Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Омонатни қидирдикИмомнинг аёли билан уйимизга бордик. Бизни кўрган бир қанча қўшниларимиз тўпланишди. Ҳаммаси бир нарсаларни сўрашади. Баъзиси у ёқ бу ёқдан гап очади. Баъзиси нафратлангандек, баъзилари эса қизиқиб сўзлайди. Хожам, мени огоҳлантиришди. Чироқни ўчириб, ухлашим керак. Эртага қийин кун бўлади. Яна бир қатор томоша, таҳлил ва бошқалар. Давом этиш умидидаман. Ҳозирча рухсатингиз билан… Яна биргамиз хожам. Ёзиш давомида дам олганимни, енгил тортганимни, оз бўлсада мадад топганимни эътироф этаман. Гарчи шунча талофат кўрдим. Чунки натижалар яна барбод бўлди. Тез тарқалган касаллик эди бу. Ўпка хасталиги қинаётир. Кансер бутун танамни азоблаяпти. Кундан-кун яшашга иштиёқим ошиб боряпти. Ахир ким ҳам қўлини ўлимга узатарди? Касалликми, қасд қилишми? Қасд қилишга ҳожат йўқлигини биламан. Негаки… туйғуларимга асир бўлмайман. Келган жойимиздан давом этаманҚишлоқда, қишлоқ одамлари орасида вайрона, ташландиқ, тупроқ уйимиздамиз. Ҳамма ашёлар турибди. Чанг тупроқ ичида. Биров қўл теккизмаган. Деворлари ёрилибди. Бир киши бунга изоҳ берди. -Бу уй энди чўкади. Ҳамма ашёлари кўчирилсайди. Ашё дейиш тўғри бўлса… Онамнинг ёдгорликлари…Бутун дунёси шу ерда. Ҳар қадами азиз, ҳар зарраси қадрли. Ҳар қаричида минг хотиралар. Оҳ, онам! Шулар билан бахтиёр эдингиз-а…Ачинаман сизга. Eнг аччиқ, чорасиз кунимда менинг, Бўлдингиз менга ёр онажонгинам. Қалбимдадир ҳануз илиқ меҳрингиз, Яна меҳр-ла қучинг, оанжонгинам. Тунда сизни ўйладим, тўлди кўзларим, Йиғлашни хоҳлаб, тек турди кўзларим. Сизни ҳар жойдан излар кўзларим, Сиздан айрилдим-а, онажонгинам… Бошқа бир киши гапга аралашди:”Биз раҳматли амаммнгга кўп айтдик. Бу ашёлар қаровсиз қолмасин дедик. Аммо қўл теккизмади. Ўлгунича келиб тозалаб турди, уйга қради, ўлганидан кейин шу ҳолга тушди, мана… Кўп гапларни англолмасдим. Чунки ўй-хаёлим онамнинг хотиралари билан банд эди. Ҳам у қолдирган икки омонатда…Уларни қидирардик, қишлоқ одамалрининг бундан хабарлари йўқ, эди албатта. Имом афанди, аёли ва мен. Биринчи хонада шиша сандиқни кўрмадик. Иккинчи хонага кирар кирмас эски ёғоч диван ёнида ойнаси ёрилган бир сандиқ кўрдим. Онамдан ёдгорлик…Балкикелинликсарпосидир. Ойнали сандиқни кўриб, янада кучли ҳаяжон босди мени. Титрай бошладим. Имом афандининг аёли қўлимдан тутди. Жойимда ўтириб қолдим. Йиғлаётган фақат кўзларим эмасди, юрагимнинг ҳар нуқтаси ёнар, ўртанар эди. Имом афанди сандиқни очди. Ичида иккита китоб. -Биттаси Қуръони карим, -деди имом афанди. Жуда ҳам эски экан. Иккинчиси “Сўзлар”номли китоб. Онам айтган икки омонат шулармикин? Катта совға бўлди. Тўғриси буни кутмагандим. Чунки бунақа нарсаларга бепарво эдим. Энди эса…Онамнинг омонати…Улар мен учун нақадар қимматли … Имом афанди Саид Нурсийни таърифлай кетди: -Ўлкамиздан чиққан машҳур олим, яхши мураббий, -деди Китоблари бутун дунёда қизиқиш уйғотган. Ёшлар бу китоблардан қидирган нарсаларини топишади. Умид қиламанки, мен ҳам топаман. Чунки менинг ҳам қидирган нарсаларим кўп… Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling