Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Онамнинг қабри ёнида ўзимни йўқотдим
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Онамнинг қабри ёнида ўзимни йўқотдимОрадан қанча вақт ўтди билмадим. Ўзимни унутибман, фарёдим атрофга эшитилган шекилли, бир аёлнинг овозидан ҳушимга келдим: -Болам, мозорда йиғлаш яхши эмас, ўзингни қўлга ол. Зўрға ўгирилдим. Ортимда бир аёл ва бир киши турарди. Аёл елкаларимдан тутиб, туришимга ёрдамлашди. Ёшли кўзларимга маҳзун, самимий ва дўстона нигоҳ билан боқиб: -Кимсан болам, -деб сўради. Сени бу ерларда ҳеч кўрмагандик. Бу қабрлар Малак Аҳсен ва Довуд афандиларники. Сен уларнинг кими бўласан? Демак қишлоқдагилар онамни “Малак Аҳсен” дейишарканда. Исми Аҳсен эди, қишлоқдагилар бундан чиқди, яхшиликлари учун исмларига Фаришта номини ҳам қўшиб чақиришарканда. -Қизиман, -дея олдим. -Оҳ, болам, -дея мени бағрига босди. Сен унинг бегона қўллардаги Айселимисан? Сен ҳақингда яхши хабар эшитмагандик. Ёмон қизларга қўшилган дейишарди. Ишонолмадик. Машаллоҳ, жуда ширин қиз бўлибсан. Кейин менга ўзини таништирди. -Мен раҳматли онангни кўрганман. Болалигимда у менга Қуръонни ўргатган. Аллоҳ рози бўлсин, жойи жаннатда бўлсин. Имом афандининг аёли қўлимдан тутди. -Юр қизим, узоқ йўлдан келгансан, уйга борамиз, бироз дам ол. Икки эзгу ниятли инсон қўлимдан тутишди. Дардлаша-дардлаша уйларига келдик. Содда, покиза, тартибли бир уй. Кичкинагина ҳовлиси бор. Иккита боласи ҳам. Бириси литсейда, бир мактабда ўқиркан. Иккиси ҳам жуда яхши болалар. Имом афанди ва аёлининг уйида ўзгача бир ҳузур топдим. Ҳаракатларидан инсонни таъсирлантирувчи ажойиб бир қувват тарқалар эди. Бу инсонлар чиндан ҳам яхши ниятли ва ҳалол кишилар эди. Мен яшаган муҳитдаги кишиларга алсо ўҳшамас, бизнинг инқилобчи гуруҳ билан эса, умуман қиёслаб ҳам бўлмасди… Мен шу кунлари сира ишдан бўшамасдим. Инқилобчи бўлишнинг ўзига яраша заруриятлари бор эди. Ҳақ, адолат, тенглик каби тушунчаларни шиор қилиб олишганди. Диндорларга қарши бўлишдан асосий мақсадлари эса даҳрийларни кўпайтириш эди. Аммо ўйламасдан бир иш қилмасдим. Ҳақ, адолат, тенглик каби асосий инсон ҳуқуқларини менсимаганлардан нега доим зарар кўрдим? Нега бу инсонлар ҳаётимни зулматга айлантиради, мени мендан айиришди. Албатта, баъзи инқилобчиларнинг хатолари барчасига тегишли эмасди. Аммо, менга умуман яхшилари учрамасди. Негадир ҳаммаси менга “оч бўридек” ташланиш учун фурсат пойларди. Мен эътироз билдирганимда:”Сен номусли қизсан, қизим”-дейишарди. “Номус деган нарса, эски феодал шиордир. Ҳозирги дунё у эски тушунчалар ўтиб кетган”. Мана шуни ҳеч қабул қила олмасдим. Тўртхотинликка қарши бўлган инқилобчиларнинг номус ҳақидаги қарашлари ижобиймиди ва бу нимани ифодаларди? Мен қарши бўлган, фикрларига қўшилмаган диндорлар эса, доимо тўғрилик, ва холис кўмак берувчилар бўлиб чиқишарди. Ажабланардим. Тўғри деганим янглиш, янглиш деяётганим тўғри чиқаётганди. Нима бўлганида ҳам, яна йироқлашдим, хожам. Мавзуга қайтайин. Имом афанди ва аёли менга шундай ҳурмат кўрсатиб, шундай таскин беришардики, ҳаётимдаги бунчалик назокат, бунчалик яхши муомалани кўрмагандим. Менга тегишли кўп нарсаларни билишса ҳам, ҳеч сездиришмас, гўё дунёнинг энг жиддий ва энг номусли қизи билан суҳбатлашаётгандек бўлишарди. Аёлнинг тавсияси билан қишлоқ ҳаммомига тушдим. Сўнгра мени бир хонага қамашди. Тўрт-беш соат ухладим. Уйғониб қарасам, маликаларга хос дастурхон ёзишибди. Унда йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди. Тўғриси, жуда таъсирландим. Гўё менга ҳаётдан дарс беришарди улар. Бу бебош, бу ифлос ҳаётда фариштадек маъсум ва покиза инсонлар борлиги мени ажаблантирар эди. Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling