Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


– М у б о р а к б ў л, э й ю р т и м н и н г т у п р о ғ и !


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

– М у б о р а к б ў л, э й ю р т и м н и н г т у п р о ғ и !
Энди тошу тупроқлар ҳам қўзғалишига шубҳа йўқ эди. Ўзининг 
гапларини тупроқ ҳам, сув ҳам, олов ҳам тинглаётганига ва 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
129
ғурурланаётганига ишонарди Озод. “Ҳозир зилзила рўй берсайди”, – 
деб ўйлади у, чунки зилзиланинг сабабларидан бирини ҳам тушуниб 
етаётган, қаршисида ҳаво ҳам, тупроқ ҳам, сув ҳам жунбишга 
келаётган эди.
– Сен айтган нарсаларнинг ҳаммаси бирлашгандагина имон пайдо 
бўлаётгани-ни ҳам англаёлмайсан! – деб давом этди Озод. – Имон ҳар 
нарсага азизлик мақомини бермасайди, унда бу кишилар умр ҳақида, 
ҳаёт ва мамот ҳақида сўз айтмаган бўлур эдилар. Элим деб ёвга 
қарши чиқиб ҳалок бўлиб кетганлар аслида имонлари боис жондан 
кечган эдилар! Қара ва кўр, энди мен иккинчи сўзимни айтаман.
– М у б о р а к б ў л и н г и з, э й а ҳ л и м а ъ н и!
* * * 
Зилзила ана шунда рўй берди! 
...улкан ва адоқсиз тоғлар остидаги тийиқсиз бир куч 
теваракдаги бор нарсани силкитиб, ташқарига чиқишга уринди.
...сонсиз-саноқсиз қушлар қўрқув ичра потирлаб самога 
кўтарилишди. Ваҳимага тушган ҳайвонлар не қиларини билмай, 
турган жойларида гир-гир айланишди.
...қирлар бағрида ўсган қизғалдоқлар баб-баравар юксалишди
кимнингдир дарагини сўроқлаб юрган баҳорий шабада ҳам кучайиб, 
бўронга айланди-да, ҳайқириб эса кетди.
...кўкларда хаста бир кишига видо айтиб кетаётган 
турналарнинг сафи бузилди.
...сузиб бораётган чопқир тойларнинг энг олддагиси мункиб 
кетди, ёллари узун-узун ҳаволанди, булутлар суруви бир-бирига 
мингашиб-қўшилиб кетди.
...ўшшайган қоялар лабида ўсган бир туп наъматакнинг 
шохчаларини шамол юлқилай бошлади, мажнунтол тагида ўтирган 
бир киши ниҳоят, ғамларидан озод бўлиб, теваракка аланглади.
...тақдир сўқмоқларидан бошини эгиб жим кетаётган бошқа бир 
зот самога – чақмоқ ёлқини тарафга қаради.
...эл учун ҳалок бўлган бир киши юрагидаги ўқни суғуриб олди, 
жароҳатдан силққан қон ерга чак-чак томиб, ўрнидан қизил гуллар ва 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
130
узумлар бош кўтариб чиқди.
...ер бағирлаб бораётган саноқсиз махлуқларнинг бари бирданига 
тўхтаб, шу ёққа ажабланиб қарадилар.
...улардан сал наридаги маймун ҳам, у етаклаб олган одам ҳам шу 
томон термилишди...
 
* * * 
– Энди сен ҳам менинг иродамдасан! Шиддатингни пасайтир ва 
амримга буйсун, эй Тангримнинг махлуқи, – деди Озод, қатъий 
қилиб. 
Ажабо, шамол лом-мим демасдан унга бўйсунди, ер бағирлаб эса 
бошлади. 
– Кучинг борича эс ва Искандар деворининг устига, ўзинг билган 
юксакликларнинг энг охирига кўтар мени, – деди Озод қатъий қилиб. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling