Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

…Осмондаги тойчоқлар бир сурув бўлиб само далаларига кетиб 
боришмоқда. Олдиндагиси оппоқ, ёш, дуркун от. Ёллари узун-узун, 
ҳилпираётгандай. Кўкларнинг шамоли оқ булутлардан маҳобатли бир 
арава ясайди, кейин иккала отни опкелиб унга қўшади. Ортидаги 
тойчоқлар уларга эргашишади. 
Теракларнинг барглари шилдирайди. Таналари булутдай оқ, 
баҳорда пичоқ билан биттасининг пўстини кесганман, бир ойча суви 
оқиб тургану кейин одамнинг кесилган жойига ўхшаб қорайиб қотган, 
ярасининг ўрни битиб, жигарранг чандиқ бўлиб қолган. 
Тол кавагида бойўғли истиқомат қилади. Уни болалигимдан бери 
биламан, томоғини қимирлатиб, катта сариқ кўзларини тикиб ўқрайиб 
тураверади. 
Дўнгга ниначи келиб қўнади. Бунинг тури кўп. Энг кучлиси – 
катта кўк бошли ниначи. Дириллаб учиб юраверади, чарчамайди, 
камдан-кам қўнади. Бошқалари кичкина, тутиб олсангиз, катта оғзини 
очиб, бармоғингиз терисини тишлашга уринади, одамнинг қитиғини 
келтиради. Унинг думидан ушлаб оламан. Ниначи шаффоф тўр-тўр 
қанотларини дириллатиб, учишга уринади, шу маҳал бобом чиқиб 
келади, ниначини қўйиб юбораману олдига чопаман. 
Бобомнинг қўлларидану тирсакларидан чак-чак сув томади. 
Тирсакларининг териси осилиб қолган, эти суякдан ажраган.
Маккапояга илиб қўйган белбоғини олади-да, ҳафсала билан юз-
қўлини артади. Кейин қовоғини солиб, менга қарайди. 
– Салом қани, бефаҳм? 
– Ия, – дейман эсимдан чиққанига илжайиб. – Ассалому 
алайкум! 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
33
Бобом алик олади. Биргалашиб сўрига қайтиб борамиз. 
Бобомнинг жойнамози эски, оёқ, тизза, тирсак ва бош тегадиган 
ерлари оқариб қолган. Жойнамозни қиблага тўғрилаб солиб бераман. 
Бобом эгилиб-туролмайди, тик турган ҳолида қулоқ қоқиб, сано 
айтади, кейин қолганини ўтириб давом эттиради. 
Жухорилар орасидан товуқ қақолайди. Ялт этиб бобомга 
қарайман. Бу товушни бобом ҳам эшитади, аммо қовоғини уйганча 
намозида давом этаверади. Катталарнинг ўзларича теваракка парво 
қилмай намоз ўқишини кўп кўрганман. Менга бувимнинг намози 
кўпроқ ёқар эди. Кичкинагина бўлиб қунишиб, мусичадай бўлиб 
намоз ўқирди. Бобомга ўхшаб, мени “бефаҳм” демасди. Бобомнинг 
намозида ҳайбат бор, бувимники хокисор эди... 
Шу маҳал чаённи кўриб қоламан. У думини гажак қилиб бобом 
сари ўрмалайди. 
– Чаён! Бобо, чаён! 
Бобом ўсиқ қошларини чимиради, аммо намозини бузмайди. Чаён 
бобомни чақиб олса-я?! У ям-яшил, сариқ эмас, кўзимга катта бўлиб 
кўрингани билан ҳали ёш бўлиб чиқади, бориб жойнамознинг 
шолчадан кўтарилиб турган жойига кириб кетади. Бобом намозини 
битиради, кейин салавот ўқийди, дуо қилади. Шундан кейингина: 
– Нимага бақирасан? – дейди. – Қани чаён? 
– Жойнамознинг тагида, – дейман у кириб кетган жойни кўрсатиб. 
Бобом ҳайиқмасдан жойнамознинг четини қайиради, остидаги 
чаён нишини кўтаради. 
– Бор жойингга, имонинг йўқми? – дейди бобом чаёнга. – Келиб 
келиб намоз ўқиётган одамга даф қиласанми, аҳмоқ! 
Кейин менга қараб: 
– Оловкуракни опке, – дейди. 
Оловкурак ўчоқни бошида. Чопиб бориб опкеламан. Бобом 
чаённи оловкурак билан қисиб олади, менга беради-да, “Ариққа 
оқизвор”, дейди. Ҳовли адоғига бораману уни сувга оқизворгим 
келмайди, ариқнинг нарёғига ирғитаман. Чаён ўтлар орасига кириб 
кетади, у ерда тошбақанинг боласини кўраман, ушлаб олгим келадию 
чаёндан қўрқаман, ортимга қайтаман. 
– Қўрқмас экансиз-а! - дейман бобомга, фахрланиб. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
34
Товуқ яна қақолайди. 
– Худонинг қудратини кўр, – дейди бобом. – Эй одамлар, тухум 
қилдим, олинглар, увол бўлмасин, деб чақиряпти, – дейди бобом. – 
Бор, тухумини олиб, нонсаватга солиб қўй.
Томорқадан синглимни эргаштириб онам чиқиб келади. Уст-боши 
тупроқ, экинларни чопиқ қилган бўлса керак. “Вой, чоп, тандирга 
қара, ноним ачиб кетмасин,” дейди шоша-пиша. Синглим ортидан 
эргашади, у доим онамнинг кўйлагини ушлаб юради. Тандир ёнига 
бораман, олов ёниб бўлибди, иссиқда жимирлаб ҳовур кўтариляпти.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling