Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc


Мени олиб кетишга онам келяпти


Download 186.18 Kb.
bet44/44
Sana23.04.2023
Hajmi186.18 Kb.
#1391790
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Aldangan Ayselning tavbasi

Мени олиб кетишга онам келяпти


-Ҳузурингга боряпман, Аллоҳим! Мени қабул қил. Сенга, буюклигингга ишонаман, иймон келтирдим. Сен мени яратдинг ва яна сенга қайтяпман.
Бир неча маротаба “онам келсин, онам келсинъ, деб такрорлади.
-Ким клесин?- дедим
-Сўрашяпти, -деди. Сени олиб кетишга онанг клесинми, бошқа бировми? Дея Мен онам келишини хоҳлаяпман. Онам келади…Бир дақиқа жим қолди. Келаётган товушга бутун диққатини қаратган эди. Ва шу аснода унинг юзига урилаётган нур бизнинг ҳам кўзимизни қамаштира бошлади. Биз ҳайрат ичида Амина хоним билан бир-бримизга қарардик. Айсел Хоним шу асно баланд овоз билан ҳаяжонланиб:”Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳ…” дея такбир келтирди ва ортидан шаҳодат келтира бошлади. Биз бу ҳодиса қаршисида лол қолгандик. Мен карахт бўлиб қолгандим. Ўлим олдидаги бу ишлар иймонимни мустаҳкам қиларди. Соат учгача бошида Қуръон ва Жавшан ўқидик. Айсел ҳам ўқиётганларимизни такрорлашга ҳаракат қиларди. Мен Ёсин сурасини ўқирдим. Амина хоним эса Айселнинг тепасида парвона эди. Қибла томондаги деразада чақмоқдек бир нур порлади, хонани ёритиб юборди. Бунга иккимиз ҳам гувоҳмиз. Бу нур ёғдуси хонадаги ойдинликни босиб юборди. Жуда ажойиб ва ҳузурбахш нур эди у…Айсел бу нурни кўрар-кўрмас ўрнидан туришга ҳаракат қилди. Амина дарҳол унга ёрдамлашди. Айсел ҳаяжон ила қўлларини очди.
-Онажон! – дея бақриди. Сен! Сен келдингми, мени олиб кетгани?
Гўё онаси билан қучоқлашаётгандек қўлларини очди, бир-бирига қовуштирди ва бир муддатдан кейин Аминанинг қўлларига тушди.
Сўнгги дамда юмилиш арафасидаги кўзларида ҳам шундай бир ёрқин нур, лабларида ҳам бир ажиб табассум бор эди. Бу сўнгги нигоҳ чексиз азоб ва гуноҳларга бир видо, абадий ҳузурга эса бир салом эди. Сўнгги нафаси “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар” бўлди…Жойига ётқиздик. Азобу изтиробларга хасталикка кўмилган бир умр ниҳоя топган эди. Азроил а. с. унга энг севимли кишиси бўлган онаси қиёфасида кўринган эдилар. Ундаги иймон тавбаси шу даражада юксак ва самимий эдики, Аллоҳ ҳузурига покиза, гуноҳлари кечирилган ҳолатда кетди.
Иймонли бир ўлимнинг ҳақиқий гувоҳлари бўлдик.
Биз, биз нима бўламиз?
Абринур Хоним ҳаяжондан титрар эди. Абринур Хонимнинг сўнгги жумласи шундай таъсирчан ва ўйли чиқдики, хонадагиларни қалбларини ва кўзларини қайтадан ёшлантирди.
Eртага ўлим дақиқаларида бизнинг ҳолимиз нима кечади? Ҳар бир инсон ҳар куни юз марта ўзига шу саволни бериши лозим. Айсел Хонимнинг ҳаёти бизларга сабоқ бўлсин. Ҳар бир ақлли инсон бу сабоқни яхши ўзлаштиришга интилади. Чунки, иймонни асраш, иймон билан кетишдан-да буюкроқ саодат йўқдир. Бунинг учун бугундан ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.
Турк тилидан Роҳила Рўзманова таржимаси.
Интернет учун Мунира хоним тайёрлади. www.ziyouz.cом
2008





www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 186.18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling