Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Бир қўзғалур,бир кўпирур, бир қайнар, Бир интилур, бир ҳовлиқар, бир ўйнар... 35 Бу селни қиёматнинг жалалари деб ўйлаган ҳар кас бирданига бўй кўрсатмоққа бошлайди балчиқ ва тупроқ остидан, кимлардир ер остидан қалқиб чиқмоққа уринадилар, қасирғалар эса уларни ер остининг қора дарёларига қайтадан тиқиб, осмонлару заминларни яна ва яна жўштиради. Булутларнинг орасида кўкларнинг узун оловли қиличи сингари бир чақмоқ етилмоқда... ҳали-ҳозир у чақнаб ерларга санчилади, самовий шиддат ила Учёнғоқда маъноларнинг жунбишларига ҳайрон- ҳайрон турган ёвнинг кўзларига урилиб ҳалок қилади, самовий оташи аро қоялар эрийди-да, икки қоя оралиғидаги дарз кетган ёриқлар ўз- ўзидан эриб-пайвандланиб кетади. Искандар девори ана шу тарз қайтадан бино бўлади... Жала қумларни қорайтириб, ўт-майсани эгиб-эгиб савалайди. Шамолда бандидан синиб, лойга қоришган бир лолақизғалдоқ шундай нидо қилади, бу нидода армон ва ўксик оҳанглари сезилади: Тўфонинг қайда, ҳей, суронинг қайда? Оҳ уриб, оҳимни мен кимга айтай? Қани у туш бўлса, жимгина ётай, Лек, руҳим тирмалиб, санчилар санчиқ, Қароғим қичқирса, мен қандай ётай? 36 * * * Бу сурондан фақат бир киши – ўз элига, Ойдинининг қошига шамол бўлиб елиб қайтаётган Озодгина мустасно, холос. У ҳозиргина Туз чўли устидан тўзон сочиб ўтди, кўзга кўринмас арслоннинг ёлларини юлқилаб, Ойдинкўлнинг тиниқ сувларини мавжлантирди, бироздан кейин барака ёмғирига айланиб, элу юртнинг тупроқлари 35 Абдулҳамид Чўлпондан 36 Тилак Жўрадан Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 145 узра ёға бошлади, у ёмғирлар эса тупроқларнинг остларидаю устларида битмас-туганмас хазиналарни пайдо қилди. Қишлоқни безовталик ва тартибсизликка тўлдириб эсган ҳайбат шамоли унинг қаршисида тинди ва ер бағирлаб эсишга тушди. Жунбишга келган, тўлқинланиб ётган бутун тарих мана шу эсиш ва ёмғир туфайли тинишига, ором ва фароғат уйқусига чўмишига, мубораклик касб этган тупроқларга барака ва ризқ мўл-кўл ёғилишига энди шубҳа йўқ. Маъноларни ва маъно элчиларини тамсил этиб чайқалган чечаклар ва уларнинг орасидаги лолақизғалдоқлар ҳам энди оромга чўмадилар. ...Қишлоқда эса одатий ҳаёт давом этаверади. Ҳар ер-ҳар ердан кўкимтир тутун кўкка ўрлайди, болаларнинг қий-чуви, чақалоқ йиғиси эшитилади. Кимдир тандиргами, ўчоққами ўт қалайди. Қайдадир қўйлар баърайди, сал ўтмай ўзлари ҳам кўринади – ўн-ўн икки ёшлар чамасидаги бир болакай бир тўда қўйни ўтлоққа ҳайдайди. Қуйироқдаги ҳовлида чопонининг ўнгирини қайириб олган бир киши қуруқ яйдоқ ерга тош ташийди. Яксон бўлиб кетган узумзорлар устида бошқа бир киши пешанасини тириштириб, нималарнидир зўр бериб ўйлайди. Бостирма остидаги, бойлоқдаги биқинида чандиғи бор от қаттиқ кишнайди. Унинг сағрисига лой сачраган, олдига бир қучоқ беда ташлаб қўйилган. Отнинг емиш билан иши йўқ, нимадандир қаттиқ безовта. Мубораклик касб этган тупроқлару тошлар, дов-дарахту майсалар бу жаладан сўнг ажиб бир тарзда тозаланади, элу юрт озода бўлиб қолади, жала тингач эса, ҳур-ҳур шамоллар эсади! ...Жаладан сўнг қуёш булутлар орасидан юз кўрсатгани сайин атроф аста-секин жонланаверади. Ўтлар илғар-илғанмас қад ростлаб, ёруғлик томонга ўгирилади, кунгабоқарлар лаппакларини қуёшга тўғриламоққа уринадилар. Қайдадир бир қуш чирқиллайди, бошқа томондан ана шундай ҳадик билан бошқа қуш жавоб беради. Сўнг иккаласи тиккасига кўкка кўтариладилар. Дарахтларнинг орасида яна бир қуш “Куёв-куёв, кимга куёв” деб сайрай бошлайди. Шу бугундан бошлаб Ойдин қизнинг – мана шу элнинг ой Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 146 қизининг хонадонига барака ёғила бошласа ҳам ажаб эмас. Зотан, қизнинг ўзида азалдан ҳикмат бор эди. Қиз юрган йўлларда дарахтлар унга эгилиб меваларини тутишар, чакалаклару тиканлар сурилиб йўл очишар, ҳамма нарса мўл-кўл ҳосил бера бошларди. Ойдин қиз нимаси, балки бутун элу юрт устига ризқу баракот мўл-кўл ёғилса-чи? Зотан, айтилган сўзлар аллақачон моддийлашиб, шакл ясамадими, теваракни ўзгартириб, айтувчининг ҳаётининг моҳиятини белгилаб бермадими? Жала тингач, қирлар орасини қоплаган сийрак туман аро бир қарға тумшуғида ёнғоғи билан эриниб учиб бориб, қоятошга қўнади. Ундан тепароқда эса, саф тортиб турналар учиб боришмоқда. Пастда, хира кенгликларда Туз чўли оқариб кўринади, у ерда ҳеч ким йўқ. Сал нарида шаффоф сувларини чайқатиб Ойдинкўл нозлана-нозлана чайқалади. Учёнғоқ дейилган жойдаги пасту баланд қирлар ва уларнинг ёнбағирлари алвон-алвон лолақизғалдоқлар билан қопланган, улар ёмғирдан кейинги шабадада масъум-масъум тебранишади, гулбаргларида, гулкосаларида жаннат ёмғирларининг томчилари туриб қолган, бу томчилар ажойиб бир жаранг билан ерга – муборак тупроқларга бир-бир тўкилади.Уларнинг бир қанчасининг банди шамолда синган, илғар-илғанмас қад ростлашга уринмоқдалар. Янаям олисларда... қуёшсиз сўник маконларда “Ҳо-ҳоо” деган сўник нола эшитилади, нола айлагувчи ўз товушининг нола оҳанги касб этганидан бехабар... ортидаги соясининг бетиним маломатлари кор қилмасдан, ўша ҳудудларда гоҳ гиёҳларни ғажиб, гоҳ ҳозиргина ёғиб ўтган ёмғир ҳосил қилган кўлмакларнинг қизғимтир сувларидан ичиб, бесамару бемурод тентирайди... Элнинг улуғлари Озоднинг толе қушини топганини эшитганларида, мийиғида кулимсираб, бош ирғаб қўядилар. Ҳайратланмасликларидан, бу ҳақиқатни аввалдан билармидилар деган ўй келади хаёлга. Ажабо, билсалар, у маънолардан нега хабар бермадилар? Нега сукут сақладилар? Балки, элнинг битта ўғлони шу тарз камолга етиб, бир рўзғорнинг бошига келишга тайёр бўлганидан қониқиш ҳосил қилгандирлар? Ҳа, элнинг битта ўғлони ана шундай вояга етади. ...Жала тинган бўлса-да, қоялар устида, Искандар девори тепасида Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 147 булутлар ҳали ҳам қуюқ. Кўкдаги турналар айнан ўша тарафга учиб кетмоқдалар. Йўл устидаги айвонда озғин, кўзлари жуда маъноли хаста бир киши ётибди. Шамол унинг юзларини сийпалаб, лабидан учган сўнгги сўзларини атрофга ёймоқда: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling