Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Хазойинул-маоний Искандар деворининг усти бениҳоя кенг ва тоза эди. Самодаги улкан ой уфқнинг ярмини тўсиб қўйган, бу улкан сайёранинг қоқ ўртасида охири кўринмас тубсиз жарлик кўзга ташланарди – бир маҳаллар унинг иккига бўлинганининг ва қайтиб бирлашганининг далолати эди бу. Оёқ ости нур билан тўлган, ёғду оқиш-ойдин сатҳ ҳосил қилган эди. Озод бу ерда маъноларнинг шакл олганини кўрди. Ҳа, Парвардигори оламнинг махлуқи бўлмиш шамолнинг айтганлари рост эди – бу маконда Тошбақа билан Чаён ҳам, Бўри билан Қуш ҳам, тумшуғида ҳикмат ёнғоғини тишлаб турган Қарға ҳам ёнма-ён эдилар. Улар Озодни пайқашди ва шундай салом беришди: – Хуш келдинг, эй янги асрларнинг ўғлони! Сал тепада малаклар учиб бормоқда, Қобиз деб аталмиш ажал фариштаси ҳам улар билан бирга эди. Қўлларида ҳарир оқ матога ўралган кўзалар бор бўлиб, кўк тоқига олиб кетмоқда эдилар. Кўзани бўм-бўш деб баҳслашган кишиларни эслади Озод. – Сафо келдинг, эй янги асрларнинг ўғлони! – деб Озодга салом бериб ўтдилар улар ҳам. Ҳатто ёв ҳам шу ерда, оёқ остида эди. Озод уларнинг тупроқ узра чумолилар каби ночор-ночор ўрмалаб юришганини кўрди. Ҳаёти дунёдаги ҳамма нарса бу ерда бор бўлиб, энди улар асл маъноларини кўрсатиб турмоқда эдилар. Узоқ узоқларда, сатҳ тугаган жойда яна қоялар бўй чўзган, уларнинг устида ҳам чақмоқлар чақарди. – У ёқда сен ҳам, мен ҳам билмайдиган ҳақиқатлар борга ўхшайди, – деди Озод. – Мен бундан ҳам нарига боришни истайман. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 133 Балки, ростдан ҳам у дунёга ўтгувчи туйнук бордир? 33 – Йўқ, мен бундан нарига ўтолмайман, – деди шамол, янада шиддати пасайиб. – Сени тушундим, – деди Озод. – Бир сенигина эмас, бошқаларнинг айтган-ларини ҳам тушуниб етдим. Шамол энди ер бағирлаб мулойим эсарди. – Сенга бўйсунаман, эй азиз ва мукаррам зот, – деди у, шивирлаб. – Лекин, энди керагим йўққа ўхшайди. Изн бер, изимга қайтай ва азалий ишимда давом этай. – Тўғри, энди керагинг йўқ, – деди Озод ва амр қилди: – Эй Тангрим яратган зот! Ҳалок бўлмасингдан ер узра яслан ва амримни кутиб тур! Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling