Microsoft Word kr aldangan aysel ziyouz com doc
Download 186.18 Kb.
|
Aldangan Ayselning tavbasi
Илк намоз!!!
Тўртинчи кун…Илк маротаба намоз ўқий бошладим. Ё Раб!... Бун қанчалар юксак, англаб бўлмас бахт. Тўшак устига ёстиқни олдимга қўйиб, сажда қилдим. Тураман, эгиламан, ўтираман. Хаста бўлатуриб буларни бажряпман. Аллоҳ қулларига қулайликлар яратган. Бас, Унга яқин бўлишга интил ва Ундан мағфират сўра. Илк намоз…Ҳаётимда ҳали ҳеч нарсадан бундай ҳаяжонланиб, бундя ҳузурланмаган эдим. Оловдек ёниб турган вужудимнинг ҳар бир ҳужайрасига гўё муз қўйгандек сокин ва ажойиб оламга қовушдим. “Аллоҳу Акбар” дея олганим такбир садоси руҳимга ифодалаб бўлмас бир лаззат келтирди. Чидолмадим, йиғладим…У буюк Зотга ибодат этишнинг ўзи бунчалар юксак, бунчалар оилй ҳурматга муносиблигини шу пайтгача билмаганим, англамаганимдан пушаймон бўлиб оҳ чекардим. Зеро, Аллоҳга яқин бўлишга интилиш, унга юзланиб дуога қўл очиш, Унинг эшигини қоқиш ва Ундан гуноҳларни кечиришни сўраш инсонни гўзал, нурли дунёларга олиб боради. Шу пайт одамларга “юрак титроғига, Аллоҳдан кечирим сўраб, ёлворишларимга гувоҳ бўлинг, менинг хатоларимни такрорламанг”, дея ҳайқиргим келарди. Бошимни саждага қўйдим. Аллоҳим!Буюклар буюги, Севгилилар Севгилисининг қаршисида ерга бош қўйиш…Ё Раб! Сендан нима сўрай оламан? Менга шундай ёруғ кунларни ҳам кўрсатдинг. Ўзимни тутолмайман. Бу шундай кўзёш эдики, шу пайтгача тўккан барча аччиқ кўзёшларимга бадал. Барча чеккан фарёд-фиғонларимни арзимас қилиб қўйди. Йиғлаган сари роҳатланар, , кўз ёш тўккан сарим кўнглимдаги ғуборлар тўкиларди. Гўзал бир енгиллик ва ҳузур туйдим. Руҳимда, қалбимда турган ғуборлар, хатолар, гуноҳлар ювилиб, бош қўйганим ёстиққа оқар эди. Буюклар буюги, кўзёшларимни, тавбамни қабул қил. Тилакларимни бажо келтир. Сен эшигингга келганни қувмайсан. Қанча гуноҳ ва хатолари бўлса кечирасан. Зеро, бошқа чора ҳам, бошқа борадиган эшигим ҳам йўқ. Агар сен қабул этмасанг мен қайси эшикка бораман, мен кимга ўзимни англатаман. Мени Сен яратдинг. Мен Сенинг гуноҳкор бир қулингман. Минг марта тавбамни буздим. Аммо яна Сенинг даргоҳингга келдим. Мени бебаҳра қилма. Ўзимдан ҳам кечдим-а… Яна хонани фарёд ва қичқириқларим тўлдирди. Нима бўлаётганини англолмасдим. Ҳамширалар югуриб келишди. Бир неча соатдан кейин ўзимга келдим. Мен бошқа бир дунёга тушиб қолгандим. Нгеа шу пайтгача ибодат, намоз лаззатидан маҳрум яшадим, деб афсус – надоматлар чекардим. Тонг отди. У гўзал қиз яна хонамга келди. Чеҳрасида меҳр нури ва севги тўла овози билан салом берди, ҳол-аҳвол сўради. Намозни бошлаганимни айтдим. Табиий, бўлган воқеаларни ҳам…Яна менга илтифотлар кўргазди. Баъзи саволларим бор эди жавоб истаган. Сумкасидан бир китоб чиқарди. -Сенга китоб келтирдим, -деди. Мендан савол сўраб чарчама. Бу китобни ўқи. Кейин саволларинг қолса, сўрайсан. Кўпгина саволларга бу китобда жавоб берилган. Download 186.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling