Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
томонларда ҳеч қанақа лола йўқ. Бироқ бошқа нимадир бор, ўшанга
етишингдан умид қиляпман. Ўтинчим шу – агар ҳақиқатан ҳам тақдирларга бахту саодат бахш этадиган бир ҳикматга эришсанг, мен заволлининг ҳақига бир дуо айла, эришолмасангу у ёқлар ҳақиқатан ҳам бўм-бўш бўлса, у ҳолда қайтишингда лом-мим демасдан ўт!.. * * * – Булар оддий кишилар, яъни авом, – деди шамол. – Авом кўрган нарсаларни олим бошқа нигоҳ билан кўради. Авом тошни кўрса, олим тошнинг ичидаги қудратни илғайди. Қизиқ... – деди Озод. – Ҳамма ёвдан сўз айтмоқда... Ким у ёв? Сени воқеалар орасидан ана шундай олиб ўтаман, болам, – деди шамол, шунда саси яна отасининг овозига ўхшаб қолди. – Ҳар воқеани кўрганингда бир даража юксаласан. Олдинга разм сол: тошли сўқмоқдан бир кўр киши кетиб бормоқда, ёвнинг кимлигини сенга ўша зот англата олади. Ҳозирча эса... Учёнғоқ деганимда, сен фақат битта ёнғоқни кўрганингни айтдинг. Ваҳоланки, у ерда бир мағиздан учта дарахт униб чиққан эди. Ҳа, тўғри айтасан, – деди Озод. Яна кимдир бу ерда қизғалдоқларни кўрган эди, хабарини бериб улгурди, – деди шамол. – Бошқа биров эса қизғалдоқлар ўрнида лолазорни кўрганини айтди. Сен ҳам шу маконга қадам қўйдинг, айт- чи, нималарни кўрмоқдасан? Мен ранго-ранг очилган чечакларни кўряпман, – деди Озод, йўлнинг давомига қараб. Бўрсиллаган тупроқдан турфа гулли дала чечаклари бош кўтарган, қирларга довур энлаб кетган эди. Бир маҳаллар бу ерда урушлар бўлган, қонлар тўкилган, – деди шамол. – Элингнинг ёшу қариси ёвга қарши оёққа отланган. Уруш нималигини сен қайдан ҳам билардинг? У – даҳшатли ҳодиса, одам болалари бир-бирининг қонини тўкишидан жамики махлуқ қўрқувга тушади, табиийки, у маҳал лола бировнинг эсигаям келмас эди. Келган ёв ҳам бошқа эди, бироқ у ҳам роҳат-фароғатни кўзлаб келган Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 56 эди. Бу чечаклар ўша сўқишда ҳалок бўлиб кетган аждодларингнинг тупроғидан униб чиққан. Гапларинг ростга ўхшайди, – деди Озод. – Чечаклар тиғиз ўсибди, уларни босиб ўтгани кўзим қиймаяпти. Фалончи тоғлар сари сафар қилди, йўлида бир-бирига айнан ўхшаш ҳодисаларни кўрди. Бир йўлда бир нарсанинг учта аксини кўриб бўлмайди, демак, юрилган йўл – йўл эмас, бошқа нарса, дейилди-ку? – деди шамол. – Модомики эндигина йўлга қадам қўйган, кўзи эндигина очилган бўзбола экансан, у ҳолда сирини ўзим ошкор қилақолай. Сен ҳол тилининг нима эканини билмасмидинг? У ҳолда бу ерда ўсган чечакларнинг аслида чечак эмаслигини ҳам биларсан? Айт-чи, эрталаб туриб, юз-қўлингни ювгач, илк қиладиган ишинг нима эди? Озод ўйланиб қолди. Саҳарлаб турганида ота ҳам, она ҳам аллақачон уйғонишган бўлар, Озод уларга ювуқсиз кўринишдан ор қилиб, нигоҳини ерга тикканча сув бўйига бориб юз-қўлини ювиб келар, сўнгра эса... Саломдан гапиряпсанми? – деди у ҳайратланиб. – Илк қиладиган ишим – отам ва онамга салом бериш эди! Шамол қониқиш билан тўлқинланди. Шунда Озод иморат қураётган кишининг ўгитларини эслади. Чечакзорнинг шундоққина ёнига борди, пўрсиллаган юмшоқ тупроқ оёғи остида эзилди. У қирга қадар энлаган майсаларни титратиб, қаттиқ қичқирди: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling