Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
“Эй отамнинг беҳиси,” деб дарахтга мурожаат қилган эди бувим.
“Сен ҳам қартайиб-чуриб кетипсан-ку, отамнинг беҳиси? Шохларинг менинг қўлларимга ўхшаб қопти-ку? Танангда отамнинг қўлларининг тафтини сезар эдим-ку, отамнинг беҳиси? Тафтинг сўнибди, мева тугарга ҳолинг қолмапти, чўкиб кетипсан-ку? Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 41 Илдизларинг очилиб-очилиб қопти, сув ичарга ҳолинг қолмапти... Мен ҳам сенга ўхшаб чуриб бормоқдаман, айт-чи, сен олдин йиқиласанми ё мен?” Хазонлар орасида чириб, жигарранг тусга кирган бир мевани топиб олиб, ёш боладай суюнган, юпқа пўстини арчиб ташлаб, ичидаги ширин таъмли бўтқани бармоғи билан айлантириб, худди сумалак ялагандай ялаб, суюниб кетган эди. “Кичкина қизалоқ эдим- да ўшанда, – деган эди, тиришларга тўла хаёлчан юзига тўсатдан эслаганидан бахтиёрлик ифодаси балқиб. – Мана шу Озоддан ҳам кичкина эдим. Бирам тез чопардимки... Ё тавба! Сарвинисо билан чириган беҳиларни топиб олиб ичини ялар эдик, жуда ширин бўларди... Вой ўлай, Сарвинисоям кетиб қолди-ку...” деб бирданига яна йиғлаб юборган эди. Ажабки, сал шўхлик қилсам койиб берадиган отам, бувимнинг бундай хархашаларига лом-мим демас, не деса қулоқ қоқмай адо этарди. Кечалари ёнида ўтириб чиқар, оёқларини уқалар, ювар, таом келтириб оғзига тутар, кампир баъзан хархаша қилиб емайман деб туриб олар... гоҳо йиғлар ҳам эди. Отам улкан сабру тоқат билан шу хизматида давом этарди. Бувим оламдан ўтганида отам ёш боладай ҳўнг-ҳўнг йиғлаган, мен ҳам ҳали нима воқеа рўй берганини идрок қилмасдан туриб, ўз-ўзидан қўшилиб йиғлаб юборган эдим. “Вой онам, фариштам онам”, деб йиғлаган эди отам, улкан кафти билан пешанасига ура-ура. – Вой дуогўйим онам! Кирсам, доимо жойнамоз устида дуо қилиб ўтирган бўларди. Тасбеҳининг ипи узилиб кетган экан, доналарини ипга тизаман дебдию жойнамознинг устида жонини бериб қўяқолибди онам!.. Бутун дунё битта қадамингга арзимас эди, вой меҳрибоним, изингни қайдан топай энди?..” * * * Ҳаёти дунёда эканимда олам мана шундай ғалати маънолари билан теварагимда гуллаб-жўш урар, онгимга бир нималарни тинмай уқтирарди. Кўрганим барча нарсалару воқеалар: майсаларнинг униб- ўсишлари, кўкларда чопиб бораётган тойлар, инларидан бошчаларини Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 42 чиқариб қараб турган полапонлар, турли-туман гуллаётган чечаклар, сув узра тўрини ёйган ўргимчаклар, тошбақанинг елкасига миниб олган чаён боласи – ҳамма-ҳаммаси хаёлимни бошқа томонларга етаклаб кетарди. Сувлар шарқираб оқар, осмондаги булутлар бағирларида кўлларни оҳиста суздириб келиб, авайлаб ёмғир қилиб ёғдирар, шамоллар уларни қайларгадир суриб кетардилар. Тупроқ кўпчиб- жўшиб, саноқсиз хазиналарни бағридан чиқариб юборар, турли-туман мевалару ўтлар етила бошларди. Гоҳ-гоҳ булар ўзларининг азалий юмушларини адо этишдан бош тортиб ҳам қолишарди. Шаррос жала қуйиб, бўтана селлар келар, йўлидаги дарахтлару уйларни ағанатиб- йиқитиб сурон солиб ўтиб кетарди. Гоҳ қутуриб, ҳайбат солиб, ҳамма нарсани учириб-юлқилаб зўр шамоллар эса бошлар, кечагина майин ёмғирларни олиб келган булутлар қуюқлашиб, қоп-қора ораларида кўзни оладиган олов чақмоқлари ярқираб кетарди. Гоҳ эса минглаб тур ўт-ўлангаю жониворга ватан бўлган ер жунбишга келарди, нима сабабдандир устидагиларнию бағридагиларни отиб юборишга уринарди. Шунча ҳодисалар орасида шамолларга ҳавас қилар эдим, дов-дарахтни силкитиб, қиру даштлар устида шунақа озод, шунақа ҳур учгим келарди, сувларга айлансаму шарқираб оқсам, чақмоққа айлансаму теваракни ёритиб, кўкларнинг бағрини тилиб, булутларнинг пардаларини йиртиб юборсам дер эдим... гоҳо ўзимни шуларга айлангандек ҳис қилар, шунда тепадан қараганимда жимит уйчалар, ғимирлаб юрган кишилар, экинзоридан чиқмай меҳнат қилаётган отам, тандиру ўчоқ бошидан бери келмайдиган онам, тош кесаётган киши, маккажухорилар орасидан емиш истаб чиқиб келган кучук... бари нималарнингдир тимсоли бўлиб кўринар, бир шиддат урсаму умрларининг мушкулларини осон қилсам дер эдим!.. * * * ... Шунақа ажойиб хаёллар ичида юрардим. Кунлар-ойлар ўтиб, ниҳоят, бир куни отам амакиларим билан бориб, Дилором иккимизга нон синдириб фотиҳа қилиб қайтишди. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 43 Ўша кунлари туш ҳам кўрдим. Ажаб, Дилором Ойдинкўлда сузиб юрармишу ойга айланиб қолганмиш. Осмондаги ой аслида унинг акси эмиш, теварагида кумуш балиқлар жилоланармиш. Мен кўлнинг соҳилида, икки ёнимда икки арслон, ёлларини силаб ўтирган эмишман. Ҳадеб уни кўргим келаверарди. Ҳали никоҳ ўқилмаган бўлса-да, фотиҳа қилиндик-ку деб, ахийри боққа чиққанида, иш билан машғул каби ёнига борганим ҳам эсимда. Ё, Оллоҳ! Қадамидан тўхтаса, оғочларнинг новдалари секин- мулойим бўлиб, у томон эгилишар, мевалар оёқларининг остига тўп- тўп тўкилар, ризқ илинжида чопиб юрган чумолию ҳашарот йўл бўшатар эди. Рўмолини ияги остидан бойламаган, дол бойлаган, қадди тик, бошчаси озод... озод-озод қарар эди менга. – Эй ой юзли, – дедим унга, ўшанда. – Сен туфайли ҳаётим ўзгариб кетганини биласанми? Авваллари ўзимнинг ким эканимни билмас эдим. Исмимнинг Эранлигию ота-онамга ўғиллигимдан бошқа хусусиятим йўқ эди. Умримга билдирмай кириб келдинг, ҳаётим чечак очди, дунё гулга бурканди, бўйим етти газ ўсди гўё. Сен туфайли бошқа аҳамият касб этдим. Кучу қувватим беҳад ортиб, танамга сиғмас бўлди. Истасанг, шамол бўлиб учаман, истасанг, ёмғир бўлиб боғингга ёғаман... Мана шу тоғларнинг ортида, қояларнинг учида бахту саодат лоласи ўсади дейдилар. Истасанг, ўша лолани олиб келиб қўлларингга тутаман. Фақат гапларимга ишон! Кеча бола эдим, ўйнаб-кулиб ўсган эдим. Бугун эр етилдим, эран бўлдим. Буларнинг ҳаммасини менга ишонишинг учун, тақдирингни мен билан боғлаганингга шубҳа қилмаслигинг учун айтмоқдаман. Шу гапларни айтаркан, қўлларидан тутгим келди... У эса буғдойнинг битта сомонини олиб, ерга ташлади. – Ўртада чегара бор, – деди у. – Бундан ўтиб бўлмайди. Ўтилса, дунё бузилиб кетади. Шу маҳал тепамизга ўша қушча келиб, яна “Куёв-куёв, кимга куёв” дея сайради. Дилоромнинг юзлари дув қизарди. Қушчадан уялди у. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 44 Тоғни урсам талқон қиладиган кучим бору мана шу сомон парчасидан ўтгулик қувватим йўқ эди. Дилором менга бир қараб, ота уйига йўналди, мен эса қирга чиқиб кетдим, қуюн оёғим остида ўралашди. Қир ўзининг гўзалликларига ўзи бурканиб олиб, латофатини кўз-кўз қилди. Ҳув тепада Учёнғоқ кўринди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling