана шулар барқ уриб кўкариб, илк мевасини тукканида рўй берган. Қара, қарға ҳам шу ерда, ёнғоқлар ҳам. – Ҳозир улар йўқ, аллақачон чақмоқ уриб ёндирган, – деди Озод. – Демак, камида юз йил аввалги нарсалар экан. – Ким айтди уларни йўқ деб? – деди шамол. – Ана, қирнинг учида учаласи ҳам шохларини ёйиб турибди-ку? Истасанг, қарғанинг ўзидан сўра. – Қарға нима ҳам дерди? – деди Озод. –Унинг феълини яхши биламан, ёнғоқ ўғирлашдан бошқа иши йўқ. – У кўп нарсани кўрган қуш, – деди шамол, шунда Озод унинг сасининг ўзгарганига эътибор қилди: шамолнинг товуши энди катта кишиларнинг овозига ўхшаб қолган, мактабда дарс берувчи кекса муаллимнинг гапиришини эслатарди. – Попишакдан, ҳудҳуддан, қумридан ҳам узоқ яшашини билмайсанми? Қир ортида кўриниб турган анави тоғлар ортида эса яъжуж-маъжужларнинг макони бор. Уларнинг юзлари қора, кўзлари кўк, танаси хол-хол. Минг йилдан бери тоғни кемириб ташқарига чиқишга уринишади. Оч, қўрқинч юҳо улар. Баъзан бир-бирларини еб ҳам қўйишади. Бир куни қандайдир сабаб билан кичик бир тўдаси озодликка чиқишга муваффақ бўлди. Дарахт остида ётган кишилар уларнинг илк қурбонлари, сўқмоқдан кетаётган от эса ўша кишилардан бирининг улови. Қарға буларнинг барини кўрган, англадингми? – Сенинг кимлигингни билмасдан, гапларингга қандай ишонай? – деди Озод. – Билганим шуки, ўтларнинг орасида яшириниб ётасан, ёш болаларни қўрқитасан, одамларнинг кўзига тўзон сочиб қочасан. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 20 – Бу кўрганларингнинг ҳаммаси тўзон, – деди шамол. – Бўлиб ўтган воқеалар, ҳодисалар, тарихлар ва кишилар тўзон бўлиб ётадилар бу ерда. Мен ҳозир бирига пуфлайман, шунда у ўрнидан туриб, ўзининг кимлигини айтади. Ва у, чирпирак бўлганча, ичида хас-хашаклар қўшилиб айланаётган қуюн ҳосил қилди. Қум ва тўзон тиқилиб Озоднинг кўзларини ачиштирди, салдан кейин очганида, сал нарида эски тўнининг барларини қайириб олиб кетмон чопаётган озғин бир кишини кўрди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling