Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
Лола 
Теп-текис, сип-силлиқ сатҳда бир дона қора лола, қорамтир 
гулкосаларидан майин учқунлар таратиб, ёғдуланиб турар эди. 
Очилишида чақмоқларнинг хизмати бор деган гап тўғри экан: 
теваракда чақмоқларнинг бу сатҳни куйдирган излари борийди. 
– Инсонларга ҳаётларидан розилик туйғусини ҳадя этувчи 
сенмисан? – деб сўради Озод, энгашиб. – Бирам нозик, бирам ҳуркак 
гул экансан-ку? 
– Билмадим, – деди Лола, бош эгиб. Шунда Озод лоланинг мунгли 
ва маъюс эканини кўрди, унинг нозик гулкосаларида кўзёшлари 
монанд томчилар титрар эди.
– Билмадим, – деб титради Лола. – Мен нима сабабдандир шу 
ердан униб чиқаман, чақмоқлар теварагимни ёритади, рангимнинг 
нега қора эканидану атро-фимда нега бунча жонзот тўпланишидан 
ҳам бехабарман.
– Унда, очилишингдан ҳикмат нима? – деб сўради Озод. 
– Нарида, мана шу кўриниб турган, устида чақмоқлар чақаётган 
қоятошларнинг ортида яна битта лола бор, – деб шивирлади у, 
бениҳоя ғуссаю армон ила. – Менинг орзуйим – ўшанга етишиш. 
Мана шу ерга парчинланиб қўйилганман, шу сабаб, шамол 
33
Р. Раҳмат 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
134
гулчангларимни учириб, ўша лола билан қовуштиришини кутаман. 
Ўшанда гулчангларимиз бир-бири билан аралашади, ҳар битта зарра 
алоҳида ёғдуланиб, алоҳида фароғат қўшиғини куйлай бошлайди
ойнинг нурларини акслантириб рақсга тушишади. Чақмоқлару 
момақалдироқларнинг остида, кимсасиз шу майдонда ёлғиз ўзим 
мўлтираб ўсганимнинг ҳамма заҳмати ана шу маҳал кўтарилиб 
кетади, иккимиз ҳам бемисл хушбахтликка эришамиз. Ана шу 
маҳалдагина иккимиз ҳам ҳаётимиздан тамомила рози бўламиз ва 
умримизнинг сўнгига қадар, хазон они юз кўрсатгунига қадар шу 
хушбахтлик ичра яшаймиз! Қовушишимиз бир хушбахтлик эса, 
ортидан яна бемисл саодатлар юз кўрсатади. Гулчангларимизнинг 
ажойиб рақслари аро, ёғдулар ичра пайдо бўлган жуфтлик мусиқаси 
остида масту мустағриқ эканмиз, мана шу бахт замирида яна бир Лола 
пайдо бўлади, ҳаётимизга розилик маъноларини киритадиган, жисми 
вужудларимизнинг ич-ичларидан пайдо бўлиб, руҳи йўқлик 
оламларидан меҳмон бўлиб келадиган, то ўзи ҳам яна абадий 
дунёларга қайтиб кетгунга қадар бизларни иззатлаб-шарафлайдиган, 
қисқа умримизни бахту саодатга тўлғизадиган ана ўша маъсум ва 
мурғак Лоламизни кутамиз!
Гулнинг дарду истаги шу қадар оғир, ҳузунли ва улкан эдики
Озоднинг юраги тўлиқиб кетди. Ва мана шу тўлиқиш аро гулнинг 
яратилишининг маънолари аста-секин онгида қизил гул каби уна 
бошлади. 
– Кошкийди айтганларингга аввал ҳам ақлим етсайди! – деб 
шивирлади у, ҳайратдан титраб. – Зурёд! Ё қудратингдан, ахир... 
зурёдни орзу қиляпсан-ку, эй шўрлик тутқун???
Ва, кўзларидан ёш қуйилган кўйи, сассиз-садосиз бу 
кенгликларни титратиб, шундай деди: 
Эй ҳаётнинг меҳвари, эй бутун борлиқнинг тамали, эй 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling