Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
“Мен қалби ўксикларнинг ёнидаман” (Ҳадис)
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Eнг оилй мақсад Иймондир
“Мен қалби ўксикларнинг ёнидаман” (Ҳадис)Бу оят ва ҳадислар менга умид бағишлади. Қилган хато ва гуноҳларим Аллоҳнинг авфи олдида ҳеч нарса эмаслигини билдириб, ичимни ёндираётган оташни бироз сўндиргандек бўлди. Аллоҳга яқин бандалардан бири бир одамга шундай умидни етказган, ”Яна кел…яна кел!” дея даъват қилганди:Нима бўлганида ҳам яна кел!Бу бизнинг даргоҳимиз, умидисзлик даргоҳи эмас. Юз маротаба тавбангни бузган бўлсанг ҳам яна кел!!! Алломаларни бири айтганидек:”Ҳар бир инсон зиммасидаиймонли бўлиш ёки уни тўқотиш даъвоси бордир”. Бундан қочиб қутулиш, бу масалани эшитмаслик ёки у билан қизиқмаслик мумкинми? Мен шундай гирдоб ичидаман. Иймонли бўлиш даъвоси нималигини бутун борлиғим билан жўшиб, титраб ҳис қиляпман. Тобора ўлимга яқинлашмоқдамна. Ҳозир шу эшик очилиб, бошқа бир зот ичкарига кириши ва ўзгача натижа бўлишини биламан. Eнг оилй мақсад ИймондирБу меҳмонларнинг меҳмони. Ҳаётнинг тугаганини эълон қилувчи фаришта…номи қўрқинчли бўлса-да, Аллоҳнинг амрини бажарувчи бир фаришта…Ноилож бошимни кўтариб, “марҳамат, келин” дейман. Мени Аллоҳга етиштирувчи сўнгги ҳамлани кутаман. Энди жуда яхши биламнки, , инсоннинг энг катта вазифаси, энг буюк мақсади, энг катта даъвоси иймонли бўлишдир. Чунки сўнгги дамда, бизга қўл келувчи иймондир. Ҳамма нарса жим бўлиб, фақат иймон суҳбатлашадиган сўнгги дақиқа. У пайтда инсонга ҳеч нарса ёрдамлашмайди. Не дўст, на ўртоқ, на гўзаллик, на бойлик…Ҳаёт тушунчасини кўпроқ тушуниб боряпман. Ҳаётнинг ягона маъноси бор, иймонни қўлга киритиш ёки бой бериш…Ҳамма ҳисоб китоблар шу асосда…Ёрдам бер, Ё Раббим! Мендек бир ҳаётини разил йўлларда ўтказган ожиза қулингга ёрдам бер. Юзим йўқ, уятлиман, ҳижолатдаман, изтиробдаман. Сўнгги кунларимни, сўнгги дақиқаларимни ўтказяпман. Сендан бошқа ёроним, дўстим ва суянувчим йўқ. Яна Сенга ҳамдлар бўлсин, шукрлар бўлсин. Шуларни ҳам билмай, бундан ҳам чуқурроқ ботқоқликда умрим тугаса нима бўларди? Абадий жаҳаннмда қолардимку…Онамга, дадамга, акамга етиша олмасдим…Аллоҳим!Бу даҳшатни ўйлаш ҳам кишини ҳаяжонга солади. Ҳурматли Хожам, сизга ёзиш ёзмаслик хусусида иккиланганим бир воқеани бошдан кечирдим. Ассистентнинг қистови билан ёзишга қарор қилдим. Қуръонни ўргана бошлаганимга саккиз кун бўлди. Энди ўзим ўқий оламан. Асосан шомдан кейин ва бомдод намозидан олдин ўқияпман. Қуръоннинг ҳам, Жавшаннинг ҳам маъноларини билмаганим учун уларнинг ҳар бир ҳарфи мўжизадек туюлар, дилимга роҳат бахш этарди. Қанчалик енгил тортганимни, роҳатланганимни айтиб беролмайман. Ишинишингизни хоҳлайман, “Қуръон” ёки “Жавшан” ўқий бошласам, оғир қайғуларим, изтиробларим гўёки беиз йўқоларди. Ўқишни тўхтатсам яна бошланарди. Бу Қуръоннинг мўжизаси, Жавшаннинг каромати эканлиги аниқ… Кеча ҳаётимда бир воқеа рўй берди. Ҳалигача унинг таъсиридаман. Уни бир шукр учун ҳам ёзишим лозим. Бу воқеани эсласам, ўзимни йўқотаман. На бармоқларимда, на ўзимда қувват қолади. Бутун вужудим ҳаяжондан ларзага келади. Ё Раббим! Сен буюклар буюги, ҳар бир мазлумнинг, бечора, ночор ва ҳар бир қулнинг Ҳомийи, мададкори, суянчиғисан…Бу гуноҳкор қулингга тушда бўлса ҳам, бундай гўзал туйғуларни берганинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин…Кеча бомдод намозига таёрланиш учун бир соат эрта турдим, Қуръон ўқидим, роҳатландим. Иштиёқ билан Раббим ҳузурида қўл боғлаб, намозни бошладим. Айтишга мажбурман, бу икки ошиқнинг топишувига ўхшайди…Намозни бошласам, Раббимнинг қаршимда турганини бутун ҳужайраларим билан ҳис қиламан, титраб ҳаяжонланиб кетаман. Унга қўл очиб, бўйин эгиш, йиғлаб ёлвориш, авф сўраш…Тушунтиролмайман, алсо тушунтиролмайман. Бу туйғу, бу севги, бу ишқ ҳеч нарсага ўхшамайди. Бутун борлиғимни роҳат ва лаззат чулғайди. Ўша ишқнинг сурурини ҳис қилмаган ҳужайрам қолмайди. Ўзимни худди покиза ва масъум гўдакдек ҳис қиламан. Оҳ, ҳақиқатда ҳам шундай бўлса қанийди. Бунинг учун нималар беришим керак…Бунинг учун ҳар қанча қурбонлик бўлса таёрман. Насиб қил, нима бўлади бу қулингга шу бахтни раво кўрсанг, ё Раббим! Шу ҳислар оғушида Раббим ҳузуридаман. Кўзларимдан оқаётган ёш тўғри ёноқларимдан сирғалиб тушаётганини ҳис қилардим. Юрагимнинг ҳаяжон билан ишқ билан уриши. Гўё шўх бир болакай қўлидаги қушча каби… Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling