Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Йўл кўрсатувчи
Теварак овозларга тўла бошлади. Қирга чиқиб борганида, шабада юз-кўзини яна сийпалаб ўтди. У илиқ ва ёқимли эди. – Олға, олға, – деб шивирлар эди шабада, дўстона шивир ила. – Мен сени танийман, – деди Озод, ҳайрон бўлиб. – Мен ҳам сени танийман, – деди шивирлагувчи. – Бахт қушини истаб йўлга чиққанингдан буён ортингдан эргашиб келмоқдаман. Тош кесаётган киши билан, тандир бошидаги аёллар билан гаплашганингни кўрдим, гапларингни ҳам эшитдим. Бундан буёғига сенинг йўл кўрсатувчинг – менман. – Лекин беқарорсан-ку? – деди Озод. – Бу беқарорлигинг билан қанақа қилиб йўл кўрсатасан? – Мен ҳаволарни янгилаб, асрларни тўзғитгувчиман, – деди шамол. – Бу ерда мендан бошқа йўл кўрсатувчи йўқ. Қон изи бўйлаб келган сен эмасмисан? – Ҳа, менман. У кимнинг қони? – деб сўради Озод. – У қон аллақачон ерга шимилиб, устидан узумлар ўсиб чиққан, меваларини қушлар еб бўлишган, – деди шамол. – Ҳозир у жонлана бошлайди. – Лекин қирларнинг орасида сийрак тумандан бошқа нарса кўринмаяпти, – деди Озод. – Ёғоч қурти ҳам ҳеч нарсани кўрмасди, лекин келганингни билди-ку? – деб эътироз билдирди шамол. Йигитча тўхтади. У ҳозир Учёнғоқнинг қоқ марказида эди. – Ҳозир кўрадиган нарсаларингнинг ҳаммаси аксдир, – деб шивирлади шамол. – Бир маҳаллар бу сўқмоқдан аравага қўшилган бир от ўтган эди. Кўряпсанми? Озоднинг кўз ўнгида икки четида баланд ўт-ўлан ўсган сўқмоқ бино бўлди. Ўтлоқларнинг йўлга туташ жойлари эзғиланган, майсалари синган, яқиндагина ёмғир ёғиб ўтган эди... Учёнғоқнинг олдидан йўл ҳам ўтган эди, у ҳозир йўқолиб кетган бўлса-да, йигитча уни аниқ сезди – шамол айтган, бир маҳаллар сағрисига қон ва лой сачраган от ўтган йўл мана шу эди. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 16 Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling