Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
Қон 
 
Мана шу ерда Озод бегона бир исни туйди. 
Бу – қуюқ, ачимсиқ, турғун, ер бағирлаб туриб қолган, ҳали-вери 
кўтариладиганга ўхшамайдиган оғир ҳид эди. Йигитча ис бўйлаб 
бораверди, эски шох-шаббалар оёқлари остида яна синди, мана, из 
йўлакчасига чиқиб олди – бу ерда ис ингичка чизиқ бўлиб анқимоқда 
эди. 
6
Шавкат Раҳмон. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
14
Йигитча энгашиб, шох-шаббалар орасини пайпаслаб кўрди – ис, 
хиёл намиққан новдалар орасидаги ҳўл бир нимадан келмоқда эди. 
Озод унинг қон эканини пайқади. 
“Отамнинг қони оқиб-оқиб, шу ергача келибди”, деяётгандай эди 
кимдир. 
Ҳа, қайдандир ингичка чизиқсимон қон оқиб келган, у ҳали янги 
эди. Йигитча шу из бўйлаб кетаверди – дарахтзор тугади, қирлар 
бошланди, қон ана шу ердан оқиб келган, у ерда яна бир булоқ кўз 
очган, ер қаъридан отилиб чиққан бу кичкина мўъжизада нима 
учундир қон таъми бор эди. 
 
Из 
 
Қон Учёнғоқ тарафдан оқиб келгани аниқ эди. У томонда баъзан 
отларнинг тақаланган туёқларининг тарақлаши, тошчаларнинг 
шиқирлашлари эшитилгандай бўлар, кимлардир борга ўхшарди, 
йигитча уларнинг кимлигини билишга қизиқарди. Баъзан ғўнғир-
ғўнғир овозлар ҳам эшитиларди, кимлардир ўзаро гаплашардилар. 
Шу боис ҳам у иккиланмади, қон изи бўйлаб бораверди. 
 
Икки қуш 
 
Йигитча сўқмоқдан одимларкан, боши узра икки қуш 
қанотларининг товушини эшитди, булар боягина, тандирга нон 
ёпаётган аёл билан гаплашиб турганида тиккасига кўкка кўтарилган 
ўша қушлар эди. 
– Бу йигитча ким? – деб сўради биринчи қуш, шеригидан. 
– Шу ерга келиши тақдир қилинган бир банда, – деб жавоб берди 
иккинчи қуш. 
– Бу маконга келишининг боиси нима? – деди биринчи қуш. 
– Тақдир лоласию бахт қуши сари бораётир, – деб жавоб берди 
иккинчиси. 
– Бундан болага хайр борми? – деб сўради биринчи қуш.
– Бизлар шу ергача кела оламиз, у ёғига ўта олмаймиз, – деди 
иккинчиси.


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
15

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling