Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


мендирман!.. Барчамизнинг эгамиз эса Парвардигоримиздир!


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

мендирман!.. Барчамизнинг эгамиз эса Парвардигоримиздир! 
Бас, тингланг ва сўзимга бўйсунинг!.. 
 
Хотима 
Боя айтганимиздай, бу шамол қишлоқ узра ҳам эсмоқда ва 
нималарнидир жаврамоқда эди. Унинг эсишни биз мана шундай 
англадик:
“Мен сўз айтгувчи маъно аҳлидан эмасман, Тангри таолонинг 
оддий бир махлуқиман, холос,” – деб шиддат қиларди шамол.
“Мен У хоҳлаган маҳал пайдо бўламан, У хоҳлаган ишларни 
бажараман, унинг иродаси билан тинаман. 
Одам Ато бино бўлмасидан аввал ҳам борийдим, ўшандан бери ер 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
142
юзини айланиб кезганим-кезган.
Умрзоқ шамолман мен. Жуда кўп воқеаларни кўрган шамолман.
Водийлару тупроқлар узра эсиб, Искандардан бино бўлган қумни 
бир жойга уяман, кейин эпкинимда қандай сочилишини томоша 
қиламан. Широқнинг қамчисининг қумини унинг ёнига тўплайман, 
кейин салтанатларнинг қумларини олиб келиб, аралаштираман – 
аралаш-қуралаш қум бўлади бу. Битта заррасига пуфласам, юм-юм 
йиғлай бошлайди. Бошқа заррасига пуфласам, зор-зор йиғлайди. 
Ҳар биттаси бир оҳу зор, бир армон, бир дард... Дўст ҳам шу ерда, 
душман ҳам. Ошиқ ҳам шу ерда, маъшуқ ҳам. Ота ҳам шу ерда, бола 
ҳам... 
Ёнига одам боласи қурган муҳташам иморатларининг, 
отларининг, зийнат-ларининг қумини ҳам уйиб қўяман...
Тегмасам, бу ердан бир гиёҳ ўсиб чиқади. Пояси қизғимтир, барги 
оч-қизғиш, гули тўққизил, уруғи қора бўлади. Эрталаблари пояларида 
шода-шода томчилар тизилади. Бир уфурсам, дув этиб ерга тўкилади. 
Бутун тарих мана шу гиёҳгина, холос. Сулолалар шу шудринг 
томчисидан ортиқ эмас. 
Кўрганларимнинг қай биридан айтай? Ёпирилган ёвданми? Уни 
тўхтатишга уринганларданми? Қашшоқликда зор йиғлаганларданми? 
Бойликка кўмилиб ўлган-ларданми? Савобданми, гуноҳданми? 
Эртакларнинг 
каҳрамонлариданми, 
аждару 
девларданми? 
Садоқатданми, хиёнатданми? Макрданми, ростданми? Ҳалол-данми, 
ҳаромданми?! 
Ҳаммасини кўрганман, ҳаммасини биламан. 
Индамаслар макони эмас... йиғлоқлар макони бу ер юзи.
Бу йиғилардан ғазабим орта бошлайди. Бир жаҳд қиламану 
қирнинг ҳув учида турган дарахтни синдириб ўтиб кетаман, яна 
қайтаману синган шохларини, япроқларини юлқилаб узаман, шу 
маҳал яна чақмоқ чақнаб, момақалдироқ теваракни титратади, яшин 
томирлари ерга – бир маҳаллар қарға туширган ёнғоқлардан униб 
чиққан учта дарахт ўсган жойларга урилади! 
Дарахт эса қоқ белидан синган ҳолида фарёд уради: 
 
Воҳ, яланг шохларим қиличдай кескир,


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
143
бир япроқ қолмаптир шивирлайтурғон! 
Эзилган, титраган, юлқинган, потирлаган, парпираган, ёйилгану 
тўзган ҳар бир нарса овоз чиқармоққа бошлайди менинг шиддатим 
остида! Майда шохлар чийил-лайди, каттароқлари озорланиб нидо 
қилади, сувлардан увиллаган каби овоз чиқади. Ҳамма нарса тилга 
кира бошлайди, тилга кирмайдиган ҳеч нарса йўқ!
Тошларнинг жигарранг қумига ярмигача кўмилиб ётган бир кўза 
бор: унинг ичига кириб айланаману Сулаймон муҳридан қутулган 
жин каби чирпирак бўлиб қайтиб чиқаман, кўза одам каби овоз 
чиқара бошлайди. 
Тошча остида қолган қуруқ япроқни учираман, қумдан қуюн 
ясайман – қуюн ичида япроқ пириллаб айланади. “Мен бир Ота эдим, 
ҳаёти дунёда болаларимни деб кўп заҳмату машаққат чекдим, энди 
ором олдим деганимда нечун қийнайсиз?” дейди у озорланиб. 
Ҳаво эса тобора қуюқлашади, эзилади, намиқиб-оғирлашади.
Кўкда кимлардир бор, улар булутларни кетма-кет, қатма-қат 
суриб келадилар, устма-уст уйиб-мингаштирадилар. 
Булутлар тобора қуюқлашиб-зичлашиб боради. Шундан сўнг 
тўсатдан яна момақалдироқ гумбурлайди, яшин томирлари ерга 
санчилади, шаррос жала қуймоққа бошлайди, инсон боласигина 
муқаддас санайдиган мана шу тупроқлар узра! 
Тошларни йилтиратиб, қумни қорайтириб, ўт-ўланни эгиб-эгиб 
савалайди жала. Эпкинларда гувиллаб-шовуллаб қуяди жала. 
Кўкларнинг довули каби момақалдироқ унга жўр бўлади, 
эпкинларнинг суронлари мусиқага айланади, бу шамол, бу ёмғир, бу 
сурон улкан соз каби, ўзаро ҳамоҳанг чалинади. 
Мен янада ғазабга миниб, ҳаволаниб, гирдобларни бор кучим 
билан уфураман. 
Бу – юзлаб йиллардан бери такрорланиб келаётган бир ғалаён! 
Қурту куш, теварак ин-инига уриб кетади, ғалаён бор қудратию 
ваҳшати билан эгаллайди теваракни, тошлару тоғлар, қоялару қумлар 
баб-баравар тўлқинланади, селлар пўртана солиб оқади, майда 
ўтларнинг таналари лойларга қоришади, яна ва яна жунбишга келади 
бу макон! 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
144

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling