Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Яъни, кунига учта нон топишим керак! Биттасини ўзим есам,
иккинчисини қарзимни узишга, учинчисини эса қарзга беришим керак! Бу ўйлар юрагимни эзади, тўғрисини айтсам, осмонда учиб юрган қушларга, ҳайвонларга, оппоқ тойчоқлардай сузиб бораётган анави булутларга ҳавасим келади – шуларнинг тақдири бизникидан осон-ку, деб ўйлайман. Бир қушга, бир юмронга нимаям керак бўларди? Ризқи шундоққина йўлларида сочилиб ётибди... отамга қийин-да дейман. Ўт юларканман, гоҳ-гоҳ бошимни кўтариб қишлоққа – Минглар буванинг уйига қараб-қараб қўяман. Бу ердан уйдаги кишилар кўринмайди, тераклари кўринади холос, аммо ўша ерда осмонларнинг маликаси бўлмиш бир қиз борлиги туфайли кўзимга бошқача туюлади. У – адл қоматли, чақмоқдай бир қиз. Чақмоқдан бино бўлган! Чақмоқнинг чиройлилигини, кўклардан ерга отилиб тушишини, куйдириб-кул қилишини кўрганмисиз? Дилором ана шундай гўзал ва шиддатли! Кўзлари юлдуз-юлдуз. Қошлари қалдирғочнинг қанотига ўхшайди. У, бизнинг пастроғимиздаги Минглар буванинг қизи. Онаси у туғилганида Ойдинкўлга чўкиб кетган, Дилором қиз – етим қиз ака-укаларининг, амма-холаларининг қўлида қолган. Ака- укаларнинг ҳар бири ўзининг кўйида – Дилором иштиёқида тинчимаган ҳар ким ака-укаларнинг кўнглини овлаш пайида юради. Уни келин қиламан, деган хотин-халаж ҳам “айланайин, қоқиндиқ” дея Дилоромнинг амма-холаларига гирдикапалак бўладилар. Табиийки, ҳар кимдан уни ўзимча қизғонаман. Тинимсиз эзувчи юмуш ичида шундай қолиб кетармикинман дейману юрагимнинг бир чети ёғдуланиб туради – йўқ, бир куни бу заҳмат тугайди, тақдирим ўзгаради. Чунки, аниқ биламан – Дилором туфайли ҳаётим ўзгариб кетади. Сабаби – шу қиз туғилганидан бери Минглар буванинг уйидан барака аримайди. Сигирлари шунақа мўл сут берадики, Минглар бува ортганини қўни-қўшниларга тарқатиб чиқади. Совлиқлари бехато эгиз Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 37 туғади. Дилоромнинг қўли теккан экинлар гуркираб ўсади, ҳосили шиғил-шиғил бўлади. Ўзим ҳам уни кўрсам кучга тўламан, енгиллашаман, завқим келиб бир қичқирсам, осмон акс-садо беради. Кечалари узун-узун хаёллар сураман. Дилоромга муҳаббатимни сўйласаму у рози бўлса дейман. Айтадиган гапларимни хаёлимда юзларча марта такрорлайман. У рози бўлса, онам бориб эшигининг тагини супуриб келса, отам билан амакиларим уйига борсалар, нон синдирилиб, фотиҳа қилинса, кейин... тоғу тошга жўнасам, қирдан, жардан, чангалзорлардан ўтсам... Искандар деворига тирмашиб чўққиларга чиқиб борсам... тақдир лоласини топсам, десамки: “Шу кимсасиз маконда, чақмоқларнинг остида битта ўзинг кўкка бўй чўзибсан. Яна бир қанча вақт ўтгач, бошқа ҳамма чечаклар каби йўқликка юз тутасан. Кел, рози бўлақол, ёнингга беҳудага келганим йўқ. Элимда мени оламда тенги йўқ севгилим кутмоқда, келажакда иккимиз Тангримнинг исми ва хоҳиши ила оила қурамиз, турмуш бошлаймиз. Ҳеч кимсага фаровонлигу саодат бахш этмасдан, шу хусусиятингни ўзинг билан олиб кетишга қандай чидайсан? Бандингдан узишимга изн берақол, токи ортимга қаддим тик, бошим озод қайтай, сени бўлғуси жуфтимга тортиқ қилай, сен боис бир оилага қут-баракат ва бахт-саодат кириб келсин!” Бу гапларимга унинг кўнишига ҳам ишонаман. У – ақлли гул, ўшанда теварагидаги қўриқчилари йўл бўшатишларига ишончим комил. Ана шундан сўнг бизлар бахтли ҳаёт кечириб, мурод- мақсадимизга етамиз! Лоладану бахтдан яна кимлардир хабар берадилар. Ҳар баҳор келганида қирдаги бир туп ўрик оппоқ бўлиб гуллайди. Кўклам элимга Дилором бўлиб, гул очиб-кўркланиб кириб келади. Қаршисига бораман-у, ундан “Бахтим борми?” деб шивирлаб сўрайман. Кимдир жавоб беради: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling